Тур эволюцион жараённинг асосий босқичи. Биологияда тур тушунчаси. Тур мезонлари. Тур ҳосил бўлиши режа
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ТУР ПАЙДО БЎЛИШИ
30-расм. Турнинг морфологик мезони
Физиологик-биохимиявий мезон. Табиатда ҳар хил турларга мансуб организмлар жинсий томондан ўзаро мустақиллашган, алоҳидалашган бўлади. Бунинг икки хил сабаби бор. Биринчи сабаб шуки, ҳар бир ҳайвон турининг жинсий етук формалари қўшилишидан олдин ўзига хос ҳулқ-атворга эга бўлади. Урчиш даврида пайдо бўладиган махсус рангларни намойиш қилиш, ҳид чиқариш, товуш сигналлари (паррандаларнинг сайраши, чигирткаларнинг чириллаши ва ҳоказолар), қўшилиш олдидан бўладиган турли ҳаракатлар (паррандалар, моллюскалар ва бошқа ҳайвонларнинг урчиш рақслари) шулар жумласига киради. Ҳайвонлар ўртасида бир-бирига яқин бўлган турлар қўшилиш органларининг ўзаро фарқ қилиши ҳам уларнинг чатишишида тўсқинлик қилувчи омилдир. Гулли ўсимликларда турлараро чатишишга, одатда, бир турнинг чанги иккинчи тур гулининг тумшуқчасида унмаслиги тўсқинлик қилади. Баъзи ҳолларда чанг оналик тумшуқчасидан уна бошласа ҳам, лекин чанг найчалари секин ўсиб, муртак халтачасига етиб бормайди ва оқибатда уруғланиш содир бўлмайди. Табиатда ҳар хил турларга мансуб организмлар алоҳидаланиш механизмининг иккинчи катта гуруҳи уруғланишидан кейин вужудга келган алоҳидаланиш билан боғлиқдир. Уруғланишдан кейин зиготаларнинг (турлараро дурагайлашда) қисман ёки тамомила пуштсизлиги ҳамда ҳаётчанлигининг пасайиши шулар жумласидандир . Шунга қарамай, турларни жинсий урчишига қараб фарқ қилиш бир қанча камчиликларга эга. Жинсий урчиш бўйича алоҳидаланишни асосий мезон қилиб олиш, аввало, агам ва апогам турларнинг табиатда мавжудлигини инкор этади. Мазкур мезонга кўра, бир популяция ичида кескин фарқ қилувчи ҳамда ана шу популяциядаги бошқа индивидлар билан чатишмайдиган формаларни ҳам тур деб ҳисоблашга тўғри келади. Жинсий урчиш бўйича алоҳидаланишни абсолютлаштириш экологик боғланишнинг аҳамиятини камайтириб, табиатда турлараро чатиштиришни тамомила инкор этишга олиб келади. Бу билан клонал турларнинг мавжудлиги ҳам шубҳа остига олинада. Физиологик -биохимиявий мезон фақат жинсий жиҳатдан алоҳидаланишда намоён бўлмайди. Ҳар хил турларга мансуб организмлар ўзининг химиявий таркиби билан ҳам фарқ қилади. С. Л. Иванов маълумотларига кўра, гулли ўсимликларнинг ҳар бир тури муайян ташқи шароитда бир хил таркибли мой ҳосил қилиш хусусиятига эга. А. В. Благовешченский уқтиришича, ҳар хил ўсимлик гуруҳларида органик моддалар турлича тақсимланган бўлади. Масалан, сувўтлар ва замбуруғларнинг энг қадимги гуруҳларида алкалоидлар учрамайди (тошкуя, пашшахўр ва қоракуя замбуруғлари бундан мустасно). Мохлар, папоротникларда алкалоидлар топилмаган. Аммо қирқбўғимлар билан плаунлар ва очиқ уруғлиларнинг баъзи турларида алкалоидлар борлиги исботланган. Бир паллалиларнинг баъзи оилалари (пиёзгулдошлар, орхисгулдошлар) да ҳам алкалоидлар бор. Бошқа оилаларда (масалан, бошоқдошларда) учрамайди. Икки паллалилардан итузумгулдошлар, мураккабгулдошлар алкалоидларга бой бўлади. Акад. С. Ю. Юнусов аниқлашича, бир оилага мансуб ўсимлик турлари ташқи ва ички омиллар бўйича фарқ қилгани сабабли бир вақтда бир хил алкалоидларга эга бўлмайди. Кейинги йилларда олимлар биохимиявий мезон сифатида нуклеин кислоталарга кўпроқ аҳамият бермоқдалар. Бактериялар, замбуруғлар ва гулли ўсимликларнинг баъзи турлари таркибидаги нуклеин кислоталарнинг хусусияти ўрганилганда, ДНКнинг пурин (Г+Ц) ва пиримидин (А+Т) асослари бир авлодга мансуб бактериялар турида амалда ўхшашлиги, филогенетик томондан узоқ турларни қиёслаганда фарқ кескин — 0,45 дан 2,6 гача намоён бўлиши аниқланган. Лекин бундай хулоса чиқариш нотўғридир. Чунки баъзи аминокислоталар, хусусан, гистидии, аргининнинг биосинтези келиб чиқишига кўра узоқ бўлган бактериялар (Escheichia coli) ва замбуруғлар (Nеurоsроrа) да бир хил бўлса, бошқа аминокислота (лизин)нинг биосинтези ҳайвонларнинг яқин турларида ҳам хар хил усулда амалга ошади. Шунга ўхшаш кўп далиллар физиологик - биохимиявий мезон турларни бир-биридан фарқ қилишда ишончли мезон эмаслигидан далолат беради. Экологик-географик мезон ҳар бир турнинг мустақил ареалга эга бўлиш хоссасига асосланади. Ареалнинг ҳажми, шакли ва биосферадаги ўрни, турга мансуб организмларнинг ташқи муҳит омиллари билан ўзаро муносабатлари турнинг муҳим хоссаларидан ҳисобланади. Табиатда бир авлодга мансуб турларнинг ареали алоҳида ёки маълум даражада қўшилиб кетган бўлади. Алоҳида ареалга эга бўлган турлар аллопатрик, ареали бир-бириникига қўшилиб кетган ёки ўхшаш ареалга эга турлар симпатрик турлар деб номланади. Бироқ турларни аниқлашда экологик -географик мезон ҳам универсал мезон ҳисоблана олмайди. Бунинг сабаби, биринчидан, симпатрик турларда ареал ўзаро қўшилиб кетганлиги, иккинчидан, космополит турларда ареал жуда кенг майдонни ишғол қилганлиги, учинчидан, организмлар жуда тез тарқаладиган турларда ареал тушунчаси ўз маъносини йўқотишидир. Одам таъсири натижасида ландшафтларнинг ўзгариши билан уй пашшаси, кўпгина бегона ўтларнинг кенг тарқалганлигини бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling