2-маъруза. ЎРта аср иқтисодий қарашлари араб ва Ғарбий Европа давлатларида феодализм давридаги иқтисодий ғоялар


ичинглар, хадя қилинглар, аммо исроф қилманглар


Download 352.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana25.01.2023
Hajmi352.38 Kb.
#1120021
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-маъруза

ичинглар, хадя қилинглар, аммо исроф қилманглар» деган оятлар асосида олиб борилади 
(бу ҳозирги даврда энг актуал масалага айланган). «Дарё бўйида тахорат қилсаларингиз 
ҳам сувни исроф қилманглар» каби қоидалар айнан ҳозирги замон иқтисодиёти ва 
экологияси учун ниҳоятда аҳамиятли. 
Ислом ҳуқуқшунослигида фойданинг энг юқори миқдори 10 фоиз қилиб 
белгиланган (буни бошқа фикрлар билан солиштиринг). 
Шарқ иқтисодий тафаккурининг ривожланишида араб мутафаккири Ибн Халдун 
Абдурраҳмон Абу Зайд (1332-1406)нинг ҳиссаси бениҳоя катта (Тунисда туғилган, Фес 
султонида хаттот-котиб бўлган). 1382 йили Қоҳирага келиб мударрислик қилган, 
кейинроқ қози бўлган. Асосий асари «Китоб-ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби»-
1370й.). У биринчилардан бўлиб тарихий ижтимоий тараққиётнинг моддий тамойилларга 
асосланиши ҳақида фикр юритди, ғарб олимлари Макиавелли, Монтескьега катта таъсир 
кўрсатди.
Солиқларни фақат давлат, айрим хукмдорлар фойдасига йиғиш жамият таназзулига 
олиб келиши айтилади. 
Ибн Халдун дастлаб биргаликда «ишлаб чиқариш» фаолиятига катта эътибор берди, 
жамият моддий қийматлар «ишлаб чиқарувчилар» жамоасидан иборат дейди. У «Одамнинг 
келиб чиқишида меҳнатнинг ўрни»ни очиб беришга ҳаракат қилган. Ҳунармандчилик, фан 


ва санъатнинг ривожи бевосита «меҳнат унумдорлигининг ўсиши» билан боғлиқ дейди. 
«Оддий» ва «мураккаб» меҳнат фарқланган, меҳнат бўлмаса, буюм ҳам бўлмас эди, деган 
муҳим хулоса чиқарилади. Олим фикрларида «зарурий» ва «қўшимча маҳсулот», «зарурий 
ва қўшимча меҳнат» тушунчалари фарқланади. У «товарнинг истеъмол қиймати» ва 
«қиймат» тушунчаларини таърифлади. Замон ва маконда ўз замондошларидан анча илгари 
бу ғояларни берди.«Олди-сотди битими асосида тенг айирбошлаш қоидасига амал 
қилиниши керак, бунда сарфланган меҳнатнинг тенг ярми айирбошланади», «агар бу 
ҳунармандчилик маҳсули бўлса - унга сарфланган меҳнатига тенг», «даромад қиймати эса 
сарфланган меҳнат ушбу буюмнинг бошқа буюмлар ичида тутган ўрни ва унинг одамларга 
зарурлиги билан белгиланади». Бунда товарларни тенглаштириш меҳнатни тенглаштириш 
шаклида юзага чиқади, яъни меҳнатнинг роли ва товарнинг фойдалилиги ҳам ҳисобга 
олинмоқда, бу жуда муҳим (маржинал ғоя бор). 
Италиялик рохиб Фома Аквинский (1225-1274) таълимотида иқтисодий ғоялар 
маълум тартибга солинган. У ўзининг асарларида қуллик ва крепостнойликни оқлайди, 
бунда у Аристотель ва муқаддас китобларга асосланади. У худони барча бойликлар эгаси 
деб эълон қилади, лекин хусусий мулкчилик ҳам ҳимоя қилинади, чунки бунда инсоннинг 
ўз тоифаси, табақасига мос равишда яшашига имконият яратилади. Давр тақозосига мос 
(натурал хўжалик ҳукмрон) равишда давлат ўз-ўзини таъминлаш ғоясини қўллайди, натура 
шаклидаги бойликка асосий эътиборни қаратади, олтин ва кумушларни сунъий бойлик деб 
билади. Меҳнатсиз яратилган бойлик (савдо, судхўрлик) ҳаром деб ҳисобланган. 
Бундай иқтисодий ғоялар Францияда (Никола Орем), Англияда (Джон Болл) ҳам 
вужудга келди. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, бу иқтисодий қарашлар синфий 
ҳарактерга эга бўлган, юқори табақаларнинг фаолиятини маъқуллаган. Иккинчи томондан 
норози деҳқонлар ҳаракати ҳам кучайган. Англияда Уат Тайлер (1381), Германияда Томас 
Мюнцер (1524-1525) раҳбарлигида деҳқонлар қўзғолони бўлган, улар крепостнойликни, 
бошқа мажбуриятларни бекор қилишни талаб этганлар. Шу даврда черков бойлиги ҳам 
кескин ошган. Тенглик тўғрисидаги ғоя бузилганлигини кўрган халқнинг бир қисми 
руҳонийларнинг шохона ҳаёт кечираётганига қарши чиқди. 
Шу даврда феодализм йўлидан бораётган Россияда ҳам иқтисодий ғоялар вужудга 
келди. IX асрда ташкил топган Қадимги Рус давлати - Киев Русида чоп этилган «Русская 
правда» қонунлар тўпламида дастлабки ёзма фикрлар берилган. Унда жамиятнинг синфий 
дифференциацияси, ер эгалари, савдогарлар манфаати ҳимоя қилинади, князлик манфаати 
учун савдогарлар, судхўрлар, қарздорларни ноўрин сарф-ҳаражатлардан тийиш зарурлиги 
ҳақида гапирилади. 
Маълумки, XII-XIV асрларда Россияда феодал тарқоқлик рўй берди (13 га яқин 
алоҳида князлик). Бу даврда черков ер эгалиги атрофида диний шаклда кураш борди. XVI 
асрдан бошлаб ижтимоий-сиёсий кураш публицистик тус олди. Шундай публицистлардан 
бири Ермолай эди, монах - рохиблигида Еразм номини олган. Ермолай Еразм ўз 
асарларида дворянликни ҳимоя қилди ва йирик савдо ҳамда судхўрликка қарши чиқди. У 
боярларни бошқалар ҳисобига доим байрамдагидек ҳаётини танқид қилди, ерни эса фақат 
давлатга ҳизмат қилаётган (яъни дворян) одамларга бериш керак, деган тўғри ғояни илгари 
сурди (боярлар марказлашган давлатга бўйсунишни истамаган ва вотчина эгаси, 
тарқоқликнинг асосий сабабчиси эдилар). Ҳақиқатда ҳам Иван Грозный, ҳатто Петр I 
даврида ҳам вотчинани (яъни боярларни) йўқ қилиш учун кураш борди, охир-оқибатда 
дворянлик ва помешчиклик ютиб чиқди ва Россия ягона давлатга айланди. 
Россияда XVII-XVIII асрнинг бошларида йирик ўзгаришлар рўй берди, 
капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари пайдо бўла бошлади. Fарбий Европадаги 
меркантилистлардан (қуйида кўрилади) фарқли равишда рус иқтисодчилари муомала 
соҳасига кам эътибор қиладилар, пул - бойлик деган фикрга қўшилмадилар. Улар мамлакат 
ичида товар алмашувини кучайтириш тарафдори эдилар, ташқи савдони эса асосан саноат 
ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш қуроли деб қараганлар. Бу ғоялар А.А.Ордин-



Download 352.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling