Криминология маъруза: Жиноятчилик тушунчаси, унинг асосий хусусиятлари ва турлари (2-мавзу) Маърузачи


Download 105.5 Kb.
bet1/5
Sana20.11.2023
Hajmi105.5 Kb.
#1790161
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-Маъруза


КРИМИНОЛОГИЯ
Маъруза: Жиноятчилик тушунчаси, унинг асосий хусусиятлари ва турлари
(2-мавзу)
Маърузачи: О.Махкамов


1. МАЪРУЗА НАТИЖАЛАРИ:
Маърузанинг асосий мақсади талабаларда жиноятчилик тушунчаси, жиноятчиликнинг асосий белгилари, жиноят ва жиноятчилик, уларнинг ўзаро муносабати, жиноятчиликнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари, жиноятчиликнинг ҳолати, жиноятчилик даражаси ва унинг таърифи, жиноятчилик тузилиши, динамикаси ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар, шунингдек латент жиноятчилик тушунчаси, турлари, унинг мавжудлик сабаблари ҳамда жиноятчилик латентлигининг олдини олиш масалари тўғрисида талабалар малакали дунёқарашни шакллантириш.
Маъруза натижасида талаба:

  • маъруза юзасидан тегишли тушунча, билим, кўникма ва тажрибага эга бўлади;

  • маъруза бўйича тегишли мисоллар ва масалалар устида ишлаш, ўз муносабатини билдириш, тегишли жиноятчиликка қарши кураш бўйича ўз фикрини баён эта олади;

  • ўз жавобини асослаш, танқидий фикрлаш, оппонентни эшитиш кўникма ва қобилиятини шакллантиришга эришилади;

  • тарқатма материалларни ўрганиш, ўз муносабатини билдириш кўникмасига эга бўлади.

2. ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:


Жиноятчилик – маълум бир давлатда (минтақада) муайян давр мобайнида содир этилган барча жиноятларнинг йиғиндиси.
Жиноятчилик ҳақида абсолют (мутлақ) маълумотолар – жиноятчилик статистикасининг турли таҳлилий маълумотларни ўзида акс эттирган асосий кўрсаткичлар.
Жиноятчилик ҳақида нисбий маълумотолар – жиноятчиликнинг турли хилдаги қиёсий таҳлили гатижасида олинган маълумотлар.
Жиноятчиликни қиёсий таҳлил қилиш жиноятчиликнинг умумжаҳон, минтақавий, миллий ва бошқа ўзига хос хусусиятлари, унинг асосий сабаблари ва унга қарши кураш чораларини, шунингдек, жиноятчиликнинг келиб чиқиши, шарт-шароитлари ва уларнинг олдини олиш ҳақидаги асосий назарияларни қиёсий ўрганиш.

Download 105.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling