Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов
-жадвал Ҳудудлар кесимида ижтимоий
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711
2.3-жадвал
Ҳудудлар кесимида ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида маълумотлар (2017 йил) Кўрсаткичлар Республи ка ЯИМда ҳудудлар улуши, % Республик а саноат маҳсулоти да ҳудудлар улуши, % Хориж капитали қатнашга н корхонала р сони Олий ўқув юртлари сони Олий ўқув юртлари филиали сони Бакалаврни тугатганлар ни тақсимлаш, фоизда Фан доктор и сони Фан номз оди сони 2-курсни тугатувчи магистрантлар нинг тақсимланиши сони Қорақлпоғистон Республикаси 3,3 4,6 76 2 5 6,7 52 359 72 Вилоятлар Андижон 5,8 9,2 172 4 - 6,3 85 381 109 Бухоро 4,9 4,4 91 4 1 5,1 49 313 90 Жиззах 2,3 1,6 82 2 - 4,3 19 166 18 Қашқадарѐ 7,0 7,5 54 2 1 5,5 28 269 70 Навоий 4,9 9,1 60 2 1 3,3 13 128 32 Наманган 4,2 2,7 103 3 - 4,5 23 237 41 Самарқанд 7,4 6,4 280 6 1 9,2 165 708 314 Сурхондарѐ 4,3 1,5 57 1 1 2,9 12 120 26 Сирдарѐ 2,0 2,4 85 1 - 1,5 10 80 - Тошкент вилояти 9,4 14,6 583 2 1 2,6 38 167 93 Фарғона 6,7 6,7 199 3 3 7,3 46 285 56 Хоразм 3,3 2,7 51 1 2 3,3 23 182 26 Тошкент шаҳри 15,5 19,6 3624 39 2 37,3 907 708 2927 56 Жами 5517 72 18 100% 1470 6011 3880 Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистка қўмитаси маълумотлари асосида тузилган. 57 Олий таълим соҳасида 25107 та ўқитувчи фаолият юритади. Шундан, 1470 таси фан доктори илмий даражасига, 6011 таси фан номзоди даражасига эга. Илмий даражага эга ўқитувчилар сонини ҳудудлар кесимида ўргансак, Тошкент шаҳри, Самарқанд шаҳри, Фарғона, Андижон, Тошкент, Бухоро вилоятлари бу кўрсаткич бўйича етакчи ҳисобланади. Наманган, Сурхондарѐ, Сирдарѐ ва Хоразм вилоятларида ушбу кўрсаткичлар паст бўлгани учун, улар ҳудудида барпо этиладиган кичик саноат зоналарига қўйиладиган талаблар шу ҳудудлар шароитига мос ҳолда белгиланиши мақсадга мувофиқдир. Шаҳар ва туман ҳудудларида жойлашган кичик саноат зоналарининг фарқини миқдорий ва сифат жиҳатидан таҳлил қилишда ТДИУда 2018 йил 26- 27 апрелда бўлиб ўтган кичик саноат зоналари дирекциялари раҳбарлари ва ходимлари малакасини ошириш махсус ўқув курси материалларидан фойдаланилди (2.4 ва 2.5 жадвалллар). Жами 27 та зона бўйича маълумотлар олинди. Шундан 10 таси шаҳар ҳудудида, 17 таси туман ҳудудида жойлашган. Кичик саноат зоналари фойдаланилмаѐтган собиқ корхона ва ташкилотларнинг ер майдони, бино ва иншоотлари ўрнида ташкил этилган. Масалан, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Нукус Реммаш” МЧЖ корхонаси собиқ “Реммаш” АЖ бино ва иншоотлари негизида ташкил этилган. Умумий майдони 2,4 га., ишлаб чиқариш майдони 1,03 га. тенг. Маиший техника ишлаб чиқаради. Андижон вилоятининг Хўжабод туманида барпо этилган “Нил Грант” МЧЖ эса Хўжабод туманининг собиқ консерва заводи ер майдони, бино ва иншоотлари негизида ташкил этилган. Ер майдони 7 гектарни ташкил этади, ишлаб чиқариш майдони 1,8 га.га тенг, фойдаланилмайдиган майдон 5,2 га. ни ташкил этади. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида барпо этилган “Салмон Трейд” корхонаси собиқ “Яннам текстиль” АЖ, ер майдони, бино ва иншоотлари негизида ташкил этилган, умумий майдони 0,95 гектарни ташкил этади. Корхона калава ипини бўяш, сочиқ ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Шаҳар ҳудудларида жойлашган 10 та кичик саноат зоналарининг умумий ер майдони 22,17 га. бўлса, шундан ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қисми 6,12 гектарни ташкил этади. Фойдаланилмайдиган умумий майдон 16,05 гектарга тенг. Ўртача ҳар бир зонага тўғри келадиган, ортиқча фойдаланилмайдиган майдон 1,66 гектарни ташкил этади. Туман ҳудудларида жойлашган 17 та кичик саноат зоналарининг умумий майдони 42,78 гектар, фойдаланиладиган қисми 11,33 гектар. Ҳар бир зонага тўғри келувчи, фойдаланишда бўлмаган майдон эса 1,85 гектарга тенг. Туман ҳудудларида фойдаланилмайдиган майдон, шаҳарникидан кўпроқ. Зонанинг хар бир кв.м. ишлаб чиқариш майдонига қўйилган инвестиция миқдори ўрганилганда, шаҳарда бу кўрсаткич 9,4 млрд. сўмни ташкил этса, туманларда 11,35 млрд. сўмни ташкил этади. Туман ҳудудлари кесимида ҳар бир кв.м. га киритилган инвестиция бўйича ўрганилганда, энг кўп инвестиция Ҳазорасп туманида жойлашган “Питнак панел” корхонаси – 20 млрд. сўм, сендвич панеллари ишлаб чиқаради, ундан кейин, Сирдарѐ туманида жойлашган “Файз” корхонаси – 19 млрд. сўм, ғўза поясидан ДСП ишлаб чиқаради ва Наманган вилоятининг 58 Косонсой туманида жойлашган “Терри жар текстил” корхонаси – 12,8 млрд. сўм, калава ипини бўяшга мўлжалланган ва сочиқ ишлаб чиқаради. Шаҳар ҳудудида энг кўп инвестиция Нукус шахрида жойлашган “Нукус Реммаш” корхонаси – 32,0 млрд. сўм, телевизор ва чангютгич ишлаб чиқаради. Ундан кейин, Гулистон шаҳридаги “Record textile” корхонаси – 10,1 млрд. сўм, ип калавасини бўяш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳар бир иш ўрнини яратишга сарфланган инвестиция бўйича ўргансак, шаҳарлар бўйича у 96482 сўмга тенг. Туман ҳудудларида ҳар бир иш ўрнини яратишга сарфланган инвестиция 90861 сўмни ташкил қилди. Туман ҳудудларида яратилган ҳар бир иш ўрни, шаҳарникидан 5621 сўмга арзон. Шаҳар ва туман ҳудудларида жойлашган кичик саноат зоналарининг ўртасидаги фарқни сифат жиҳатидан ўрганамиз. Туман ҳудудларида текстиль маҳсулотлари билан бирга, автомобилга хизмат кўрсатиш, тиббий хизмат ва ярим тайѐр маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кузатамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling