Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов


§2.2. Республикада кичик саноат зоналарининг ҳозирги ҳолати таҳлили


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/49
Sana23.03.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1289779
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

§2.2. Республикада кичик саноат зоналарининг ҳозирги ҳолати таҳлили 
Кичик саноат зоналари Ўзбекистонда ҳозирги шароитда шаклланиш 
жараѐнидан ўтмоқда. Кичик саноат зоналарининг барпо этилиши Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31 декабрь 2014 йилдаги, 378-сонли 
қарори билан тасдиқланган “Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг 
фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом қабул қилингандан 
кейин бошланди. Кичик саноат зоналари Президент қарори ѐки Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорига кўра барпо этилади. 2018 йил 30 март ҳолатига кўра, 
республикада жами 82 та кичик саноат зоналари фаолият юритмоқда (2.1-
жадвал). Уларнинг умумий майдони 1243,4 гектарни ташкил этади. Амалга 
оширилган лойиҳалар сони – 528 та, умумий қиймати 266,7 млрд сўм. Хорижий 
инвестиция фақат Тошкент шахрига тўғри келади ва у 0,15 млн. АҚШ 
долларига тенг. Яратилган иш ўринлари 9859 та. Энг кўп кичик саноат 
зоналари Тошкент вилоятига (17 та) ва Самарқанд вилоятига (14 та) тўғри 
келади. Энг кам кичик саноат зоналари: Андижон ва Сирдарѐ вилоятларида – 3 
тадан, Фарғона вилоятида – 4 та, Жиззах ва Хоразм вилоятларида – 5 тадан 
кичик саноат зоналари ўз фаолиятини бошлаган. Бухоро, Наманган ва Навоий 
вилоятларида кичик саноат зоналарини барпо этиш жараѐнлари давом этмоқда.
Ҳудудлар бўйича ажратилган умумий ер майдонлари ҳам турлича. Энг 
кўп ер майдони Сирдарѐ вилоятига (546,5 гектар), Қорақалпоғистон 
Республикаси (205,7 гектар) ва Тошкент вилоятига (104,9 гектар) тўғри келади. 
Энг кам ер майдони Андижон вилояти (17,4 га.), Фарғона (17,8 га.) ва Хоразм 
(15,6 га.) вилоятларига тўғри келади. Ўртача ҳар бир кичик саноат зонасига 
тўғри келувчи умумий ер майдонини ўргансак, бу кўрсаткич республика бўйича 
15,2 гектарга тенг. Ушбу кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида 29,4 
гектарни ташкил қилади, Сирдарѐ вилоятида – 5,2 гектар ва Хоразм вилоятида 
3,2 гектарни ташкил этади.
Амалга оширилган лойиҳалар бўйича ўргансак, энг кўп лойиҳа Тошкент 
шаҳрига (499 та лойиҳа) ва Андижон вилоятига (26 лойиҳа) тўғри келади. 
Яратилган иш ўринлари бўйича ҳам Тошкент шаҳри етакчи ўринни эгаллайди 
(9632 та).
2018 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларни ўргансак, жами 459 та 
лойиҳа амалга оширилади. Шундан 157 таси Тошкент шаҳрида, 116 таси 
Тошкент вилоятида, 49 таси Фарғонада, 79 таси Сирдарѐ вилоятида, 38 таси 


48 
Жиззах, 12 таси Андижон вилоятларида амалага оширилади. Амалга оширила-
диган лойиҳаларнинг умумий қиймати 1982,2 млрд. сўмга тенг бўлса, хорижий 
инвестиция миқдори 126,0 млн. АҚШ долларини ташкил этади ва бу кичик 
саноат зоналарида илғор хорижий технологияга асосланган лойиҳалар 
сонининг ортганлигини билдиради, кичик саноат зоналарининг экспорт 
салоҳиятини оширади. Энг катта миллий сўмдаги инвестиция Тошкент 
шаҳрига (570,8 млрд. сўм), Сирдарѐ вилоятига (483,7 млрл. сўм), Тошкент 
вилоятига (439,8 млрд. сўм) тўғри келади. Қорақалпоғистон Республикасида бу 
кўрсаткич 8,7 млрд. сўмни ташкил қилади. Республика бўйича ўртача ҳар бир 
лойиҳанинг қиймати 4,3 млрд. сўмга тенг. Ушбу кўрсаткични ҳудудлар бўйича 
ўргансак, Тошкент шаҳрида – 3,6 млрд. сўм, Тошкент вилоятида – 3,8 млрд. 
сўм, Сирдарѐ вилоятида – 69,1 млрд. сўм, Жиззах вилоятида – 7,8 млрд. сўм, 
Қорақалпоғистон Республикасида – 1,1 млрд. сўмни ташкил қилади. Лойиҳалар 
қиймати унинг техник даражасига, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турига 
боғлиқ.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling