2-маъруза. ЎРта аср иқтисодий қарашлари араб ва Ғарбий Европа давлатларида феодализм давридаги иқтисодий ғоялар


Нашчокин (тахм. 1605-1680), Ю.Крижанич


Download 352.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana25.01.2023
Hajmi352.38 Kb.
#1120021
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-маъруза

Нашчокин (тахм. 1605-1680), Ю.Крижанич (1617-1683), И.Т.Посошков (1652-1726) 
асарларида баён этилган. 
 
2. IX-XV асрларда Ўрта Осиё иқтисодий фикрлари 
 
X-XII асрларга келиб Ўрта Осиё илғор ижтимоий тафаккурнинг Шарқдаги йирик 
марказларидан бирига айланди. Бу даврда феодал давлат марказлашган ва энг ривожланган 
паллага кирди. Ўрта Осиё Европани Осиё билан боғловчи йирик моддий, маданий ва савдо 
марказига айланди. Бу жараёнлар бир-биридан минглаб чақирим узоқликдаги давлатлар
халқлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни шакллантирди. 
Бу даврда бутун дунёга танилган Ал-Фаргоний, Ал-Хоразмий, Форобий, Беруний, 
Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Низомулмулк ва бошқа кўплаб мутафаккирлар яшаб, ижод 
қилишди. Уларнинг асарларида иқтисодий ғоялар ҳам ўз аксини топган. Шарқ ренессанси 
давридаги олимлар шу даврдаги тижорат, мулкдорлик ҳунари сирларини баён этганлар. 
Уларнинг асарларидаги умумбашарий иқтисодий таффаккур бугунги кунда ҳам 
долзарблиги билан муҳим ўрин тутади. 
Ибн Сино (980-1037)нинг фикрича: «Ҳайвон табиат неъматларига қаноат қилади, 
одамларга эса табиат неъматлари камлик қилади, у овқат, кийим-кечак ва уй-жойга 
эхтиёж сезади. Ҳайвон табиат неъматларини ўзлаштириб олади, одам эса ўз меҳнати 
билан ўзига овқат, кийим, жой яратади. Шу мақсадда инсон деҳқончилик ва 
ҳунармандчилик билан шуғулланиши керак». 
Форобий (873-950) Ўрта аср даври табиий-илмий ва ижтимоий билимларнинг 
қарийиб барча соҳаларини ўз ичига олувчи 160 дан ортиқ рисола яратган «қомусий олим 
сифатида тан олинади. Унинг Шарқ оламидаги шуҳрати шу даражага етдики, уни 
Аристотель (Арасту)дан кейинги йирик мутафаккир- «муаллимас -«соний» - «иккинчи 
муаллим» деб атай бошладилар. 
Мусулмон ҳуқуқшунослигида товарнинг истеъмол қиймати тан олинган, товарнинг 
қиймати билан сўралаётган баҳо (бозор нархи) фарқланган. Йирик дин пешвоси Баҳоуддин 

Download 352.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling