Индуктив хулоса чиқариш. Аналогия. (2 соат). Режа


Download 139.5 Kb.
bet1/5
Sana31.03.2023
Hajmi139.5 Kb.
#1310992
  1   2   3   4   5
Bog'liq
матник-5-мавзу


5- мавзу. ИНДУКТИВ ХУЛОСА ЧИҚАРИШ. АНАЛОГИЯ. (2 соат).
Режа:

    1. Индуктив хулоса чиқаришнинг хусусяитлари ва турлари

    2. Тўлиқ индукциянинг хусусиятлари.

    3. Тўлиқсиз индукция, унинг турлари. Илмий индукция ва унинг методлари: ўхшатиш, тафовут, йўлдош ўзгаришлари, қолдиқлар.

    4. Анология ва унинг турлари: хусусият ва муносабат аналогияси.



Таянч атамалар: Индуктив хулоса чиқариш, индуктив методлар, тўлиқ индукция, тўлиқсиз индукция, ўхшатиш, илмий индукция, аналогия, хусусият аналогияси, муносабат аналогияси.


АДАБИЁТЛАР:

  1. И.А. Каримов. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. // Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Том. 8. – Т., Ўзбекистон, 2000. 3-66-бетлар.

  2. И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида. Т.1997. 188-207 б.

  3. И.А.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. // Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан яратамиз. Том-7, - Т., Ўзбекистон, 1999, 132-154-бетлар.

  4. М. Хайруллаев, М. Ҳақбердиев. Мантиқ. Т. 1993.178-223.б.

  5. М.Аллоёров. Мантиқ. Самарқанд. 2000, 120-196-бетлар.

  6. И.Раҳимов. Логика курсидан амалий машғулотлар ва методик тавсиялар. Т., 1988, 3-боб.



Қўшимча адабиётлар

  1. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т., Ўзбекистон, 2000.

  2. В.А. Бочаров. Аристотель и традиционная силлогистика. МГУ. 1991 г

  3. В.И. Маркин. Силлогистические теории в современной логике. МГУ, 1991.

  4. Е.К.Войшвилло, М.Г. Дегтярев. Логика. Учебник для ВУЗов. М.: «Владос», 1998 г. 333-361 – стр.

Индуктив хулоса чиқариш воситали хулоса чиқариш шаклидир. Индуктив хулоса чиқаришда бизнинг билимимиз якка ва хусусийдан умумийга қараб боради. Индуктив хулоса чиқаришнинг характерли хусусиятларидан бири якка, хусусий буюмлар моҳиятини ўрганиш орқали тегишли қонунларни очишдир.
Тажрибада кўп такрорлаш орқали индуктив хулоса ёрдами билан эришилган умумий натижалар бизнинг билимимизни ўзгартиришга, тўлдиришга ва аниқлашга ёрдам беради.
Индуктив хулоса чиқаришнинг моддий асосини билишда умумийлик, хусусийлик ва яккалик диалектикаси хақидаги таълимотга асосланамиз.
Турли ғайриилмий таълимотлар воқеликдаги уму­мийлик, хусусийлик ҳамда яккаликни бир-биридан ажратиб қўяди. Масалан, умумийликнинг ҳам, хусусийликнинг ҳам умуман объектив характерга эга эканлигини идеалистлар инкор этадилар. Айрим ҳолларда умумийлик фақат ақлга хос нарса, яккалик бўлса сезгилар билан борлиқ деган тезис олга сурилади. Мета-физиклар эса умумийлик билан хусусийликни мутлақо ажратиб қўядилар. Улар зўр бериб объектив реаллик фақат якка жисмларнинг тасодифий тупламидан иборат ва улар ўртасида ҳеч қандай қонуният ҳамда уму­мийлик йўқ деган фикрни асослашга уринадилар.
Илмий дунёқараш эса бу фикрларга қарама-қарши ўларок объектив воқеликда умумийлик хусусийлик ва яккалик узвий диалектик боғланишда мавжуддир, де­ган таълимотни олга суради. Илмий билиш яккани умумийдан ажратиш мумкин эмаслигини, яккалик, хусусийлик ва умумийлик ўзаро узвий боғланган эканлигини асослаб беради. Яккалик, хусусийлик ва уму­мийлик бирлиги индукциянинг объектив асосидир.
Индукция орқали якка нарсалар ва ҳодисалар хусусияти ўрганилади ҳамда улардаги умумий хислатлар, қонуниятлар аниқланади. Буюмлардаги умумийлик қо-нуниятларини билиш фақат якка, хусусий хислатларни қуйидаги мисолни олиб қарайлик. Билиш учун хизмат қилувчи руҳий жараённинг асосий турлари: хис, идрок, тасаввур, хотира, тафаккур ҳамда бўлар инсон онгининг турли томонлари эканлиги биз учун маълум. Бўларнинг ҳар бирини якка тарзда ўрганиш натижасида бу жараёнлар объектив воқеликни иъикос эттириш якуни эканлиги аниқланади.
Шунга асосланиб, ҳамма билиш учун хизмат қилувчи руҳийжараёнлар объектив воқеликни инъикос эттириш натижасида ривожланади, деган умумий ҳукм—мулоҳазага эга бўламиз. Бу мулоҳаза тўлиқ индукця натижасидир. Ўтмишни—қулдорлик, феодализм, капитализмни айрим-айрим тарзда ўрганар эканмиз, ўша асосда уларнинг ҳар бири учун ишлаб чиқариш қуроллари хусусий мулк бўлишлигини ҳамда киши кучидан фойдаланиш улар учун характерли хусусиятлардан эканлигини аниқлаймиз. Шунинг натижасида эса уч хил шаклдаги жамиятда уч турдаги эксплуатация ҳукм суршининг кислород (Н20) атомидан иборат эканлигини аниқлаймиз. Бундай анализ асосида ҳамма сувлар таркиби ҳам шундай деган хулоса чиқарамиз. Ҳақиқатан сув таркибининг икки атом водороддан ва бир атом кислороддан иборат эканлигини аниқлаш учун ҳамма сувларнинг таркибини анализ қилишга ҳожат йўқ ва амалга ошириш мумкин ҳам эмас.
Индуктив хулоса чиқариш турлари.
Мантикда икки шаклдаги индуктив хулоса чиқариш диққатга сазовордир. 1. Тўлиқ индукция.
2. Тўлиқсиз индукция.

Download 139.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling