№
|
Амалга ошириладиган тадбирлар
|
Кутиладиган натижалар
|
Бажариш муддатлари
|
Бажариш учун масъуллар
|
1
|
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етказиб, республика экспорт салоҳияти ривожланишига тўсқин бўлиши мумкин бўлган “Гилос пашшаси”, “Олма мевахўри” ва “Шарқ мевахўри” зараркунандаларига самарали қарши қурашни ташкиллаштириш мақсадида “Долзарб 15 кунлик”ни ташкиллаштириш.
|
Қисқа муддатда вилоятимиз худудидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини зарарлаши мумкин бўлган “Гилос пашшаси”, “Шарқ мевахўри” ва “Олма мевахўри” зараркунандаларининг кўпайиш олди олинади
|
май- июн
|
Бош агроном Ш.Норбобоев, ички карантин бўлими бошлиғи А.Боймуродов,
ички карантин бош мутахассиси
С. Муртазаев
|
2
|
Қашқадарё вилоятида мевали боғлар (олма, бехи, нок, шафтоли, ўрик, гилос), маҳсулотларини туманлар, агрофирмалар, фермер ва дехқон хўжаликлари кесмида жойлашиш майдонлари ва уларнинг навлари тўғрисида зарур маълумотлар базасини яратиш ҳамда бу майдонларда доимий фитосанитар кузатув назорат ишларини ўтказиш.
|
Вилоятдаги “Гилос пашшаси”, “Шарқ мевахўри” ва “Олма мевахўри” зараркунандаларининг учоқларини аниқлаб график асосида мониторинг йўлга қуйилади.
|
май- июн
|
Бош агроном Ш.Норбобоев, ички карантин бўлими бошлиғи А.Боймуродов, ички карантин бош мутахассиси
С. Муртазаев
|
3
|
Шарқ мевахўри (Grapholitha molesta) зараркунандаси боғ хосилдорлигига ва озиқ овқат хавфсизлигига тахдид солувчи хавфли зараркунанда хисобланади. Экспортбоп махсулот етиштиришда, шарқ мевахўридан боғларни фитосанитар холатини яхшиланишда, самарали кураш тадбирларини ўтказишни оптимал муддатларда шарқ мевахўрини ривожланиши ва тарқалишини мониторинг қилиш.
|
Боғ майдонларига ўрнатилган феромон тутқичларда шарқ мевахўри капалаги аниқланган тақдирда 3 кун муддат ичида қарши курашиш тадбирларини тўлиқ олиб бориш.
|
май- июн
|
Бош агроном Ш.Норбобоев, ички карантин бўлими бошлиғи А.Боймуродов, ички карантин бош мутахассиси
С. Муртазаев
|
4
|
“Олма мевахўри” (Carpocapsa pomonella l.), Гилос пашшаси (Rhagoletis ceras), Шарқ мевахўри (Grapholitha molesta) нинг тарқалиш тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириб, зарарланган майдонларда биологик ва кимёвий усуллар билан қарши кураш ишларини олиб бориш.
|
Вилоятимиздаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички бозорларимиз ва экспорт учун давлат стандартларига жавоб берадиган мевалар етиштирилади.
|
май- июн
|
Бош агроном Ш.Норбобоев, ички карантин бўлими бошлиғи А.Боймуродов, ички карантин бош мутахассиси
С. Муртазаев
|
5
|
Жамоатчиликка “Гилос пашшаси” “Олма мевахўри” ва “Шарқ мевахўри” зараркунандаларининг салбий таьсири тўғрисида маълумотлар етказиш учун ҳар бир ҳудуд кесимида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишни ташкиллаштириш.
|
Вилоят бозорларида савдо қилаётган ва хонадонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган фуқаро ва дехқонларимизга карантин зараркунандалари тўғрисида кенгроқ, тезроқ маълуумотлар етқазилади.
|
май- июн
|
Бош агроном Ш.Норбобоев, ички карантин бўлими бошлиғи А.Боймуродов, ички карантин бош мутахассиси
С. Муртазаев
|
6
|
Туман ва шаҳар агроном инспекторлари ўзлари бириктирилган худудда қишлоқ хўжалиги бўлими билан биргаликда экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги махсулотларида “Гилос пашшаси” “Олма мевахўри” ва “Шарқ мевахўри” зараркунандаларидан ҳоли худудлардан экспортни таъминлаш.
|
Импортёр давлат билан тузилган шартномаларнинг бузилишлар олди олиниб, Республикамиз агроном инспекторларига нотификация келиши бартараф қилинади.
|
май- июн
|
Бош агроном Ш.Норбобоев, ички карантин бўлими бошлиғи А.Боймуродов, ички карантин бош мутахассиси С.Муртазаев
|