Тур эволюцион жараённинг асосий босқичи. Биологияда тур тушунчаси. Тур мезонлари. Тур ҳосил бўлиши режа


Симпатрик усулда тур ҳосил бўлиши


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana16.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1778858
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ТУР ПАЙДО БЎЛИШИ

Симпатрик усулда тур ҳосил бўлиши. Симпатрик усулда тур хосил бўлиши 
дастлабки тур ареалида янги тур вужудга келишида кузатилади. Симпатрик тур ҳосил 
бўлиши маълум жиҳатдан нисбий, чунки доимий адаптация ва рақобат симпатрик тур ҳосил 
бўлишини бўшаштиради, ҳатто бартараф қилади. Шунга кўра, симпатрик усул тур пайдо 
бўлишининг дастлабки босқичлари сифатида шубҳа остида олинган. XIX асрнинг 
ўрталаридан бошлаб кўпгина тадқиқотчилар симпатрик тур ҳосил бўлишини инкор этганлар. 
Баъзи биологлар дастлабки тур заминида айрим ўзгаришлар рўй берса ҳам, бу ўзгаришлар 
ўзаро чатишиш туфайли йўқолиб кетиши мумкин, деган фикрни айтганлар. 
Мендель ва бошқа олимларнинг айрим белгилар ирсийланишига доир 
тажрибаларида юқоридаги фикрнинг асоссизлиги тасдиқланди. Кейинчалик 
популяцияларнинг полиморфизми ҳақидаги маълумотлар эълон қилингандан сўнг, бир-
биридан кўп фарқ қилган формалар панмиксия ва популяцияларда фақат сақланиб қолмай, 
балки турғун группаларни вужудга келтириши маълум бўлди. Географик ёки экологик 
ирқлар доирасида алоҳидаланиш механизмларининг бўлмаслиги ҳам симпатрик йўл билан 
тур пайдо бўлмаслигига рўкач сифатида кўрсатилади. Аралаш популяцияларда жинсий 
томондан алоҳидаланиш борлиги эътиборга олинса, бу эътироз ҳам асоссиз 


эканлигини пайқаш қийин эмас. Ҳозирги вақтда турлар симпатрик йўл билан ҳосил 
бўлишига доир кўп маълумотлар тўпланган. 
Аждод тур тарқалган ареалда симпатрик йўл билан янги турлар ривожланиши 
бир неча усулда амалга ошади. Биринчи усул аждод турга мансуб популяцияларда 
жинсий алоҳидаланиш билан узвий боғлиқ. Айтилган ҳодиса кўп ҳолларда хромосомалар 
сонининг ўзгариши натижаси ҳисобланади, Чунончи, ҳашаротлар ёрдамида чангланувчи 
ўсимликлар гулининг чангланишида ихтисослашган маълум бир ҳашаротларга боғлиқ 
ҳолда алоҳидаланиш рўй берган. Оқибатда бундай организмлар ўхшаш территорияда 
тарқалган шу турга мансуб қўшни популяциялардан жинсий жиҳатдан тўлиқ 
алоҳидалашган. Масалан, арилар итоғиз ўсимлигининг ҳар хил ирқлари ўртасида 
алоҳидаланишни вужудга келтирувчи омил сифатида намоён бўлади. Чунки арилар 
итоғизнинг бир ирқидан иккинчи ирқига қўнмайди. Симпатрик усулда вужудга келган 
ирқлар бошқа энтомофил ўсимликларга ҳам тааллуқли. Симпатрик усулда тур пайдо 
бўлишининг иккинчи усули мавсум жиҳатдан алоҳидаланиш билан боғлиқ. Завадский 
маълумотларига кўра, оқ шўра ўсимлигининг эрта гуллайдиган формалари танланиш 
туфайли кеч гуллайдиган формаларидан алоҳидалашган. Селектив алоҳидаланиш 
гуллаш муддатига кўра оралиқ бўлган формаларнинг нобуд бўлиши билан изоҳланади. 
Баъзи бир балиқ турлари (селдь, окунь, сазан) да бир популяция доирасида 
ўсиш тезлиги, гавданинг ҳажми, озиқланиш ва урчиш муддатлари билан фарқ 
қиладиган хилма-хил симпатрик группалар ривожланган. Улар ягона полиморф 
популяцияларда бир қанча оралиқ формаларга эга мавсумий ирқ ларнинг вужудга 
келишини таъминлайди. Кўп муаллифлар фикрича, балиқларда қайд қилинган йўл билан 
тур ҳосил бўлиши кенг тарқалган. Бундай жараёнда симпатрик гуруҳларнинг 
алоҳидаланиши ҳеч қандай географик алоҳидаланишсиз амалга ошади. Қиёфадош 
турлар ҳам шу усулда пайдо бўлган. 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling