Кичик мактаб ёшидаги болаларга инглиз тилини ўргатишнинг ўзига хос омиллари


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana19.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1214751
  1   2
Bog'liq
kichik maktab yoshidagi bolalarga ingliz tilini rgatishning ziga



КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРГА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ 
ЎРГАТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ОМИЛЛАРИ 
 
Қўчкаров Азизбек Шерғозиевич 
Наманган вилояти Учқўрғон туман 
11-умумий ўрта таълим мактаби
Аннотация: Мазкур мақолада кичик мактаб ёшидаги болаларга чет 
тилини ўқитиш жараёнида уларнинг чет тили коммуникатив малакаларини 
ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган
Калит сўзлар: Кичик мактаб ёши, тил ургатиш услуби, илм-фан, таълим, 
илмий изланиш, болалик даври 
 
ОСОБЕННОСТИ ФАКТОРОВ ОБУЧЕНИЯ АНГЛИЙСКОМУ ЯЗЫКУ 
ДЕТЕЙ 
 
Кочкаров Азизбек Шергозиевич 
Учкурганский район Наманганской области 
средняя школа №11 
Аннотатция: В данной статье рассматриваюстя некоторые аспекты 
формирования иноязычной коммуникативной компетенции при обучении 
иностранному языку детей младшего школьного возраста. 
Ключевые слова: Младший школьный возраст, метод изучение языка
наука, образование, научное исследование, детство. 
 
FEATURES OF FACTORS OF TEACHING ENGLISH CHILDREN 
 
Kochkarov Azizbek Shergozievich 
Uchkurgan district of Namangan region 
School number 11 
 
Abstract: This article discusses some aspects of the formation of foreign 
language communicative competence in teaching a foreign language to children of 
primary school age. 
Key words: Young school age, language learning method, science, education, 
scientific research, childhood.
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (SI) II/2020
ISSN 2181-063X
190
http://oac.dsmi-qf.uz


Мустакиллигимизни муваффақиятли қурилиши шароитида, тобора ўсиб 
бораётган фан ва техника тараққиёти, мамлакатимиз иқтисодий ҳамда маданий 
савиясининг ортиши шароитида жорий қилинган узлуксиз таълимнинг барча 
тизимларидаги янгиланишлар йўлидан борар эканмиз, Ўсиб келаётган ёш 
авлодни ҳар томонлама етук, хорижий тилда эркин сўзлаша оладиган, ҳуқуқий 
онгли, мукаммал инсон қилиб тарбиялаш ҳозирги куннинг энг долзарб 
муаммоларидан биридир. Жисмонан ва маънан етук инсонгина жамият ривожи, 
юрт тараққиёти учун сидқидилдан хизмат қила олади. Ўсиб келаётган ёш 
авлоднинг соғлом ва ҳар томонлама шаклланишини таъминлаш албатта, 
мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришни талаб этади. 
Глобаллашаётган таълим эндиликда илм олувчилар учун ҳам, ўқитувчилар 
учун ҳам бутун дунёда таълим ва илмий изланишларни давом эттириш 
имкониятини яратиб бормоқда. Манбалардан бизга маълумки, кишилик 
жамиятида инсонлар бир неча тилни билиш-га қизиққанлар, унга эҳтиёж 
сезганлар.  
Мустақиллик йилларида республикада таълим-тарбия тизими ва баркамол 
авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари 
даражасига кўтарилди. Замонавий педагогик технологиялар ва методларни 
ҳисобга олган ҳолда болаларда тил ўрганишга қизиқишни тарбиялаш ва ҳар 
томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этиш энг 
долзарб масалалардан бирига айланди.
Тил миллий маънавият, маърифат ва маданиятнинг энг холис ва хира 
тортмас кузгусидир. ХХ аср тилшунослигининг машҳур намояндаларидан бири 
Евгений Дмитриевич Поливанов 46 тил-ни мукаммал эгаллаган, ўзбек тили ва 
шева-ларини ўрганиб, таҳлил қилган, дўппи, чопон кийиб, «Мен ўзбекман, » 
деб ўзбеклар орасида ўзбекдай юрган олим саналади Спорт мухбири Юрий 
Салома-хин 38 тилни билган. Кейинчалик инглиз, француз ва бошқа тилларни 
ўрганишга иштиёқманд бўлган. Аввал шу тилдаги сўзларнинг талаффузига 
эътибор қаратган, кейинчалик грамматикаси-ни ўрганган. Дарҳақиқат, чет 
элларда киши-лар билан унинг она тилисида гаплашсангиз, бу уларга, ватанига, 
тарихига чуқур ҳурмат рамзини ифодалайди. Халқаро муносабатлар 
ривожланаётган глобаллашув даврида чет тилларни билиш катта сиёсий-
маданий жараён саналади. Ватандошларимиз Абу Наср Фаробий, Беруний, ибн 
Синолар бир неча тилларни мукаммал билишган. Қадимги Мовароуннаҳрда 
бадиий ижод туркий, форсий ва араб тилларида битилган. Зеро, халқимизда 
«Тил билган – эл билади», деб бежизга айтилмаган Хозирги кунда бу сохага 
асосий эътибор хамда чет тилларини ўрганишдан асосий мақсад – замонавий 
педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда 
ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан, ўсиб келаётган ёш 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (SI) II/2020
ISSN 2181-063X
191
http://oac.dsmi-qf.uz


авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган 
мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомил-лаштириш ҳамда бунинг 
негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот 
ресурсларидан кенг кўламда фойда-ланишлари, халқаро ҳамкорлик ва 
мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш, деб 
белгиланган. 
Дарҳақиқат, хорижий тилни эгаллаш таълим, илм-фан, иқтисодиёт, сиёсат 
ва ижтимоий ҳаётдаги глобаллашувнинг янги даври учун асосий калит 
ҳисобланади. Глобаллашаётган таълим эндиликда илм олувчилар учун ҳам, 
ўқитувчилар учун ҳам бутун дунёда таълимни ва илмий изланишларни давом 
эттириш имкониятини яратиб бормоқда. Бу жараён ўрта махсус, касб-ҳунар 
битирувчиларининг турли дунёвий билимларни чет тилларда билишларидан 
ташқари, ўз касблари ҳақидаги билимларни ҳам чет тилларда давом 
эттиришларига имкон яратади. 
Маълумки, тил ўрганиш ҳам ёш даврларига 
боғлиқ. Психологларнинг фикрича, болалар катталарга нисбатан тилни тез ва 
осон ўзлаштирадилар. Болаларда тил ўрганишга бўлган қизиқиш, мойилликлар, 
катталарга 
қараганда 
болалар 
вақтининг 
кўплиги 
бунинг 
асосий 
сабабларидандир. Шуни эътиборга олиш керакки, кичик мактаб ёшидаги 
болалар маълумотлар маъносини тушуниб эмас, уни механик тарзда ёдлайди. 
Шунинг учун мазкур ёш даврида инглиз тилини ўргатишни грамматик тушунча 
беришдан бошламаслик зарур. Акс ҳолда чет тилини ўргатишнинг дастлабки 
қадамиданоқ болани зўриқтириб қўйиш ва қизиқишини сўндириб қўйиш 
мумкин.
Шундай экан, кичик ёшдаги болаларга хорижий тилни ўргатиш анча 
мушкул ва масъулиятли. Болаларга инглиз тилини мазмунли ва қизиқарли 
ўргатиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
– қўшиқ ва шеърлар орқали тушунтириш ёки эсда қолиши қийин бўлган, 
маънога эга бўлмаган ҳарф ёки бирикмаларни куйга солиб ўргатиш.
Бунга 
мисол қилиб, болаларнинг инглиз тили алифбосини қўшиқ қилиб ўрганишлари 
шунчаки ёдлашдан кўра самарали эканлигини кўрсатиш мумкин 
– ақлий ва жисмоний ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган ўйинлар;
– мультфильмлар; Болалар тил ўрганиш мобайнида мультфильмдаги 
гапларни тушунмасада, мультфильм қаҳрамонларининг ҳаракатлари орқали 
улар ишлатаётган сўзларни тушунишга интилади. Бу эса болалар учун қизиқ ва 
тил ўрганишлари учун самарали йўл.
– роль ижро этиш (role play) ўқитувчи бирор маълумотни, масалан, ҳайвон 
ёки қушларнинг номларини ўргатаётган пайтда роль орқали ижро этиши ёки 
болаларга ижро эттириши лозим. Мисол учун: бир ўқувчи итнинг вовиллаши, 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (SI) II/2020
ISSN 2181-063X
192
http://oac.dsmi-qf.uz


мушукнинг миёвлашини кўрсатиб берса, бошқа бир ўқувчи бу товушлар қайси 
ҳайвонга тегишли эканлигини билиб, унинг инглизча номини айтиши зарур 
– мавзуга оид муҳит; Ўқитувчи мавзусига қараб ўша муҳитни яратиб бера 
олса, болалар тилни яхши ўрганишади. Масалан: traveling, birthday, in the 
kitchen ва бошқалар. Traveling (саёҳат) мавзусида ўқитувчи саёҳат уюштириши, 
саёҳатга қандай воситалар орқали (foot, bicycle, automobile, train, boat, airplane) 
бориш мумкинлиги, қаерларга саёҳат қилиш (Tashkent, Samarkand, Bukhara, 
England, USA) муҳимлиги ҳақида маълумот беради. Бу ҳам ўқувчиларнинг сўз 
бойлигини, тил имкониятларини кучайтиради, дунёқарашини ўстиради.
– топишмоқлар; Болаларда топишмоқларнинг жавобини топишга қизиқиш 
кучли. Шунинг учун ўқитувчи топишмоқни инглиз ёки ўзбек тилида айтсада, 
унинг жавобини болалардан инглиз тилида айтишини талаб қилиши лозим. 
Шунда болалар сўзларни тез ўрганишади.
– амалий машғулотлар (мевалар ва бошқа озиқ-овқатларни татиб кўриш, 
гулларни ҳидлаб кўриш орқали ўрганиш); Ўқитувчи ўқувчилардан рангларнинг 
инглизча номини сўраб қолса, бола дарров мева еган пайтини эслайди, қизил-
red, яшил-green эканлигини тез хотирлайди. Демак, бундай усулдан 
фойдаланиш ўқувчининг маълумотни узоқ муддатда хотирасида сақлаб 
қолишини таъминлайди 
- имо-ишоралар, юз ифодалари орқали; Ўқитувчи болага бирор гапни 
гапирганда ёки буйруқ берганда, масалан, бу ёққа кел (come here), китобни оч 
(open the book), туринг (stund up), доскага қаранг (look at the blackboard) каби 
гапларда имо-ишоралардан фойдаланса болага тушунарли бўлади. 
– кўргазмали қуроллар, плакатлар, китоблар орқали;
– кўзга кўринадиган ва кундалик ҳаётда кўп ишлатиладиган нарса
буюмларга ёзиш. 
– янгиликлар орқали; биламизки, болалар қизиқувчан. Улар бир хилликдан 
тез зерикади. Шунинг учун уларга ҳар доим бир турдаги усуллардан 
фойдаланиб дарс ўтиш эмас, балки бундай усулларни ўзгартириб, янгилаб дарс 
ўтиш лозим. Акс ҳолда болалар ўқитувчининг қандай дарс ўтишини фаҳмлаб 
олишади ва бунга тайёргарлик кўришади. 
Хулоса қилганда, бошқа тилларни билиш, ўрганиш ҳеч қачон ўз она 
тилини камситиш, эсдан чиқариш, унутиш ҳисобига бўлмайди. Ўз тилини 
мукаммал билгани ва ҳурмат қилгани ҳолда бошқа тилларни билиш ва 
ўрганиш, кўп тил билиш мақсадга мувофиқ эканлигини унутмаслик керак. Ана 
шу нуқтаи -назардан қарайдиган бўлсак, бошқа тиллар-ни ўрганишга даъват, 
аввало, ўз она тили-ни ҳам билишга, шу билан бирга, шу асосда, бошқа 
тилларга ҳам ҳурматни шакллантириш, ўрганишни йўлга қўйишни тақозо 
этади. 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (SI) II/2020
ISSN 2181-063X
193
http://oac.dsmi-qf.uz



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling