Баб-баравар


Нос чекиб, фат-фат этиб, ҳамма билан гапирасан, Мошина эшикларин очиб, й


Download 261.62 Kb.
bet14/22
Sana06.04.2023
Hajmi261.62 Kb.
#1332878
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
кирилча шер

Нос чекиб, фат-фат этиб, ҳамма билан гапирасан, Мошина эшикларин очиб, йўлда тупурасан,
Сўрса гар сендан биров, оғзингда нос ғулдурасан, Сачратиб ҳар ёнга сен одам юзин тулдирасан,
Наҳот энди ажраламиз, иккимиз бир нос учун?
Чекса ким носни агар, тез ёнидан қочгинг келур, Аста келиб шивирласа, ҳидидан қусгинг келур, Тишларин саргайгани, таъбингни айлар бехузур, Оқибат мажбур бўлиб, дерсан унга: сал нари тур, Наҳот энди ажраламиз, иккимиз бир нос учун?
Эслагин, азиз дўстим, бирга юрган дамларимиз, Иккимиз бирга ўқиб, етишмаслик, камларимиз.
Яна кўрган азоблару, ўша чеккан ғамларимиз, Барчаси рози эди, бошлиқлару замларимиз,
Наҳот энди ажраламиз, иккимиз бир нос учун?
Опа-сингил, қизларим бир илтижо қилдим сизга,
Бир тану бир жон бўлиб, эълон қилинг уруш носга. Қўймангиз асло уни, тупурмасин, сатил, тосга, Қилмаса тоқат агар, беринг, сақич, беринг соска, Асло Юсуф ажралмайди, дўсти билан бир нос учун.
ХУРРАК
Бир хуррак отувчини .хасрати
Барча дер: хуррак — касаллик, дўстларим, бекор экан, Ким ишламай кўпроқ еса, унга хуррак ёр экан,
Бир овоздан дейди дўстлар: — Сенда кўпрок бор экан, Ёру дўсту, қон-қариндош, барчага озор экан,
Бу сабил шарманда хуррак дастидан, вой-дод акам.
Аввало ранжитди у ҳам отани, ҳам онани,
Ажратиб қўйди тириклай ул азиз жононани,
Кетди ўғил, кетди қиз, ўзгартириб ўз хонани,
Бизга насиб айлабон, ул кичкина ошхонани.
Бу сабил, шарманда хуррак дастидан, вой-дод акам.
Бордию тўйга бориб, ошни кўпроқ есам агар,
Ногахон, очкўз бўлиб, кўпроқ кетиб қолса шакар, Водка, коняк, «Оби замзам» биз томон қилса «сафар», Кун ботишдан бошланиб, этса давом вақти сахар,
Бу сабил, шарманда хуррак дастидан, вой-дод акам.
Касбимиз оқибати «хизмат-сафар» тез-тез бўлур, Яхши улфат бирга бўлса, биз билан «қилгай ҳузур», Кайфият яхши бўлиб, пайдо бўлур танда сурур,
Нари кетмай ёнимиздан, уйқугача суҳбат қилур, Бошлаганда бизни хуррак, албатта дер, вой-дод акам.
УСТОД ВА ШОГИРД
Азиз дўстлар, эшитдим бир қиссани,
Тинглангиз, айтиб берай бир қиссани.
Бу ўлкада бир пахлавон бор экан,
Элу халқи — ҳамма унга ёр экан.
Топширармиш барча ўз фарзандини,
Ўргатар деб пахлавонлик пандини.
Нихоятда устод қаттиққўл эмиш,
Ёшу қари — шогирдлари мўл эмиш.
Ўргатармиш барчасини бир маром, ҳаммаси ҳам қилар экан эҳтиром.
Аммо кўрса, шогирдлардан биттаси. Муғомбирдир, содиқ эмас, қисқаси.
Устод унга бир кун деди: Озод сен, «Дастур» тамом, ўзинг энди устод сен.
Мамнун бўлиб кетди шогирд уйига, Олишарди, ким чақирса тўйига.
Катта бир тўйда вакил устод учун, Фахрланиб «товоқ» кўтарди «от» учун.
Унга қарши ҳеч ким журъат этмади, Ҳакам эса қайта-қайта айтарди.

  • Чиқмас экан ҳеч ким агар бу зотга. Биз берамиз бедов отни устодга.

Шу аснода ўша шогирди нонкўр,

  • Олишаман, чиқсин, — деди ўша зўр.

Ҳакам деди: — Паҳлавонлар чиқишсин, Эл олдида яхши ўйин қилишсин.
Зудлик билан паҳлавонлар шайланди, Бирин-кетин, иккаласи айланди.
Устод кўриб шогирдини бўлди лол, Ўз- ўзига дерди: — ё Раб, бу не ҳол?
Бирдан шогирд келди устод ёнига, Ёқасидан олиб қўйди ронига.
Устод бирдан ноёб усул қўллади,
Оллоҳ эса яна мадад йўллади.

«Ё Али» деб устод бирдан ҳайқирди, Шогирдини кўтариб ерга урди.


Шогирд зўрға ердан турди ва деди:

  • «Дастур»да лек устод бу тоб йўқ эди.

  • Сендек баъзи шогирдларга ҳар доим, Усулим кўп, билиб кўйгин, мен қоим.

Қарсак чалиб давра деди: — «Офарин». Жазоси шул йўқотса ким одобин.
Эй шогирдлар, камтар бўлинг ҳамиша, Устодлар хурмати айлангиз пеша.
ЭЙ, ОЛИФТА КУРСДОШИМ
Янги йил хазили
Учрашганда салом бер,
Сўраганда жавоб бер, Хохламаса тошинг тер,
Эй, олифта курсдошим. Ўпишмагин сен зинхор,
Унда катта хатар бор, «Спид» бўлса «Ба як бор
Эй, олифта курсдошим?». Юзига қўй юзингни,
Узоқроқ тут ўзингни,
Айта бергин сўзингни,
Эй, олифта курсдошим. Саломлашгин қўл бериб,
Ўтганга ҳам йўл бериб,
Ўтиб кетма чап бериб,
Эй, олифта курсдошим. Кийганда сен «Монтана»,
Кўчаларда тантана,
Дерсан: олиб бер яна,
Эй, олифта курсдошим.
Ўтган қизга боқасан,
Кўрганда гап отасан, Айтгин кимга ёқасан,
Эй, олифта курсдошим. Дарсдан мудом қочасан,
Ошхонага чопасан, Кундузлари ётасан,
Эй, олифта курсдошим. Эл қатори ол ошни,
Навбатсиз суқма бошни, Ҳурмат қил қари-ёшни,
Эй, олифта курсдошим. Бажарганда бир ишни
Қўйгин тишларга тишни, Ўтказма ёзу қишни,
Эй, олифта курсдошим. Уқиш вақти тиқилинч,
Имтиҳонлар жуда зич,
Ёки борми «бир илинж»,
Эй, олифта курсдошим. Ҳар ҳафтада бир маром,
Хат ёзасан нотамом,
«Ота салом, пул тамом»,
Эй, олифта курсдошим. «Фалсафа» фанларга тож,
Оқармай қолмайди соч, «Танка» ҳам топмас илож,
Эй, олифта курсдошим. Истасанг топмоқ камол,
Ҳамма вақт бўлгин халол Топмассан мутлақ завол,
Эй, олифта курсдошим



ТАРЖИМАЛАР
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ
ЁЛҒИЗ СЕНИ СЕВАРМАН
Билсанг агар оламда ёлғиз сени севарман,
Гар ёнимга келмасанг, ғамингда мен ўларман.
Вафоли ёр эрурман, менга жафо қилурсан, Хоҳламасанг сен мени, ўзим сени деярман.
Ойдай сени юзинг бор, чин юракдан айтарман, Лабларингни болидан бир озгина тотарман.
Хашминг келганда шердай, мени қоним ичарсан, Итингдурман кўйингда, изингдан мен кезарман.
Буюр ғамзангга жоно, мени қонимни тўксин, Йўқса сени ғамингда, мингта достон ёзарман.
Қахринг келганда жоно, кўйингдан мен йироқман, Юзим қалиндур, аммо ёнингда мен турарман.
Бир кун агар бўлолсам, ёлғиз сенинг кўйнингда, Сен бирла май ичарман, қайта Мажнун бўларман.
Шамси Табрез каби Ой, ғийбат қилиб сўйлади, Мендан бошқа сўраманг, айтдим албат борарман.



БИР АРАБ ВА НАСИҲАТГЎЙ
Бир араб ортган эди бир туяга,
Икки қоп, бири тўла дон-ғаллага.
Бири эса хумдан эди зич-тўла,
Икковини ортган эди бир йўла.
Араб минган икки қопни устига, Ярашгандек бир туяни бастига.
Насиҳатчи берди унга бир савол:
Қопларингда ортганларинг айтақол?
Араб деди: — Кетар бўлдим Ватанга, Совға-салом оз эканда: —Аттанго.
Бирида дон, бирида қум ортганим, Хаммаси шул — менинг эса топганим.
Деди: — Яна нега ортдинг қумни сен? Деди: — Қоплар бир-бирига бўлсин тенг
Деди: — Бўлсанг буғдойни гар иккига, Қопларинг хам бўлар эди тенгига.
Туяга хам анча енгил бўларди,
Хамма ишинг ақлга тўғри келарди.
Ақли-фаросат — шунчасига эга сен, Азобдаю, яланғоч ҳам пиёда сен?
Азм айлади рахми келиб ҳакимга, Ўтиргазиб қўяй майли жойимга.
Айтди: — Эй яхши сухандоним бироқ, «Ўз хақингда айтақол» — қилди сўроқ.
Сендаги ақлу тамиз бергай гувоҳ, Айтгин ўзинг, вазирмисан ёки шоҳ?


Тинч қўй мени, на шоҳу на вазирман,
Назар ташла: — Фидодирман, фақирман.
Деди: — Қанча ҳўкиз ила туянг бор,
Деди: — Ишон, иккнсидан банда зор.
Деди: — Нақдинг дўконингда қанча бор?
Деди: — Менда на дўкону макон бор.
Деди: — Менда йўқдир газвор, ошхона,
На от бору на мато бор шошона.
Нақдинг айтгин, —деди, қанча нақдинг бор, Қора танли бўлиб, яхши пандинг бор.
Маконларда хазинани қўйибсан, Хаммасидан оқил, анча бойибсан.
Вақо юқдир, валлох, араб сарвари,
Кора тундан қора банда кунлари.
Бошялангу оёқяланг ётаман,
Бир парча нон ким берса гар, чопаман.
Шу ҳикматдан бошқа менда ҳунар йўқ,
Бош оғриқ бор, фойдасидан асар йўқ
Ундай бўлса, тезда йўқол ёнимдан,
Нақс экансан, безор қилдинг жонимдан.
Хадисинг пуч, маънисиздир ҳикматинг, Сўзларинг шум, бир пул эрур қимматинг.
Сен бир томон, мен бир томон кетамиз,
Мен бораман, сен қолавер, бетамиз.
Афзал эрур ўз йўлимда юрганим,
Пуч гапингни, афсус, тинглаб турганим.
Бир қопда дон, биттасида майли қум, Бўлаверсин, эшитгунча сени шум.


Download 261.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling