Режа: "Маданиятшунослик" фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Download 79.64 Kb.
bet1/5
Sana11.03.2023
Hajmi79.64 Kb.
#1259530
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1 мавзу (2) — копия


“Маданиятшунослик” фанининг предмети, объекти, назарий масалалари ва тараққиёт қонуниятлари.
КАДИРОВА ХАЛИМА БУВАБАЕВНА
“Маданиятшунослик” фанининг предмети, объекти, назарий масалалари ва тараққиёт қонуниятлари.
Режа:
1."Маданиятшунослик" фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.
2."Маданият" тушунчасининг таърифи. Бу тушунча талқинига ёндошувларнинг хилма-хиллиги.
3.Маданиятнинг инсон ва жамият ҳаётида тутган ўрни
4.Мадаиятшуносликнинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги.
 
Маданиятшунослик умумназарий фан ҳисобланиб - инсоният ҳаётининг турли томонлари билан боғлик маданий тушунчаларни яхлит ҳолда бир тизим сифатида ўрганади.
Қадимги Римда «Маданият»- тушунчаси «ҳаётни маънавий жиҳатдан янада яхшилашга ва тозалашга қаратилган ғамхўрлик» деган маънода ҳам фойдаланилган.
Маданиятшунослик-маданият ривожланишининг энг умумий қонуниятларини ўрганади. Унинг манбаи инсоният яратган барча маданий қадриятлардир.
Маданиятшунослик фанининг мақсади -ўсиб келаётган
ёш авлодни зиёлийлик руҳида тарбиялашдан иборат.
Маданиятшуносликнинг асосий вазифасига инсоннинг табиат, жамият билан биргаликдаги фаолиятини ҳамда кишиларнинг маънавий турмушига оид барча жараёнларни тадқиқ қилиш киради.
Маданиятшунослик фанининг диққат марказида инсон туради, зеро маданият - бу инсон яратган бойликдир.
Madaniyatshunoslikning bilish ob'ekti madaniyat-bu
odamlarning tarixiy ijtimoiy tajribasi, an'analar va me'yorlar, urf-odatlar, qonunlarda mustahkamlangan ijtimoiy-madaniy tajriba sifatida madaniyat.
Маданиятнинг тадқиқот манбаи бўлиб:
инсон яратган санъат соҳаси
кишиларнинг муомала воситаси бўлган тил
жамият бойлиги ва мезони бўлмиш билим
ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий ташкилотлар
жамиятда содир бўлувчи демографик ва этник жараёнлар хизмат қилади
Маданиятшунослик атамаси ингилизчада Culturology, Kulturologie деб юритилади.
Ғарб олимларининг таъкидлашича, Немис олими В.Оствальд 1913 йилда биринчи бор шу терминни қўллаган.

Download 79.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling