Бухоро давлат университетсанъатшунослик факультети, мусиқа таълими кафедраси ўзбекистон республикаси президентининг 2021 йил 16-июндаги “олий таълим соҳасидаги


Download 246.5 Kb.
bet1/7
Sana31.12.2022
Hajmi246.5 Kb.
#1073733
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мусиқа таълими 2021 16 июнь бўйича Йўл харита


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ




“Тасдиқлайман”

Санъатшунослик факультети

_____________Б.Х.Мадримов



БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТСАНЪАТШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИ, МУСИҚА ТАЪЛИМИ КАФЕДРАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2021 ЙИЛ 16-ИЮНДАГИ “ОЛИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАДОРЛИГИ ҲАМДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ” ГА БАҒИШЛАНГАН ВИДЕОСЕЛЕКТОРДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА (ЙЎЛ ХАРИТАСИ)
БУХОРО – 2021/22



Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми




Муддати

Масъуллар

Кутилаётган натижа

1.1.

Олий таълим тизимида кафедралар ваколатларини кенгайтириш

2021/2022 янги ўқув ўқув йилига тайёргарлик кўриш, дарс жараёнларини тўғри ташкил этиш, ўқув режалари, фан дастурларини, ўқув-услубий меъёрий ҳужжатларни талаб даражасида тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар таркибини янада кучайтириш мақсадида янги (магистр ва илмий даражага эга) кадрларни жалб қилиш таклифларини бериш. Фанлар кесимида адабиётлар билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш. Ҳар бир бир профессор ўқитувчи билан тайёргарликнинг бориши, ходимларнинг психологик тайёргарликларини ўрганиш. Кафедранинг дасталабки йиғилишида ушбу масалаларни муҳокама қилиш ва вазифаларни белгилаб олиш. Иш жараёнлари олдидан профессор-ўқитувчилар ва талабалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ваксинация масалласини кўриб қарор қабул қилиш. Шунингдек, илғор тажрибаларни ўрганиш асосида кафедра фаолиятини такомиллаштириш,
ривожланган мамлакатлар университетлари таълим тизимининг илғор жиҳатларини ўқув жараёнига татбиқ этиш; онлайн видео семинарлар ташкил этишга эътибор қаратиш;






2021 август-сентябрь

Ўқув –услубий бошқарма кафедра мудири, кафедрада соҳалар бўйича тақсимланган ишлар бўйича масъуллар, профессор-ўқитувчилар

Замон талабига мос равишда кафедра фаолияти такомиллаштирилади,
янги ўқув йилига янгича ёндашиб, раҳбарият томонидан қўйиладиган топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, ижро интизомига риоя қилиниши кафедра фаолиятини яхшилаш, кафедра таркибни ёш профессор-ўқитувчилар билан бойитиб, бориш ёш кадрлар селекциясига эътибор қаратилиб, кафедрадаги фаолият янада такомиллаштирилади, таълим сифатини оширишга эришилади.

1.2.

Кафедранинг дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш 2 та нуфузли ОТМ кафедралари билан ҳамкорлик ўрнатиш

Хориждаги етакчи олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиш;
Ўқув жараёнига хорижий олий таълим муассасалари юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчиларини дарс жараёнига жалб этиш; бир нафар ёш профессор-ўқитувчини хорижий ОТМ га стажировкага юбориш учун тавсия этиш; Икки нафар профессор-ўқитувчини хорижий ОТМ ларда малака ошириш учун юбориш;






2021-2022 йй.

Бухоро давлат университети хорижий ҳамкорлик бўйича проректор кафедра мудири

Кафедра салоҳияти ошади. Таълим сифатига сезиларли таъсир этади, талабаларга замонавий янги билимлар берилади. Меҳнат бозорида рақобатбардош кадрларга талаб ошади.

1.3.

Кафедра ҳузурида “илмий тадқиқот маркази” ни ташкил этиш

Кафедра хусусиятидан келиб чиқиб илмий тадқиқот ишларини жонлантириш мақсадида кафедра ҳузурида “Мусиқий тарбия” ва “Мусиқий аксиология” илмий тадқиқотлар маркази ташкил этилади. Ушбу марказ қошида “Наво” ва “Шашмақом”, “Миллий созлар” тўгараглари ҳам иш бошлайди. Бухоро кутубхона фондларида ва халқимизда мавжуд қўлёзмалар асосида тарихий мусиқаларимизни нотага олиш ва уни нашр қилиш борасидаа ишлар олиб борилади. Илмий тақиқот мавзулари шакллантирилиб PhD, DSc, магистрлик, битирув малакавий ишлар мосланган мавзулар бўйича изланишлар олиб борилади. Салоҳиятли фан докторларига 5 тагача ва 3 тагача мустақил изланувчилар бириктирилиб устоз-шогирд тизими амалга оширилади.

-

2021-2022 йй.

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор кафедра мудири, кафедрада соҳалар бўйича тақсимланган ишлар бўйича масъуллар, профессор-ўқитувчилар

Илмий тадқиқот ишлари жонлантирилади. Профессор ўқитувчиларнинг илмий тадқиқот ишларига жалб қилиниши қамрови кенгаяди. Илмий ишлар ҳимоялари кўпайтирилади. Кафедрада илмий даражали профессор-ўқитувчилар сони кўпайиб илмий салоҳият ошади.Бу ўз ўрнида таълим сифатини оширишга хизмат қилади.

1.4.

Кафедранинг тармоқ корхоналар билан талабалрни ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик шартномаларини тузиш

Кафедранинг Вилоят халқ таълими боқармаси, Маданият бошқармаси, Бухоро шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактаб интернати, Бухорошаҳар ихтисослаштирилган мақом мактаби билан ҳамкорлик шартномалари қилинади. Таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб яна янги ташкилотлар Академик лицейлар билан ҳам шартномалар амалга оширилади.




2021-2022 йй.

Илмий ва инновациялар бўлими, кафедра мудири, кафедрада соҳалар бўйича тақсимланган ишлар бўйича масъуллар, профессор-ўқитувчилар

Кафедрада тайёрланётган






















1.5.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар бўйича адабиётларни электрон шаклга ўтказиш, мутахассислик дарсликларини 2 бараварга кўпайтириш

Кафедрада ўқитиладиган фанлар бўйича адабиётлар билан таъминланганлик ҳолати чуқур ўрганилади. Уларни электрон шаклга ўтказиш амалга оширилади. мутахассислик дарсликлари ҳамкор бўлган Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда 2 бараварга кўпайтирилади.

-

2021/2022 й.






Ўқитиладиган фанлар бўйича адабиётлар билан таъминлагнлик даражаси ошади.Мутахассислик дарсликларидан фойдланиш имкониятлари кенгаяди.Сифат ва самарадорлик ошади.

1.6.

Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизими бўйича кафедра рейтингини ошириш:



Олий таълим муассасалари кафедралари рейтингини баҳолаш тизими бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилиш, тезкор чоралар кўриш

-

2021-2022 йй.

кафедра мудири, профессор-ўқитувчилар

2021-2022 йилда биринчи ўнталикдаги олий таълим муассасалари кафедралари сафига киришга эришилади.


Download 246.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling