Тур эволюцион жараённинг асосий босқичи. Биологияда тур тушунчаси. Тур мезонлари. Тур ҳосил бўлиши режа
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ТУР ПАЙДО БЎЛИШИ
Жадвал 3.
Cossypium L. авлодига кирувчи турлар Хромосомалар сони Г ен ом н и н г и ф од ал ан и ши Диплоид (2n) Гаплоид (n) Янги дунёнинг ёввойи турлари. 1. G. aridum (Roseand Standl.) Skovsted 2. G. armourianum Kearney 3. G. harkntssi 4. G. klotzschianum Anderss. 5. G. davidsonii Kell. 6. G. raimondii Ulbr 7. G. thurberi Tod. 8. G. gossypioides (Ulbr) Standl. 9. G. lobatum Gentry 10.G. trilobum (Mos. Et Sess. Ex DC) Skovsted 26 26 26 26 26 26 26 26 26 26 13 13 13 13 13 13 13 13 13 13 Д 4 Д 2-4 Д 2-2 Д 3- К Д 3- Д Д 5 Д 1 Д 6 Д 7 Д 8 Эски дунёнинг ёввойи турлари 11. G. anomalum Wawra et Peyr 12. G. triphyllum (Harv.) Hochr 13. G. barbosanum Phill. And Clem 14. G. capitis – viridis Mauer 15. G. stocksii Mast. 16. G. somalense (Gurke) Hutch 17. G. areysianum Delf 18. G. incanum (Scywarts) Hillc 19. G. longicalyx Hutch. Et Lee. 26 26 26 26 26 26 26 26 26 13 13 13 13 13 13 13 13 13 B 1 В 2 В 3 В 4 Е 1 Е 2 Е 3 Е 4 Е 5 Эски дунёнинг экиладиган турлари. 20. G. herbaseum. L 21. G. arboreum L 22. G. herbaseum var africanum (Watt) Hutch 23. G. herbaseum var acerifolium (Guill et Perr.) Chevalier 26 26 26 26 13 13 13 13 А 1 А 2 А А Австралиянинг ёввойи турлари. 24. G. sturtii FMiill. 25. G. robinsonii FMiill. 26. G. australe FMiill. 27. G. bickii Prokh. 28. G. costulatum Tod. 29. G. cunnighamii Tod. 30. G. populifolium (Benth) FMiill 31. G. pulchellum (Gardn.) Fryx 32. G. timorense Prokh. 33. G. sturtianum var nandawarense (Der.) Fryx. 26 26 26 26 26 26 26 26 26 26 13 13 13 13 13 13 13 13 13 13 С 1 С 2 С 3 С 4 С 5 С 7 С 6 С 8 С 6 С 1-n Янги дунёнинг ёввойи ва экиладиган турлари. 34. G. hirsutum L. 35. G. barbadense L. 36. G. tomentosum Nutt ex Seem. 37. G. tricuspidatum –Lam. 38. G. mustelinum Miers. Ex Watt 52 52 52 52 52 26 26 26 26 26 (АД) 1 (АД) 2 (АД) 3 (АД} (АД} Ф. Г. Добжанский фикрига кўра, тур тарқалган ареалдаги шароитнинг ўзгариши билан баъзи бир популяцияларда рўй берадиган микроэволюция жараёнлари улар морфологик-физиологик жиҳатдан бошқа популяциялардан алоҳидаланишига мустақил бўлишига сабабчи бўлади. Бундай популяциялар билан шу турга мансуб бошқа популяциялар орасида чатишиш ва генлар айирбошланиши амалга ошса ҳам, лекин бу айирбошланиш, морфологик-физиологик жиҳатдан ҳали алоҳидалашмаган популяцияларга қараганда камроқ бўлади. Модомики бундай алоҳидалашган популяциялар орасида кам бўлса ҳам чатишиш, нормал насл қолдириш содир бўлар экан, у ҳолда тур мураккаб бир бутун система бўлиб қолади. Кучли алоҳидаланиш босими тур доирасидаги популяциялар орасидаги генлар ахборот алмашишини тўхтатиб қўйган тақдирдагина ана шу популяцияда эволюциянинг бошланғич омиллари таъсирида янада янги ўзгаришлар ҳосил бўлиб, генетик жиҳатдан мустақил янги турларга айланиши мумкин. Бу ҳодиса 40-расмда тасвирлаб берилган. Хулоса қилиб айтганда, генетик жиҳатдан очиқ системаларнинг генетик ёпиқ системаларга айланиши янги турлар келиб чиқиши учун асос бўлади. Ҳар бир популяция ичидаги микроэволюция жараёнлари туфайли ҳосил бўлган ўзгаришлар чатишиш орқали бошқа организмларга тарқалиши ва оқибатда турли-туман генлар комбинациясидан иборат генотип ва фенотипларни ҳосил қилиши табиий танланиш самарадорлигини оширади. Оқибатда танланиш эндиликда тур ичида эмас, балки турлар ўртасида юз беради. Бу эса ўз навбатида янги пайдо бўлган турлар тақдирини, яъни улар яшаш учун курашда ғолиб келиши ёки нобуд бўлиши, ёки аждод тур билан биргаликда яшашини белгилайди. Хромосомаларнинг сони, шакли ва йирик-майдалиги ҳар бир турда ўзига хос бўлади. Хромосомаларнинг сони табиий танланишда катта аҳамиятга эга. Гаплоид хромосомаларнинг биргаликда ўз вазифасини ўтайдиган генлар йиғиндиси геном деб аталади. Хромосомаларнинг умумий сони эса хромосома тўплами дейилади. Одатда, хромосомалар тўплами бир ёки бир нечта геномларни ўзида бирлаштиради, Ҳар бир геном «п» ҳарфи билан ифодаланади. Кўп ҳужайрали организмларнинг хромосомалар тўплами 2п, 3п, 4п, 5п ва ҳоказо бўлиши мумкин. Ҳужайралар митоз ва мейоз бўлинишининг нормал кечмаслиги, хромосомаларнинг қиз ҳужайраларга тенг миқдорда тарқалмаслигига сабаб бўлади. Натижада ҳосил бўлган ҳужайраларнинг бирида хромосомалар сони иккинчисига қараганда 1, 2, 3 та ортиқча ёки кам бўлиши ҳоллари учрайди. Айрим ҳолларда у ёки бу хромосомалар ўзаро транслокацияда йўқолади ёки ҳосил бўлади. Кўп организмларда хромосомаларнинг центромерга яқин қисми генетик жиҳатдан инерт ҳисобланади. Дарлингтон тахминига кўра, агар хромосоманинг центромердан узоқ қисми транслокацияда бошқа хромосомалар билан қўшилиб кетса, у ҳолда хромосоманинг центромер билан қолган қисми коньюгацияланмайди ва йўқолиб кетади. Бундай вақтларда геномда битта хромосома кам бўлса, мазкур геномга эга организмлар ота-она формадан алоҳидалашади. Агар шундай ўзгаришга эга организмлар янги популяция ҳосил этгудек бўлса, кейинчалик ҳам бу популяцияда алоҳидаланиш давом этади. Геном мутацияси туфайли баъзан ҳужайра ядросида битта хромосома ортиб кетади. Хромосомалари сони бир нечтага ошган ёки камайган шундай формалар Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling