Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
назарий, ғоявий-мафкуравий ва фалсафий асослари
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон тарихи фанининг методологик (услубий), илмий усул ва тамойиллари.
назарий, ғоявий-мафкуравий ва фалсафий асослари. Бунга қуйидагилар
киради: - Дин билан дунѐвийлик ўртасида муътадил муносабат бўлиши ва дунѐвийлик асло даҳрийлик эмаслиги; - Тарихни миллий, умуминсоний, муқаддас ходиса ҳамда қадрият деб тушунмоқ; - Тарихга ҳозирги замон цивилизацияси нуқтаи назари ва бағрикенглик асосида ѐндашиш; - Тарихий тараққиѐт асосини эволюцион – тадрижий йўл ва ислоҳотчилик ташкил этади деб англамоқ; - Тарихга миллий менталитет нуқтаи назаридан ўзгалар тарихига ҳурмат руҳида мурожаат этиш; - Тарих, жамият ва табиат ҳамда инсоният (барча тарихий воқелик ва жараѐнлар) диалектика (Гегел) ҳамда синергетика (Пригожин) қонуниятлари асосларида ривожланиши ҳақиқат эканлиги; - Тарих миллий ва умуминсоний хотира, миллат ва халқларнинг жони, тани ҳамда ғоявий-мафкуравий муҳофаза қуроли эканлиги. 2. Ўзбекистон тарихи фанининг методологик (услубий), илмий усул ва тамойиллари. Улар қуйидагилардан иборат: - Илмий холислик (объективлик); - Тарихий – таҳлилийлик; - Мантиқий – узвийлик; - Ворислик ва хронологик изчиллик; - Ғоявийлик ва ватанпарварлик; - Қиѐслаш, кузатиш ва умумийлаштириш; - Бахслашиш, мунозара юритиш ва асослаб бериш; - Математик ҳисоблаш; - Шакллаш ва моделлаштириш; - Айримликдан умумийликка (индуксия) ва умумийликдан айрим (жузъий)ликка (дедуксия); - Этнография, археология, антропология, генеология, математика каби кўплаб ѐрдамчи фанларнинг ютуқлари ҳамда усулларидан ҳам кенг фойдаланиш; Бизнинг тарихимиз ҳам, жаҳон тарихи ҳам дин (аниқроғи динлар) тарихи билан узвий боғлиқ. Ижтимоий ҳаѐтни диндан, динни ижтимоий ҳаѐтдан ажратиб бўлмайди. Агар ажратилса, тарихга ҳам, динга ҳам мантиққа ҳам зид бўлади. Маълумки, совет тарих фани тарихни сохталаштирди, дин илмга зид, тарихий тараққиѐтга тўсқинлик қилади деган даҳрийликка амал 15 қилди. Тарих қандай бўлса, уни шундайлигича ўрганиш устивор бўлмоғи керак. Шунинг учун ҳам у дин билан муътадил, мутаносиблик асосида ўрганилмоғи ҳозир энг асосий зарурият бўлиб турибди. Бу эса, ѐшларни ҳар хил дин ниқобидаги динга алоқаси бўлмаган террористик гуруҳларга адашиб кириб қолишларининг олдини олади, шунингдек, тарихимизни ҳаққоний ва тўла ѐзилишига имкон беради. Тарихий-танқидийлик тамойили тарихимизда қадимдан муаррихлар томонидан қўланиб келинган энг қулай усул ҳисобланади. Бу усул тарихий воқеа ва ҳодисаларнинг нечоғлиқ тўғри ҳамда нотўғрилигини аниқлашга, тарихни ҳаққоний ва тўғри ѐзилишига яқиндан ѐрдам беради. Истиқлол туфайли ўз тарихимизни ўзимиз ѐзиш ва тарих фани методологиясини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлдик. Ўтган давр ичида Ўзбекистоннинг янги тарихи ѐзилди ва тарих фани жадал ривожланмоқда. Бутунлай янги руҳ ва мазмундаги илмий қараш (концепция)лар пайдо бўлди, ўқув қўлланма ва дарсликлар, тарихий асарлар чоп этилди. Бу ўринда юқоридаги методологик илмий-назарий асос ва уларнинг аҳамияти катта бўлди. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling