Евгений Алексеевич Косминский(1886-1959) – ўрта аср инглиз аграр тарихи бўйича тенгсиз мутахассис, СССР Фанлар академияси академиги, “РСФСРда хизмат кўрсатган фан арбоби”, тарих фанлари доктори, профессор, Оксфорд университетининг фахрий доктори (1955).
Асарлари:
“Дипломатия тарихи”;
“XIIIасрда инглиз қишлоғи” ва ҳ.к.
Юқоридаги йирик ўрта аср тарихи мутахассисларидан ташқари бугунги кунда ҳам яшаб ижод қилаётган тарихчилардан Алисон Уэйр (“Элеонора Аквитанскаянинг ҳаёти”), Дэнни Данцигер, Жон Гиллингэм (“1215: Буюк озодлик хартияси”), Томас Мадден (“Салиб юришлари қисқача тарихи”) ва бошқа кўплаб олимларнинг илмий тадқиқотлари ўрта асрлар тарихини ўрганишда муҳим манба сифатида қимматлидир.
Дарснинг мазмуни: Тарих илмида манбашунослик фанининг тутган ўрни, унинг асосий хусусиятлари, предмети, мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот, мавжуд илмий адабиётлар қисқача таҳлили берилади.
Режа:
1.1. Манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад.
1.2. Манбашунослик фанининг предмети ва вазифалари.
1.3. Манбалар турлари.
1.4. Манбашуносликка оид адабиётларни таҳлили.
1.5. Фойдаланилган адабиётлар р´йхати.
1.6. Мавзуни мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |