Палеолит, мезолит ва неолит даврлари[


Download 0.97 Mb.
bet4/6
Sana24.03.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1291227
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
узбекистон тарихи

Қўқон хонлиги[edit | edit source]
Асосий мақола: Қўқон хонлиги

Қўқон муҳториятининг байроғи (1917-йил 12 декабрдан 1918-йил 18 февралга қадар)
Хонликка 1709-йил ўзбекларнинг минг уруғига мансуб Шоҳрухбий томонидан асос солинган деб ҳисобланади. У ривоятларга кўра келиб чиқиши Бобур авлоди Олтин бешикка бориб тақалади.
Унинг авлодларидан бири Абдураим Диқантўда қишлоғига кўчиб ўтди ва тахминан 1732-йил Қўқон шаҳрига асос солди. Шаҳар аввалига Эскиқўрғон, кейинчалик Қалъаи Раимбой деб номланган. Абдураим Бухородаги ички низолардан фойдаланиб, у ерга ҳужум уюштиради, Самарқандга қаровчи баъзи қишлоқларни, Каттақўрғонни эгаллаб, Шаҳрисабзгача боради, лекин, у ернинг ҳокими билан сулҳ тузади ва ҳокимнинг жиянига уйланиб Хўжандга қайтади, охир-оқибатда тахм 1740-йилда ўз қўл остидагилардан бири томонидан ўлдирилади. Бундан ташқари форс шоҳи Нодиршох 1740-йил Бухорони бўйсундириб, қўқонликларни Самарқанддан қувиб юборади. Абдураимнинг укаси Абдукаримбий эндигина Қўқон деб атала бошлаган (1740) Эскиқўрғонга кўчиб ўтади (Аслида эса, „Қўқон шаҳри“ атамаси анчагина қадимий бўлиб, у ҳақда 10-асрда араб сайёҳлари Истахрий ва Ибн Ҳавқал Ахси шаҳарчаси ва Шош дарёси (Сирдарё) яқинида жойлашгани ҳақида ёзишган, яъни бу жой ҳозирги Қўқоннинг ўрнидадир. Демак, шаҳарга „асос солганлар“ унда шунчаки ўрда (сарой) қуришган ва қалъа деворлари билан ўраб олишган, деган тахминлар ҳам йўқ эмас).
Абдулкарим ва Норбўтабий замонларида хонлик ҳудуди кенгайди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 1774-1798-йиллар оралиғида Абдулкарим ҳам, Норбўтабий ҳам Хитойга бож тўлаб турганлар.
Норбўтабийнинг ўғли Олимхон тоғда яшовчи тожик қавмларининг кўмаги билан Фарғона водийсининг ғарбий қисмини ўзига бўйсундирди, Хўжанд (ҳозирги Ленинобод), Тошкент шулар жумласидандир. 1809-йил у ўз укаси Умархон томонидан ўлдирилади. 1821-йил Умархоннинг 12 ёшли ўғли Муҳаммадали (Мадалихон) тахтга ўтиради. Унинг ҳукмронлик даврида хонликнинг ҳудуди анчагина кенгайди. Хонлик ўзига шимолий Қирғизистон ва жанубий Қозоғистон ҳудудларини қўшиб олди. Бу ерларни бошқариш учун 1825-йил Пишпак ва Тўқмоқ қалъалари барпо этилди.
Қуқон хонлигини энг машҳур ўзбек шоираси Нодира (1792 — 1842) бўлган. "Комила" ва "Макнуна" тахаллуслари билан ҳам шеърлар ёзган. Отаси Андижон ҳокими Раҳмонқулбий — ўзбекларнинг минг қабиласидан бўлган.
1842-йил Бухоро амирлиги ҳукмдори Насруллахон Қўқон хонлигини қўлга киритди. Шу йилларда Мадалихоннинг жияни Шералихон исён кўтаради, бу исён кейинчалик фуқаролар урушига ва этник низоларга сабаб бўлади. 1845-1858-йилларда (ва яна 1865-йил) тахтга Шералихоннинг ўғли Худоёрхон ўтиради.
1855-йилдан бошлаб маҳаллий ҳокимларнинг ўзбошимчалиги ва зулмларидан чарчаган қирғиз ва қозоқ қавмлари руслар тарафга оға бошлайдилар. Оқибатда хонликнинг Россия ҳарбийлари билан бир неча марта қуролли тўқнашувлари юзага келади. 1866-йил Русия империяси Тошкентни, кейинги йил Хўжандни эгаллайди. Бу вақтда Тошкент беги Ёқуббек Хитой тазйиқидан вақтинча озод бўлган Қашқарга қочиб кетади.
1868-йилги Русия билан савдо келишувлари Қўқон хонлигини иқтисодий жиҳатдан Русия иқтисодига қарам қилиб қўяди. 1873-1876-йилларда Худоёрхоннинг ички сиёсатидан норози бўлган халқ ғалаён кўтаради. Қўзғолонни ўзини тахт вориси деб эълон қилган Пўлатхон бошқаради. Исёнчилар аввалига Русиядан ёрдам кутишади, аммо Русия уларга ёрдам қўлини чўзишдан бош тортади. Бундан ранжиган Пўлатхон 1875-йил тахтни эгаллагач, Русияга қарши сиёсат юритади, Натижада 1876-йил мартида Русия империясининг генераллари Кауфман ва Скобелев ҳам ҳарбий куч ташлаб, қонуний хонни ҳимоя қилиш баҳонасида Қўқонни қамал қилишади. Пўлатхон тутиб, қатл қилинади, Қўқон хонлиги тугатилади. Собиқ Қўқон хонлигининг ерлари Русия Туркистонининг Фарғона вилояти тасарруфига ўтади.
Қуқон хонлиги тарихи билан қатор тарихчи олимлар шуғулланган (В.Веляминов-Зернов, В.НаливкинВасилий БартолдРашид Набиев, П.П.Иванов, А.Семенов, Шодмон Воҳидов, Т.Бейсембиэв, Б.Бобожонов, Сcотт Леви).
Совет ҳукумати[edit | edit source]

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling