2-маъруза. ЎРта аср иқтисодий қарашлари араб ва Ғарбий Европа давлатларида феодализм давридаги иқтисодий ғоялар


Download 352.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana25.01.2023
Hajmi352.38 Kb.
#1120021
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-маъруза



2-маъруза. ЎРТА АСР ИҚТИСОДИЙ ҚАРАШЛАРИ 
 
1. Араб ва Ғарбий Европа давлатларида феодализм давридаги иқтисодий ғоялар 
Шарқ мамлакатларида феодал муносабатлар III-VIII асрларда шакллана бошлади. 
Бу ерларда пул, меҳнат муносабатлари бироз енгиллашди. Давлат хусусий эгалик ва 
фойдаланиш учун ер ажрата бошлади. Хусусий ер эгалигининг турли шакллари сақлангани 
ҳолда давлат асосий ва унумдор ернинг эгаси сифатида, зарур пайтда хусусий 
хўжаликларнинг барча ишларига бемалол аралашиш, ер солигини йиғиш ҳуқуқини 
йўқотган эмас. Шу сабабли Шарқда «давлат феодализми»нинг турли шакллари сақланди 
ва иқтисодий қарашларда ҳам ўз аксини топди 
Илк феодал муносабатлар ва шу даврдаги иқтисодий ғояларнинг асоси Қуръони 
каримда (арабча қироат, яъни ўқиш) акс этган (VII-VIII асрлар). VI асрнинг охири-VII 
асрнинг бошларида Арабистонда феодал муносабатларнинг шаклланиши туфайли ягона 
давлат барпо этишга даъват кучайди. Бу ҳаракат сўнгги дин - Исломда ўз аксини топди. 
Ислом таълимоти пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан 
нозил қилинган Куръони каримда мужассамланган. Исломдаги йўл-йуриқлар ҳаётнинг 
барча соҳаларини қамраб олган бўлиб, шу жумладан иқтисодиётга доир масалаларга ҳам 
кенг ўрин берилган. Қуръони каримдаги асосий ғоялардан бири барча мусулмонларнинг 
бардошлиги бўлиб, араб қабилалари шу байроқ атрофида бирлашди. Ҳалол меҳнат, деҳқон, 
ҳунармандлар меҳнати улуғланди, барча бойлик шу асосда пайдо бўлиши уқтирилди. Бу 
муқаддас китобда Аллох таоло савдога катта аҳамият берган, судхўрликни, яъни рибоъ 
(судхўрлик фоизи) ни ҳаром қилган, мулкнинг муқаддаслигини, бировнинг мулкига хиёнат 
ва хатто хасад қилишни катта гунох деган. Исломда жамиятнинг тенгсизлиги тақдири 
азалдан деб тан олинади, аммо ҳалоллик ва тўғриликка буюрилади ва ёлғон ишлатиш, 
ўғрилик ва меҳнатсиз даромад топиш ман қилинади. Аллох таолонинг Қуръони каримда 
қарз олиш ва бериш, меросни тақсимлаш (4-сура, 8-оят), етим-есирларга мурувват, хайр-
эхсон қилиш (3-сура, 128-оят) ҳақидаги ояти карималаридан келиб чиқадиган ғоялар 
ҳамда солиқ турлари ва миқдори ҳам катта аҳамият касб этади. Етимлар хақига хиёнат 
қилиш энг катта гуноҳлардан деб эълон қилинган. Шунингдек, ўзаро ёрдам ҳам (5-сура, 3-
оят) зарур, лекин ёмон ишларда ва душманликда эмас дейилади. Ояти карима ва ҳадиси 
шарифларда турли касбларни эгаллаш, айниқса деҳқончилик, қўйчилик билан 
шуғулланиш, меҳнат қилиш зарурлиги марҳамат қилинган. 
Ислом ақидасида исрофгарчиликка қарши кураш Куръони каримдаги «Енглар, 

Download 352.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling