КАМОЛ ХЎЖАНДИЙ
ДЕДИМ НОМИНГ НАДИР ЖОНО
Дедим: — Номинг надир жоно? Деди: — Тобон ойдин сўра. Дедим: — Аё лабинг надир? Деди: — Хадис-жондин сўра
Дедим: — Оғиз очиб хандон, айтгин менга дардинг олай, Табассум айлабон деди: —- Бориб хандон гулдин сўра.
Дедим: — Қалбим олиб кетган қайдин эрди тунда чароғ?
Холу хат айлаб деди: — Бундин яна ундин сўра.
Дедим: — Қаро кўзинг билан қалбим асир қилдинг нетай?
Деди: — Бориб ул нишонни мулки Хиндустондин сўра.
Дедим: — Айтгин нега бошим оёқларинг остидадир?
Деди: — Чавган азобларин бу қоп-қора сочдин сўра.
Дедим: — Мунча раво кўрдинг, бағримга кўп заҳм айладинг, Деди: — Менинг ғамзаларим ул тиру пайкондин сўра.
Дедим: — Камол йўл топибсан жононингни зулфи сари,
Деди: — Бода сабо бирлан йўлни Хиндустондин сўра. .
КАМОЛ ХУЖАНДИЙ
БОШ УСТИНА
Айди: «Биздан бошқага кўз ташлама». «Бош устина».
Бизга боқиб назар ташла. Дедим анга: «Бош устина».
Айди: «Кўз ёшинг ила сепмоқчи бўлсанг сувни сен, Киприкларинг бирла супур остонани». «Бош устина».
Айди: «Бош қўймоқчи эрсанг ғам биёбонида гар,
Ташналарга муждалар етказ биздан». «Бош устина».
Айди ёр: «Гар қақраса юз оҳу воҳдин лабларинг,
Қўллагин сен йиғлабон ёшинг билан». «Бош устина».
Аиди: «Ойдек юзима бир кеча гар бўлсанг жудо,
Кечалаб юлдуз сана». Дедим яна: «Бош устина».
Айди: «Ёр васли хаёли бўлса сенда, эй Камол,
Денгизни кез бошинг билан». Дедим анга: «Бош устина».
Do'stlaringiz bilan baham: |