Тозаликка риоя қилинг!
-Озиқ овқат махсулотларини қўлга олиш ва таом тайёрлашдан аввал қўлингизни ювинг
-Хожатхонадан чиққандан сўнг қўлигизни ювинг;
-Овқат тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган барча нарсалар юзаси ва ошхона анжомларини яхшилаб ювинг ва дезинфекция қилинг;
Ошхона ва озиқ-овқат маҳсулотларини ҳашоратлар, кемирувчилар ва бошқа жониворлардан химояланг.
Хом махсулотлар ва тайёр озиқ-овқат махсулотларини бир-биридан ажратинг!
-Хом гўшт, парранда гўшти ва денгиз махсулотларини бошқа озиқ-овқатлардан алоҳида сақланг;
-Хом махсулотларга ишлов бериш пайтида алоҳида ошхона анжомларидан-пичоқ,
тахтакачлардан фойдаланинг;
-Хом махсулотлар билан тайёр махсулотлар бир-бирига таъсир кўрсатмаслиги учун уларни оғзи ёпиладиган идишларда сақланг;
Махсулотларни яхшилаб пиширинг ва қовуринг!
-Махсулотларни айниқса гўшт, тухум махсулотларини яхшилаб қовуринг ёки узоқ вақт пиширинг;
-Шўрва ва қовурдоқ каби таомларни қайнаш даражасига етказинг ва иссиқлик 70 даражага етганлигига ишонч хосил қилинг. Гўшт ёки парранда гўштини пишириш пайтида уларни сели тоза бўлиши керак, пушти ранг эмас. Термометрдан
фойдаланиш тавсия этилади;
-Тайёр
махсулотларни яхшилаб иситинг;
Махсулотларни хавфсиз хароратда сақланг!
-Тайёрланган овқатларни уй хароратида 2 соатдан ортиқ сақламанг;
-Барча пиширилган ва тез бузилувчи озиқ-овқат махсулотларини совутгичда (+5
0С даражали паст хароратда) сақланг;
-Тайёр таомларни дастурхонга тортгунча иссиқ холда сақланг((+60
0С даража);
-Таомни ҳатто совутгичда ҳам узоқ вақт сақламанг;
-Махсулотни хона хароратида муздан тушириш тавсия қилинмайди.
Тоза сув ва хавфсиз озиқ-овқат махсулотларидан фойдаланинг!
-Хавфсиз сувдан фойдаланинг ёки ишлов бериш йўли билан
уни хавфсизлигини таъминланг;
-Янги ва бузилмаган озиқ-овқат
махсулотларини танланг;
-Хавфсизлигини таъминлаш мақсадида
ишлов берилган махслотларни, масалан, пастеризация қилинган
сутни танланг;
-Мева ва
сабзавотларни яхшилаб ювинг, айниқса, ҳомлигича истеъмол қилманг;