Тур эволюцион жараённинг асосий босқичи. Биологияда тур тушунчаси. Тур мезонлари. Тур ҳосил бўлиши режа
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ТУР ПАЙДО БЎЛИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жадвал 4 . Шимолий кенгликларда ва тоғли районларда учрайдиган
анеуплоид формалар дейилади. Хромосомаларнинг анеуплодия йўли билан ўзгариши
ўсимликларда айниқса яхши ўрганилган. Чунончи, мураккабгулдошлар оиласига мансуб авлодидаги скерда ўсимлигининг геноми 3, 4, 5, 6, 7п хромосомадан иборат бўлади. Тогби аниқлашича, С. foliginosa (п-3) тури С. пеg1есtа тури ёки унинг аждоди 4п дан келиб чиққан. Маълум бўлишича, С. поg1есtа турида С хромосоманинг бир бўлаги, афтидан, инерт, бошқа бўлаги эса А хромосомага қўшилган бўлиши эҳтимолдаи йироқ эмас. Бу ҳодиса мазкур икки тур чатишишидан ҳосил бўлган F 1 дурагайларнинг хромосомалари конъюгациясида кўзга яққол ташланади. С.Kotshijana (п-4) тури қайд қилинган усул бўйича С. foetiga (n-5) га яқин турдан келиб чиққан. Саrех (илоқ) авлодида анеуплоидия қаторлари айниқса кенг ўрин олади. Унда 12 тадан 43 тагача хромосомали формаларни учратиш мумкин. Ҳужайраларнинг митоз ва мейоз бўлиниши хромосомаларнинг бўғиндан- бўғинга доимий сонини сақловчи механизм бўлиб хизмат қилади. Ахроматин ипларининг қисқариш функциясининг йўқолиши ёки центриолаларда рўй берадиган ўзгаришлар туфайли баъзи ҳолларда цитокинез бўлмаса ҳам хромосомалар сони эндомитоз йўли билан каррали ортади. Бунга полиплоидия дейилади. Эски тур хромосома геномининг бир неча ҳисса ортиши ҳисобига янги турлар пайдо бўлиши мумкин. Улар полиплоид турлар бўлиб, симпатрик усулда янги турлар ҳосил бўлишига яққол мисолдир. Табиатда, айниқса, ўсимликлар орасида полиплоид турлар кенг тарқалган. Аниқланишича, гулли ўсимликларнинг ⅓ қисми полиплоид турлардан ташкил топган. Акад. П. М. Жуковский таъбири билан айтганда, инсоният асосан полиплоид ўсимликлар ҳисобига озиқланади. Хромосомалар сонининг каррали ортиши натижасида яқин турлар пайдо бўлиб, полиплоид қаторлар ҳосил қилади. Тriticum, Аvепа, Rоsа, Uiсiа, Сrерis, Руrиs, Gоssурium, Sо1апит ва бошқа авлодлар полиплоид қаторларга мисол бўлади. Масалан, хризантема авлодига мансуб турларда хромосомаларнинг гаплоид набори 9 га тенг. Улар диплоид наборида 18, 36, 90 хромосомали турлар, Niсоtiапа авлодида 24, 48, 72 хромосомали турлар, Тritiсит авлодида 14, 28, 42 хромосомали турлар учрайди. Бинобарин, ана шу маълумотларга асосланиб, янги турлар дастлабки турга кирувчи организмлар геномининг 4, 6, 8, 10 ҳисса ортиши хисобига ҳосил бўлганлигини кўриш мумкин. Ғўза авлодида 26 ва 52 хромосомали турлар бор. Ғўзанииг 52 хромосомали турлари 26 хромосомали турларнинг хромосома набори икки ҳисса ортиши ҳисобига рўёбга чиққан деган тахминлар бор. Ҳайвонот оламида полиплоид усулда тур пайдо бўлиш ҳодисаси жуда кам учрайди.Улар ҳозиргача аскаридалар, ёмғир чувалчанглари, узунтумшуқ қўнғизлар, тут ипак қурти, лосось балиғи ва бошқа баъзи бир ҳайвонлар гуруҳида аниқланган. Полиплоид турлар ҳаёт учун ноқулай бўлган шимолий кенгликда, баланд тоғли районларда айниқса кенг тарқалган. Масалан, Исландияда гулли ўсимликларнинг 55%, Ўрта Европада 40 % полиплоид тур ҳисобланади. Жадвалда келтирилган маълумотлар ҳам диплоид ўсимлик турларига нисбатан полиплоид ўсимлик турлари муҳитнинг ноқулай шароитига кўпроқ мослашувчан эканлигидан далолат беради. Жадвал 4. Шимолий кенгликларда ва тоғли районларда учрайдиган Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling