Б у й р у қ 202 й сон ш. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида
Download 17.81 Kb.
|
Буйруқ МК 161-2 (қисқартириш)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида 1. Солиев Достон Рустамович
- Директор А.Б. Шарипов Меҳнат шартномасини қисқартириш сабабли бекор қилиш тўғрисидаги буйруқдан намуна (огоҳлантириш хати билан) Б У Й Р У Қ
- Директор А.Б. Шарипов
Меҳнат шартномасини қисқартириш сабабли бекор қилиш тўғрисидаги буйруқдан намуна (огоҳлантириш хати билан) Б У Й Р У Қ
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида 1. Солиев Достон Рустамович – «Шодлик барака» масъулияти чекланган жамияти Молия бўлими бош мутахассиси билан тузилган меҳнат шартномаси ишлар ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот ходимлари сонининг ва штатининг ўзгарганлиги сабабли иш берувчининг ташаббусига кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан 2023 йилнинг 7 август кунидан бекор қилинсин. 2. Ходимга ушбу ташкилотдаги 6 йиллик стажидан келиб чиқиб Меҳнат кодексининг 173-моддасига асосан ўртача иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўлансин. 3. Корхона бухгалтерияси Д.Р.Солиевга иш ҳақи, ишдан бўшатиш нафақаси тўланишини ва фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун қонун ҳисоб китоб қилинишини ўз вақтида таъминласин. Асос: Жамият кузатув кенгашининг 2023 йил 15 майдаги “Жамиятнинг янги тузилмасини тасдиқлаш ҳақида”ги 01-сонли йиғилиш баёни, жамиятнинг 2023 йил 16 майдаги янги штатлар жадвали, ходимга берилган 2023 йил 20 майдаги огоҳлантириш хати, Касаба уюшмаси қўмитасининг 2023 йил 5 августдаги ҳабарномаси ва 2023 йил 5 августдаги 02-сонли йиғилиш баёни (розилиги)дан кўчирма. Директор А.Б. Шарипов Меҳнат шартномасини қисқартириш сабабли бекор қилиш тўғрисидаги буйруқдан намуна (огоҳлантириш хати билан) Б У Й Р У Қ
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида 1. Солиев Достон Рустамович – «Шодлик барака» масъулияти чекланган жамияти Молия бўлими бош мутахассиси билан тузилган меҳнат шартномаси ишлар ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот ходимлари сонининг ва штатининг ўзгарганлиги сабабли иш берувчининг ташаббусига кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан 2023 йилнинг 17 май кунидан бекор қилинсин. 2. Меҳнат кодексининг 165-моддаси 3-қисмига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантириш муддати 2 ойлик компенсацияга алмаштирилсин. 3. Ходимга ушбу ташкилотдаги 6 йиллик стажидан келиб чиқиб Меҳнат кодексининг 173-моддасига асосан ўртача иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўлансин. 4. Корхона бухгалтерияси Д.Р.Солиевга ўз вақтида иш ҳақи, компенсация ва нафақа тўловларини тўланишини ҳамда фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун ҳисоб китоб қилинишини таъминласин. Асос: Жамият кузатув кенгашининг 2023 йил 15 майдаги “Жамиятнинг янги тузилмасини тасдиқлаш ҳақида”ги 01-сонли йиғилиш баёни, жамиятнинг 2023 йил 16 майдаги янги штатлар жадвали, Касаба уюшмаси қўмитасининг 2023 йил 17 майдаги ҳабарномаси ва 2023 йил 17 майдаги 02-сонли йиғилиш баёни (розилиги)дан кўчирма. Директор А.Б. Шарипов Download 17.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling