Криминология маъруза: Жиноятчилик тушунчаси, унинг асосий хусусиятлари ва турлари (2-мавзу) Маърузачи
Download 105.5 Kb.
|
2-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН КАЗУСЛАР
5. СЕМИНАР САВОЛЛАРИ:
Криминология тушунчаси ва унинг предмети Турдош фанлар тизимида криминологиянинг ўрни Криминологиянинг вазифалари Криминология тизими ҳақида 6. МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН КАЗУСЛАР: 1-машқ. Маълум туман, шаҳар, вилоят, республикадаги жиноятчиликни ўрганишда асосий манба сифатида қўлланадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг статистик ҳисоботларининг шаклларини сананг. Қуйида келтирилганлардан қайси бирлари жиноятчиликнинг сифат ва кайси бирлари сон характеристикасига киради: ушбу ҳудудда рўйхатга олинган жиноятларнинг мутлақ миқдори; ушбу ҳудудда аниқланган жиноятларнинг жабрланувчилари сони; жиноятчилик натижасида етказилган моддий зарарнинг миқдори; алоҳида турдаги жиноятларнинг бўлаги; алоҳида турдаги жиноятларни содир этган шахсларнинг бўлаги; уюшган жиноятчиликнинг салмоғи; жиноятчиликнинг ҳудудий тақсимланиши; виктимлик коэффициенти; жиноятчиликнинг ўсиш суръатлари; жиноий фаолллик коэффициенти; жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасига кўра тақсимланиши; жиноятларнинг таҳдид объектига нисбатан тақсимланиши; жиноятларнинг уларни содир этган шахсларнинг судланганлик даражасига кўра тақсимланиши. 2-машқ. Жадвалдаги маълумотларга кўра жиноятчиликнинг ҳолатини аниқланг. Жадвалдаги маълумотларга кўра вилоятдаги умумий жиноятчилик таркибининг ҳолатини аниқланг.
Вилоятдаги аҳолининг ўртача йиллик саноғи – 1 млн. 850 минг киши, улардан 14 дан 18 ёшгача бўлганлар – 390 минг киши. 3-машқ. Таҳлиллар кўрсатишича, 2005 йил 2004 йилга қараганда, завод ишчилари томонидан содир этилган жиноятлар 15%га ўсган, жамоат жойларида маст ҳолда бўлганлар 15%га, майда безорилик 20%га кўпайган. ўсган. Заводнинг жамоат ташкилоти маъмуриятига қандай профилактик тадбирларни ўтказишни маслаҳат бериш керак? Ушбу профилактик тадбирларни амалга ошириш учун меҳнат жамоанинг қандай умумий тузилиши татбиқ этилиши керак? 4-машқ. Ангрен шаҳрида йил давомида 1080 жиноят рўйхатга олинган. Унинг аҳолиси 110 минг киши. Бекобод шаҳрида шу муддат давомида 900 жиноят рўйхатга олинган. Бу ерда аҳоли 195 минг кишидан иборат. Ҳар бир шаҳар учун 10 минг аҳолига нисбатан жиноятчиликнинг коэффициентини белгиланг, уларнинг қайси бирида бу коэффициент юқорироқ? 5-машқ. Маълум ҳаракатларни амалга оширишга тайёргарлик вақтида туманда уй-жоё ўғирлигини содир этилиш ҳолатларини кўрсатадиган маълумотлар олинди. Улардан маълум бўлишича, охирги уч йил давомида уй-жойга кириб ўғирлик қилиш сони ўсиб борган. Маълум вақтлар бўйича ушбу ўғриликлар қуйидагидек содир этилган. Сутка давомида: соат 6 дан 12 гача 35% ўғрилик содир этилган; 12 дан 18 гача – 40%; 18 дан 24 гача – 15%; 24 дан 6 гача – 10%. Ҳафта кунлари бўйича: душанбада - 10%; сешанбада – 6%; чоршанбада – 4%; пайшанбада – 30%; шанбада – 10%; якшанбада – 5% ўғриликлар содир этилган. 60%дан ортиқроқ ўғриликлар июндан август ойларигача бўлган даврда содир этилган; 90% ўғрилик алоҳида хонадонлардан содир этилган. Ўғирликларни олдини олиш бўйича профилактик чораларни таклиф қилинг. 6-машқ. Жиноятчилик динамикасидаги тенденцияларни аниқлаш учун жадвалдаги маълумотлар асосида мавсумий индексларни белгиланг.
7. МУСТАҚИЛ ЎҚИШ УЧУН АДАБИЁТЛАР: Абдурасулова Қ.Р. Криминология: Дарслик. / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. М.Ҳ.Рустамбаев. – Тошкент: ТДЮИ, 2008. – 305 б. Абдурасулова Қ.Р. Криминология: Альбом-схемалар: Ўқув қўлланма. / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. М.Ҳ.Рустамбаев. – Тошкент: ТДЮИ, 2011. – 173 б. Криминология: Дарслик. / З.С.Зарипов, А.С.Якубов, Г.А.Аванасов ва бошқ. / З.С.Зариповнинг умумий таҳрир остида. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2006. – 539 б. Криминология: Дарслик. / Қ.Р.Абдурасулова, Г.Шарипова, Г.А.Аванасов ва бошқ. / З.С.Зариповнинг умумий таҳрир остида. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2007. – 540 б. Download 105.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling