Тур эволюцион жараённинг асосий босқичи. Биологияда тур тушунчаси. Тур мезонлари. Тур ҳосил бўлиши режа
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ТУР ПАЙДО БЎЛИШИ
ТУР - ЭВОЛЮЦИОН ЖАРАЁННИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧИ. БИОЛОГИЯДА ТУР ТУШУНЧАСИ. ТУР МЕЗОНЛАРИ. ТУР ҲОСИЛ БЎЛИШИ Режа: 1. Турнинг таърифи 2. Тур мезонлари 3. Агам ва клонал формаларда тур тушунчасининг ўзига хослиги 4. Тур ҳосил бўлишининг асосий йўналишлари. 5. Янги турлар ҳосил бўлишида полиплоидиянинг роли. Табиатда ўсимликлар билан ҳайвонлар тури ниҳоятда кўп бўлишига қарамай, ҳозирча тирик организмларнинг жуда оз турлари ҳар томонлама ўрганилган. Шу сабабли, ҳар бир турнинг ўзига хос томонларини қамраб олган тур таърифи ҳанузгача яратилмаган. Тўғри, биология фани тарихида турга жуда кўп таърифлар берилган. Бироқ кўпчилик ҳолларда бу таърифлар турнинг айрим белгилари ёки мезонларига асосланган холос. Турни таърифлашда икки хил: типологик ва соф назарий эволюцион концепциялар мавжуд. Турнинг типологик концепциясида асосий мақсад бир турни бошқа турдан ажратиш ҳисобланади. Эволюцион нуқтаи назардан турга таъриф беришда, тур ҳаётнинг мавжуд асосий формаси эк анлиги ва унда маълум даражада эволюция жараёни рўй бериши диққат -марказида туради. Турга берилган бу икки хил таърифдаги ўзаро қарама-қаршилик шундан иборатки, турни билиш учун қўлланилган типологик концепцияда унииг турғун белги - хоссалари, яъни статиклиги эътиборга олинади. Турга берилган таърифнинг эволюцион концепциясида эса унинг динамик характеристикаси диққат марказида бўлади. Систематиклар томонидан турга берилган таърифлар ичида умумий ва айрим организмлар гуруҳи (масалан, микроорганизмлар, сувўтла р, замбуруғлар, ҳашаротлар ва ҳоказолар) га хос хусусий таърифлар бор. Лекин бу таърифларнинг ҳаммасида ҳам ҳар хил турларни бир ёки кўп белгиларига қараб фарқ қилишга асосланилади. Берилган таърифларда турнинг умумий ва хусусий белгилари кўпинча аралаштириб юборилади. Майрнинг ҳаққоний мулоҳазасига кўра, «...бирорта систематик ўзидаги материалдан барча систематик ҳамкасблар учун мақбул бўлган умумлашган хулосага кела олмайди». Ҳозирги вақтда тур ичидаги бирликлар популяциялар ҳамда улар гуруҳларининг мураккаб интеграциясидан иборат система сифатида эътироф этилади. Турни бундай кенг политипик маънода таърифлаш уни характерлаш учун ягона типик нусха етарли, деб ҳисоблаган типологик концепциядан тубдан фарқ қилади. Политипик турлар ҳақидаги тасаввурлар вужудга келиши туфайли турга морфологик фарқига қараб эмас, балки популяциялар орасидаги жинсий боғланишларга қараб таъриф берила бошлади. Бу таърифда «биологик тур» тубандаги хоссаларни ўзида мужассамлаштирган бўлиши керак: 1. Биологик тур жинсий йўл билан кўпаядиган формаларда мавжуд. 2. Тур ўзаро қариндош бўлган битта ёки бир нечта популяциядан ташкил топган. Популяцияга мансуб организмлар ўртасидаги муносабат кўпайиш жиҳатдан бир-бирига боғлиқ бўлишдан иборат. Бир турга мансуб популяцияларнинг бошқа турга мансуб популяциялардан жинсий томондан алоҳидаланиши биологик турнинг асосий мезони бўлиб хизмат қилади. Биологик турнинг бу таърифида бир қанча жиддий камчиликлар бор. Улар тубандагилардан иборат: Жинссиз йўл билан кўпаювчи организмларда турлар мавж удлиги юқоридаги таърифларда инобатга олинмайди. Ўз популяциясидаги бошқа организмлар билан чатишмайдиган мутант формалар тур даражасига кўтарилиши ҳисобга олинмаган. Мустақил эволюция жараёнида ўзига хос морфологик -физиологик белгиларга эга бўлган ва анча илгари мустақиллашиб олган географик ва экологик ирқлар тур деб тан олинмайди. Эволюцион концепция асосида турга назарий (абстракт) таъриф берилади. Бу таърифда тур асосан эволюцияланувчи бирлик сифатида олинди. Масалан, Симпсон мулоҳазасига кўра, тур дейилганда, бир ота- она организмларнинг бошқа ота-она организмлардан мустақил равишда тарихий ривожланган ва ўз эволюцион тақдирига, йўналишига эга бўлган изчил популяциялари қатори тушунилади. Албатта, бу таъриф абстракт таъриф бў либ, уни амалда қўллаб бўлмайди. Чунки унда бир турнинг морфологик, физиологик, экологик жиҳатдан иккинчи турдан фарқ қилиши ўз ифодасини топмаган. Турни таърифлашда мавжуд иккита, яъни амалий ва соф назарий йўналишни ўзаро бир-бирига қўшиш масаласи ҳанузгача ҳал бўлмаётир. Шу сабабли турни таърифлашда кўп томонлама тавсиф диққат марказида бўлади. Аввало, турга умумий таъриф беришда, албатта, унинг статикаси ва динамикаси ягона бирликнинг қарама-қарши хоссалари сифатида эътиборга олиниши, шу билан бир қаторда тур эволюция жараёнининг асосий босқичи эканлиги ҳамда органик оламда эволюция жараёни популяция — тур даражасида амалга ошиши диққат марказида бўлиши керак. Айтилганларни эътиборга олиб, тур тўғрисида мулоҳаза юритганда, унииг қуйидаги хоссаларига алоҳида эътибор бериш кераклигини кўрсатди. Ҳар бир тур эволюциянинг сифат жиҳатдан фарқ қилувчи босқичи бўлиб, ўз мустақиллиги билан характерланади. Тур умумий ёки ажралган ареалда тарқалган, ўхшаш морфологик-физиологик белгиларга эга ҳамда ўзаро чатиша оладиган индивидлар йиғиндисидан ташкил топган. Табиатда турлар урчиши жиҳатдан бир - биридан тамомила чегараланган, шу сабабли улар чатишмайди. Турга берилган бу таърифга яна айрим қўшимчалар киритиш лозим. Ҳар қандай тур ўзининг генотипик системасига, «генотипик бирлигига» эга. Ҳар бир тур бошқа турлардан алоҳида мавжуд бўлмай, балки маълум биогеоценоз таркибига киради ҳамда ўзига хос генотипик системага эга. Кўп турлар политипик тур ҳисобланади ва белгилари билан фарқ қилувчи ҳар хил организмлар гуруҳлари (популяциялар)дан айрим вақтларда кенжа тур даражасига кўтарилган формалардан ташкил топади. Хулоса қилиб айтганда, турлар амалда морфологик, физиологик, экологик, генетик белги-хоссалари, географик тарқалиши билан бир-биридан фарқ қилади. Умуман турга берилган таърифни жинсий йўл билан кўпаювчи, четдан чангланувчи организмлар турига нисбатан тўлиқ қўллаш мумкин. Партеногенез йўли билан кўпаювчи ёки ўз-ўзидан чангланувчи организмларга нисбатан эса тўлиқ қўллаш жуда қийин. Бундай организмларда маълум территорияда тарқалган умумий эволюцион қисмат билан боғлиқ бўлган яқин биотиплар системаси жинсий кўпаювчи, четдан уруғланувчи организмлардаги тур тушунчасига тенг келади. Қадимги ўсимлик, ҳайвон турлари кўп ҳолларда асл нусхасини тиклаш йўли билан аниқланади. Бунда, асосан, уларнинг морфологик белгиларига алоҳида эътибор берилади. Тур белгилари топилган оралиқ формалар кўзга кўринмайдиган морфологик ўзгаришларга эга бўлгандагина намоён бўлади. Палеонтологик нуқтаи назардан олганда, турга кирувчи организмлар маълум майдондагина эмас, балки шу билан бир вақтда маълум тарихий давр ичида ҳам тарқалган бўлади. Кейинги ҳолат тур критериясини яқин қариндошлик маъносидан маҳрум қилади. Айтилган мулоҳазалар тур таърифини палеонтологияда қўллашда жиддий қийинчиликлар борлигидан далолат беради. Эволюцион назария учун органик оламнинг тарихий ривожланишини таъминловчи бошланғич эволюция омиллари тириклик (ҳаёт) нинг қайси даражасига таъсир этиши туфайли рўй бериши ҳақидаги фикрлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бироқ «тузилиш-уюшиш даражаси» кўпинча биологияда ҳар хил талқин қилинади. Масалан, молекуляр биологиянинг ривожланиши билан баъзи биологлар турнинг сифат жиҳатдан ўзига хос уюшиш даражаси молекуляр даражадир, тирикликнинг бошқа уюшиш даражалари эса молекуляр даражанинг оширилган ифодаси, деб талқин қиладилар. Тириклик тузилишининг бошқа даражаларини ҳам абсолютлаштиришга уринишлар мавжуд. Тирикликнинг тузилиши даражасини классификациялашда ҳам олимлар ўртасида ихтилофлар бор. Бундай ихтилофларга қарамай, барча олимлар популяция — тур даражасида организмлар узоқ вақт ўз-ўзини кўпайтира олиши ва эволюцион янгиланиш рўй беришини эътироф этадилар. К.М.Завадскийнинг турга берган таърифида бу масала асосий ўринда туради. Унинг таърифига кўра, тур ҳаётнинг мавжуд асосий формаларидан бири бўлиб, юқори тузилиш — уюшиш даражасидан ташкил топган. У статик томондан детерминация қилинган системадан иборат бўлиб, табиий танланишнинг таъсир майдони ҳисобланадн. Тур узоқ вақт ўз -ўзидан кўпая олиш, яшаш ва мустақил ривожланиш қобилиятига эга. Тур эволюция жараёнининг сифатли босқичи бўлиб, ички жиҳатдан қарама-қаршиликдан иборат. Эволюция натижаси сифатида у нисбатан турғун, маълум шароитга мослашган, генетик жиҳатдан бошқа турлардан мустақил ҳолда намоён бўлади. Шу билан бирга, тур эволюциянинг актив ташувчиси ва эволюция жараёнининг босқичи сифатида динамик характерга, ноаниқ чегарага эга ва ўзгарувчан бўлади. Завадский томонидан берилган бу таъриф тур нақадар кенг ҳажмли, ўз моҳияти жиҳатидан қарама-қарши эканлигини кўрсатади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling