2-маъруза. ЎРта аср иқтисодий қарашлари араб ва Ғарбий Европа давлатларида феодализм давридаги иқтисодий ғоялар


Download 352.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana25.01.2023
Hajmi352.38 Kb.
#1120021
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-маъруза

Нақшбанднинг (1318-1389) «Дил ба ёру, даст ба кор», яъни «дил ёр (Аллох) билан, қўл иш 
билан (банд бўлсин)» деган тезиси ўша давр ва ҳозирги кун учун муҳим эди, чунки илгари 
худога фақат эътиқод қилишнинг ўзи кифоя деб билинган. Низомулмулк (1018-1092) 
«Сиёсатнома» асарида ҳукмдорлар, амирлар, амалдорлар ва қозиларнинг мансабни 
суиистеъмол қилишини, солиқларнинг оғирлиги, давлат маблағларини сақлаш ва 
сарфлашда ҳисоб-китоб зарурлигини қайд этган. Салжуқийлар давлати арбоби сифатида 
иктоъни танқид қилган. Иқтоъ - ўрта асрларда Ўрта Шарқ, шу жумладан Ўрта Осиёда 
ҳукмдор томонидан айрим шахсларга катта хизматлари эвазига инъом қилинган чек ер 
(Темурийлар давлатида суюрғол). 
Атоқли давлат арбоби, илк туркий достоннавис Юсуф Хос Хожиб 1020 йили 
Қорахонийларнинг марказий шаўарларидан бири Боласоғунда туғилди(оламдан ўтган йили 
номаълум). Бўлажак мутафаккир ўз давридаги барча билимларни, араб ва форсий тиллар 
ҳамда ундаги адабиётларни пухта эгаллайди.
Амир Темур (1336-1405) давлат ва иқтисодиётни бошқаришда ўзига хос мактаб 
яратганди. Соҳибқирон давлатида девони бузург (бош вазир) дан ташқари ҳар бир вилоятда 
Девон дейилувчи бошқарма бўлган. У давлатнинг буткул ишларини: солиқ йиғиш, тартиб 
сақлашни, ижтимоий бинолар - бозорлар, ҳаммомлар, йўллар, сув иншоотлари 
тармоқларини назорат қиларди. Халқнинг хулқ-атвори кузатиб туриларди. Унинг 
ходимлари вақти-вақти билан сўроқ, текшириш, тафтиш ва тергов ишларини олиб 
боришарди. Айниқса, тошу-тарози тўғрилиги, одил баҳо текширилган, қаллоб ва 
товламачилар қатъий жазоланган, энг муҳими бу иш тўппа-тўғри бозорда, халқ олдида 
амалга оширилган. Савдогарларга олиб келинган мол устига 10 фоизгача нарх қуйиш 
мумкин бўлган. Темур салтанатини идора қилиш учун турли вазирлар фаолият кўрсатган. 
Шундай вазирлардан биринчисига ер солиқлари, бож, ўлпон-солиқ ундириш ҳамда 


миршаблик юмушларини бошқариш юклатилган. Бу вазир мамлакатдаги муҳим ишларни, 
кундалик муаммоларни ҳал қилган, раият аҳволини кузатган, вилоятлардан олинган ҳосил, 
солиқ, ўлпонларни тақсимлаган.
А.Темур вафотидан кейин Шохрух ва Улугбек (1394-1449) подшолиги (1409-1449) 
даврида иқтисодиёт яхши ривожланди. Айниқса қўшни мамлакатлар билан савдо-сотиқ 
муносабатлари ўсди. Бу Мовароуннаҳрда (арабча «дарё ортидаги» (мамлакат) дегани) 1428 
йилда Улуғбек томонидан ўтказилган пул ислоҳоти билан боғлиқдир.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий (1441-1501) ижодида ҳам иқтисодий ғоялар 
муҳим ўринни эгаллайди. Унинг асарларида ва фаолиятида айниқса тижорат, савдо 
масалалари анча мукаммал ёритилган. А.Навоий асарларида савдогарлик иши 
маъқулланади, лекин товламачи ва чайқовчи фаолияти қаттиқ танқид қилинади. А.Навоий 
давлат арбоби сифатида мамлакатни тинч сақлаш, ободонлаштириш ишига катта ҳисса 
қўшди. У тириклигида мингта иншоот қуришга ваъда берган ва ваъдасининг устидан 
чиққан, кўпгина мадраса, шифохона, ҳаммом, кўприк, работ ва бошқаларни ўз ҳисобидан 
қурдирган. Меҳнатнинг инсон ва жамиятдаги ўрнига, дўстликка юксак баҳо берган. 
Давлат арбоби ва қомусий олим Захириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ва 
унинг авлодлари томонидан ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларда катта ишлар 
амалга оширилганлиги бизга тарихий битиклардан маълум. Хусусан, Бобурнинг 
«Бобурнома» асарида, «Мубаййин» каби тўпламларида иқтисодиётга оид маълумотларга, 
шу жумладан солиқ сиёсатига катта ўрин берилган. «Закот тўғрисидаги катта китоб» да эса 
ўша даврдаги солиқ, унинг турлари тўғрисида қимматли фикрлар билдирилади. Бу 
асарларни мутаола қилар эканмиз, улардан мамлакатимизнинг бугунги ҳаётида рўй 
бераётган иқтисодий ислоҳотларни, ўзгаришларни таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш ва 
амалиётда фойдаланиш учун янги фикрлар, маслаҳатлар топамиз.
Эски феодал муносабатлар емирилиб, янги буржуа-капиталистик муносабатлар 
туғила бошлади, бу эса осонлик билан бўлмади. Айниқса, деҳқонларнинг ўз ерларидан 
сиқиб чиқарилиши, мустамлакачилик, иқтисодий экспансия, урушлар оддий хаққа катта 
офат келтирди. Оқибатда капитализмнинг шаклланиши билан уни танқид қилиш ҳам 
бошланади, буни илк социал-утопистлар Томас Мор (1478-1535) ва Томмазо Кампанелла 
(1568-1639) амалга оширди. 
Идеал (фозил) жамият тўғрисидаги аввалги ғоялар дастлабки социалистик 
концепциялар билан давом эттирилади. 
Томас Мор «Утопия» (лот. йўқ жой) (1516) асарида Англияда дастлабки 
капиталнинг жамғарилиши жараёнида деҳқонларнинг оммавий қашшоқланиши жараёнини 
акс эттирган. Т.Мор гуманист, давлат арбоби ва ёзувчи бўлган (1529-32 йилларда Англия 
канцлери). У Уйғониш даврининг атоқли арбоби Эразм Роттердамскийнинг дўсти эди. 
Католик бўлган. Қиролни инглиз черковининг Олий бошлиғи деб қасамёд қилмаганлиги 
учун Т.Мор давлат хоини сифатида ҳисобланиб, қатл этилган. Католик черкови томонидан 
муқаддаслаштирилган (1535). У «қўйлар одамларни еб қуйди» иборасининг муаллифидир. 
Шу даврда деҳқонларни чеклаш, яъни ердан сиқиб чиқариш сиёсати амалга оширилди. Бу 
жараён мануфактура, кейинроқ эса фабрика ривожи билан боғлиқ эди. Мато тўқиш, жун, 
айниқса қўй жунига бўлган эҳтиёжни ошириб юборди. Дастлаб ботқоқ, чакалакзор ерлар 
ўраб олинди ва қўй боқиш учун яйловга айлантирилди, кейинчалик деҳқончилик 
қилинаётган ерлар ҳам тортиб олиниб, деҳқонлар - йоменлар синф сифатида тугатилди. 
Улар ердан маҳрум қилинди ва кўчага ҳайдалди. Бу ўзига хос аграр инқилоб - саноат 
тўнтарилиши учун сабаб бўлди, лекин миллионлаб аҳоли қашшоқликка маҳкум этилди. 
Шу воқеаларни ўз кўзи билан кўрган Т.Мор қаердаки хусусий мулк ҳукмрон бўлса, асосий 
бойлик бир қучоқ одамлар қўлига тўпланади, деган хулосага келди. Яна социал офатнинг 
асоси пулдир, деган эди у. Хаёлий «утопия» мамлакатида ижтимоий мулкчилик (хусусий 
мулк бўлмаган), умумий меҳнат бўлган, қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги тафовўт йўқ эди, 
ишлаб чиқариш тартибга солинган, иш куни олти соат билан чекланган, пул йўқ қилинган, 


тақсимот текис ва босқинчилик урушлари йўқ эди. Т.Мор шундай жамиятни қуриш мумкин 
деб ўйлаган. 

Download 352.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling