Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/49
Sana23.03.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1289779
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   49
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

 
 
 
 
 
 
 
 
4-расм. Давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида КБХТ субъектлари 
томонидан техника ва технологияни сотиб олиш. 
Давлат-хусусий сектор шериклиги асосида КБХТ субъектлари илғор 
хорижий технология ва ускуналарни ҳам сотиб олиши мумкин. Бунда КБХТ 
субъекти фаолияти давомида олган фойдаси ҳисобидан давлатнинг улушини 
қоплаш ҳисобидан уни хусусийлаштириши мумкин (4-расм). Натижада 
давлатнинг улуши қопланади, бизнес рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаради 
ва фойда олади. 
Ҳозирги вақтда КСЗ қатнашчиларини танлов асосида жойлаштиришда 
яратиладиган иш ўринлари сони, киритиладиган инвестиция миқдори билан 
(1000 минимал иш ҳақи миқдоридан юқори) боғлиқ талаблардан 
фойдаланилмоқда. Россия Федерациясида индустриал зона резидентларини 
танлашдаги мезонларга 1 гектар фойдаланувчи ер майдонига тўғри келувчи 
даромад, фойда, яратиладиган иш ўринлари, инвестиция миқдоринииг 
чегаралари киради. 
Ўзбекистон шароитида КСЗларга зона қатнашчиларини танлов асосида 
жойлаштириш учун қуйидаги мезонлардан фойдаланиш мумкин: 
Экологик талаблар – оқава сувларнинг ифлосланиш даражаси; шовқинлик 
даражаси; иқтисодий мезонлар; лойиҳани қопланиш муддати; иқтисодий 
самарадорлиги; лойиҳа эгаллайдиган ер майдони (га); 1 гектар фойдаланувчи ер 
майдонига тўғри келувчи инвестиция ҳажми ҳамда ўринлари сони ва даромад 
миқдори; бизнес ривожланишининг истиқболлилиги; экспорт имконияти; 
маҳаллий саноат корхоналари билан кооперациялашув даражаси; ўртача иш 
ҳақи. 
КСЗ жойлашган ҳудуднинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланганлик 
даражасига кўра, айрим мезонлар бўйича талабларни кучайтириш ѐки 
пасайтириш мумкин. Тошкент шаҳри ўз ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик 


107 
даражасига кўра, саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришда “Локомотив” 
бўлиши лозим деб ҳисоблаймиз. Унда танловда қатнашувчи лойиҳаларга 
қуйидаги мезонларни кучайтириш мақсадга мувофиқ: илм-сиғимли, 
экспортбоп, импорт ўрнини босувчи ва инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчи, 
хорижий унумли технологиядан фойдаланиб, ишлаб чиқаришни амалга 
оширувчи бизнесга кенг йўл бериш. Технопарк, бизнес инкубатор, илмий
тадқиқот ва тажрибали конструкторлик ишларини ривожлантириш. Андижон, 
Самарқанд, Фарғона, Бухоро, Навоий шаҳарларида барпо этиладиган КСЗлар 
қатнашчиларига ҳам юқорида келтирилган айрим мезонларни қўллаш мумкин.
Экспорт имконияти бўлган, инновацион ва импорт ўрнини босувчи 
маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижий технологиядан фойдаланувчи КБХТ 
субъектларини танловда биринчилар қаторида ўтказиш ўринли деб 
ҳисоблаймиз. Шаҳар четида ва туман ҳудудларида жойлашувчи КСЗлар учун 
экологик мезонлар маълум даражада юмшатилиши мумкин. Туман ҳудудларида 
мутахассис кадрлар етишмаслиги, бу ҳудудларда техник нуқтаи назардан 
мураккаб бўлмаган маҳсулот ишлаб чиқарувчи КБХТ субъектларини 
жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Туман ҳудудларида жойлашган КСЗларнинг 
маҳсулот ишлаб чиқариш таркиби таҳлил қилинганда, уларда асосан текстиль, 
трикотаж, тикув, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари 
ишлаб чиқарилмоқда ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш соҳаси 
бўйича тадбиркорлар фаолият юритмоқда. КСЗларда КБХТ субъектларини 
танлов асосида жойлаштиришнинг мезонлар тизими қуйидаги 3.7-жадвалда 
келтирилган. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling