Криминология маъруза: Жиноятчилик тушунчаси, унинг асосий хусусиятлари ва турлари (2-мавзу) Маърузачи


Download 105.5 Kb.
bet4/5
Sana20.11.2023
Hajmi105.5 Kb.
#1790161
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-Маъруза

4. МАЪРУЗАНИНГ АСОСИЙ МАСАЛАЛАРИ:
Жиноятчилик ўзининг ҳуқуқий белгиси билан бошқа ижтимоий ҳодисалар (ахлоқий нормалар)дан, жиноят-ҳуқуқий белгиси билан эса – бошқа, ножиноий (интизомий, маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқий ва б.) ҳуқуқбузарликлардан фарқ қилади.
Жиноятчилик уч асосий кўрсаткич – ҳолати (даражаси), таркиби ва динамикаси билан ўлчанади. Бундан ташқари, жиноятчиликнинг етказилган зарар ҳажми ёки миқдори ва хусусияти каби қўшимча кўрсаткичлар ҳам фарқланади. Баъзан бутун жиноятчиликка қарши кураш харажатлари ҳам жиноятчилик кўрсаткичлари қаторига киритилади. Жиноятчиликнинг ҳолати тушунчасига икки: тор ва кенг нуқтаи назардан ёндашиш мумкин.
Кенг маънодаги жиноятчиликнинг ҳолати тушунчаси нафақат унинг даражасини, балки таркиби ва динамикасини ҳам қамраб олади.
Тор маънодаги жиноятчиликнинг ҳолати тушунчаси муайян даврда, тарихий босқичда жиноятчилик даражасини акс эттиради. Хўш, жиноятчиликнинг ҳолатига нима киради? Жиноятлар мажмуими ёки барча жиноятчилар мажмуими?
Латент жиноятчилик умуман олганда икки қисмдан иборат.
Биринчи қисм ҳисобга олинмаган ёхуд давлат идоралари, аввало ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан рўйхатга олинмаган жиноятларни қамраб олади. Бу асосан жиноятлар ҳисобини юритиш ва уларни рўйхатга олиш қониқарсиз ташкил этилганлиги натижасидир. Аммо жиноятлар ҳақидаги ҳар хил ахборотларни ҳисобга олишдан ҳар хил сабабларга кўра (аввало муайян қонунбузарликлардан холилик муҳитини сохта равишда вужудга келтириш учун) онгли тарзда яшириш ҳолатлари ҳам учраб туради.
Латент жиноятчиликнинг иккинчи қисми амалда мавжуд бўлган ва кўпчилик жиноят сифатида қабул қиладиган, лекин ҳозиргача давлат томонидан жиноят сифатида расман тан олинмаган ижтимоий хавфли қилмишлардан иборат. Илгари амал қилган аналогия институти, гарчи бу қонунийликка зид бўлса-да, қонунчиликдаги муайян камчиликлар ўрнини тўлдириш имконини берарди. Маълумки, 1959 йил ЎзССР Жиноят кодекси қабул қилинганидан сўнг, аналогия, яъни муайян моддада муфассал ёки тўғридан-тўғри назарда тутилмаган қилмишни жиноий деб топиш бекор қилинди.
Жиноятчилик таркиби – бу муайян мамлакатда, минтақада маълум даврда ёхуд тарихий босқичда содир этилган барча жиноятларнинг турларга тақсимланган мажмуидир. Жиноятларнинг турлари бир қанча гуруҳлаш белгиларига кўра аниқланади. Уларнинг энг муҳимлари ижтимоий-демографик, жиноят-ҳуқуқий ва криминологик белгилардир. Жиноятчилик таркиби, умуман олганда, уни сифат жиҳатидан тавсифлайди, яъни жиноятчиликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини тавсифлайди. Жиноятчилик таркиби умумий кўринишда жиноятчиликни ташкил этувчи қилмишларнинг (айрим қилмишларнинг ҳамда уларнинг гуруҳларининг) ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини акс эттиради. Шунинг учун ҳам жиноятларнинг оғирлик даражасига кўра ўзаро нисбати (ўта оғир, оғир, унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар) жиноятчилик таркибининг энг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси ЖК 15-моддаси).
Жиноятчилик таркиби жиноят-ҳуқуқий белгиларга кўра бошқа кўрсаткичлар бўйича тақсимланиши ҳам мумкин:
а) ЖК Махсус қисми боблари (моддалари) бўйича;
б) айб шакллари бўйича;
в) жазонинг хусусияти бўйича;
г) иштирокчилик шакли бўйича;
д) такрорийлик белгисига кўра;
е) субъектнинг ўзига хос хусусиятларига кўра (вояга етмаганлик, махсус субъектлар, «профессионаллар» ва ҳ.к.).
Жиноятчилик таркиби криминологик белгиларга кўра қуйидагича тақсимланиши мумкин:
а) ҳудудий белгига кўра (вилоятлар, туманлар, минтақалар ёки алоҳида объектлар бўйича);
б) хўжалик юритиш, бошқариш ёки жамият ҳаёти тармоқлари бўйича;
в) хусусияти ва мотивларига кўра (давлатга қарши жиноятлар, ғаразгўйлик жиноятлари, зўравонлик жиноятлари, экология соҳасидаги жиноятлар, халқаро жиноятлар ва ҳ.к.);
г) жиноят содир этилган вақт ва жойга кўра;
д) жиноят содир этиш қуроллари (воситалари)га кўра;
е) тарқалганлигига кўра.
Криминология фанида жиноятчиликнинг тўлиқ таркиби ва нотўлиқ таркиби фарқланади.
Жиноятчилик динамикасига жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади. Уларнинг энг муҳимларини икки гуруҳга: ижтимоий омиллар ва юридик омиллар гуруҳларига бирлаштириш мумкин. Ижтимоий омиллар – жиноятчилик сабаблари ва унга олиб келган шароит, аҳолининг демографик таркиби, миграция ва ҳ.к. Иккинчи гуруҳ – жиноий ва маъмурий жазо тизимига, қонунларга киритилган, жиноий ёки бошқа жазога лойиқ қилмишлар доирасини торайтирувчи ёки кенгайтирувчи, муайян жиноятлар таснифини ўзгартирувчи ўзгартиш ва қўшимчалар. Жиноятчилик динамикаси жиноятлар ҳисобини юритиш ва уларни рўйхатга олишнинг ҳолати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (суриштирувчи, тергов ва суд)нинг шу жумладан жиноятларни ўз вақтида аниқлаш ва айбдорларни фош этиш, жазонинг муқаррарлиги принципини таъминлаш борасидаги самарали фаолияти билан ҳам боғлиқдир.



Download 105.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling