Палеолит, мезолит ва неолит даврлари[


Download 0.97 Mb.
bet2/6
Sana24.03.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1291227
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
узбекистон тарихи

Асосий мақола: Темурийлар

Амир Темур империяси 15 аср бошларида
1370-йилда Амир Темур маркази Самарқанд шаҳрида бўлган мустақил давлат яратгани ҳақида эълон қилади. У Олтин ЎрдаҲиндистонТуркияга бир неча муваффақиятли юришлар қилади.
Темурийлар даври — ўрта асрларда соҳибқирон Амир Темур асос солган марказлашган буюк салтанатни идора этган сулола. Т. ҳудуди шимолда Или дарёси ва Хоразм (Орол) денгизидан жан.да Форс қўлтиғига қадар, шарқда Хитой ва Ҳиндистондан ғарбда Трабзун (Қора денгиз)га қадар улкан майдонни қамраган. Давлат тузилиши, қонун ва қоидалари жиҳатидан Т. мусулмон Шарқида ўрта асрларда ҳукм сурган давлатлардан катта фарқ қилмасада, аммо унинг бошқарув тизими Туркистон ва Мовароуннаҳр давлатчилигининг асрий анъаналари, салтанатга кирган мамлакатлар билан маданий алоқалар асосида янги тартиб ва қоидалар билан такомиллаштирилган.
Амир Темур даври тарихи билан машҳур адабиётчи, тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Василий БартолдАлександр ЯкубовскийМихаил МассонГалина ПугаченковаЭ.БертелсЛ.РемпелМузаффар Хайруллаев, Уткир Алимов, Асом ЎринбоевСабоҳат АзимжоноваТурғун ФайзиэвУбайдулла УватовОмонулла Бўриэв).
Ўзбек хонликлари[edit | edit source]
Бухоро хонлиги[edit | edit source]
Асосий мақола: Бухоро хонлиги

Бухоро хонлигининг байроғи
1500-йилда Мовароуннаҳрда Шайбонийлар ҳукмронлиги ўрнатилади. 1533-йилда давлат пойтахти Самарқанддан Бухорога кўчирилгандан сўнг мамлакат Бухоро хонлиги номи билан машҳур бўлади.
Хонлик тасарруфига дастлаб Мовароуннаҳр, Жанубий ТуркистонФарғона ва қисқа муддат Хоразм ҳудудлари киради (Хоразмда 1511-йилда Хоразм Шайбонийлари ҳукмронлиги ўрнатилади).
Шайбоний ҳукмдорларнинг энг йирик намоёндалари ШайбонийхонУбайдуллахон, ва Абдуллахон ИИ бўлган. Шайбоний ўзбек тилида ғазалрубоийлар ҳам битган. Унинг ана шу ғазал, рубоийларидан айримлари ва „Бахрул худо“ номли достони, ўғли Темур султонга атаб ёзган панд-насиҳатлардан иборат китоби (ягона нусхаси Туркияда сақланган) бизгача етиб келган.
Абдуллахон ИИ тарихга ўзидан улкан из қолдиришга эришди: ўзининг қирқ йилдан ортиқ ҳукмронлиги даврида у кўплаб таълим марказлари, масжидлар, ҳаммомлар, карвонсаройлар ва кўприклар қурдирди, хонликнинг марказий шаҳарларида хушҳаво боғлар барпо эттирди, почта алоқасини йўлга қўйди, деҳқончилик, савдо-сотиқ ва илм-фан ҳомийси сифатида тарихга кирди. Унинг даврида Бухоро хонлигининг сиёсий мавқеи ортган.
Шайбонийлар замонида Бухоро хонлигининг Ҳиндистон (Бобурийлар), Туркия (Усмонлилар), Россия билан савдо ва дипломатик муносабатлари ривожланган ва ҳаттоки, Эрон Сафавийларига қарши, Усмонлилар билан ҳарбий иттифоқ ўрнатилган.
1599-йилдан Бухоро хонлиги бошқаруви Шайбонийлардан Аштархонийлар (Жонийлар) қўлига ўтади. Аштархонийларнинг энг йирик намоёндаси Имомқулихон бўлган.
Жонийлар даврининг маҳшур ўзбек шоирлари орасида Сўфи Оллоёр(1644-1724), МашрабТурдиларни тилга олиш мумкин.
1756-йилдан Бухоро хонлиги бошқаруви тўлалигича Манғитлар сулоласининг биринчи вакили бўлган ва хон деб эълон қилинган Муҳаммад Раҳимнинг қўлига ўтади. Муҳаммад Раҳимхон ўлимидан сўнг унинг амакиси Дониёлбий хон унвонини қаъбул қилмайди ва сохта хонларни тахтга кўтариб давлатни уларнинг номидан оталиқ унвонида бошқаради. Ушбу ҳолат Шоҳмуроднинг амир деб эълон қилингани қадар давом этади.
Бухоро хонлиги тарихи билан қатор тарихчи олимлар шуғулланган (Василий БартолдРоза МукминоваМаҳкам АбдураимовБўрибой Аҳмедов, А.Семенов, П.П.Иванов)

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling