2-маъруза. ЎРта аср иқтисодий қарашлари араб ва Ғарбий Европа давлатларида феодализм давридаги иқтисодий ғоялар


Download 352.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana25.01.2023
Hajmi352.38 Kb.
#1120021
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-маъруза

Т.Кампанелла Неаполь (Италия) меҳнаткашларининг қашшоқлигини кўрган. У ўзининг 
«Офтоб шаҳри» (1602 й. ёзилган, 1623 йилда чоп этилган) китобида золимларнинг шохона 
ҳаётини танқид қилади, у ҳам Т.Мор каби, бу тенгсизликнинг асосий сабаби хусусий 
мулкчилик, дейди. У келажак жамият тўғрисидаги ўз тасаввўрини ҳам беради, улар Т.Морга 
ухшаш: ижтимоий мулкчилик мавжуд, ҳамманинг меҳнат қилиши зарур, машина меҳнати 
қўлланилганлиги туфайли иш кунлари чекланган (4 соат), ақлий меҳнат жисмоний меҳнат 
билан алмаштириб турилади, бунда ҳунармандчилик, чорвачилик ва деҳқончилик билан 
нисбатан текис шуғулланиш шарт қилиб қўйилади, текис, пулсиз тақсимот амалга 
оширилади. У файласуф, шоир, сиёсий арбоб бўлган, кейинчалик эса (1582) рохиб бўлган. 
Испания босқинчиларига қарши исён уюштиргани учун қамоққа олинган, 27 йил камокда 
ётиб, фалсафа, фалакиёт, сиёсат, медицинага оид ўнлаб асарлар ёзган. Унинг «Офтоб 
шаҳри» асари денгизчининг ҳикояси шаклида берилган. Янги жамиятда олим кохинлар 
табақаси томонидан бошқарилувчи идеал жамоа бўлади, хусусий мулк ва оила бўлмайди, 
болалар давлат томонидан тарбияланади, фан ва маориф тараққий этади (Галилейни ҳимоя 
қилган).

Download 352.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling