Асосий биотехнологик терминлар луғати агар-агар
Download 144.5 Kb.
|
БИОТЕХНОЛОГИК ТЕРМИНЛАР ЛУҒАТИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агароза
- Агробиоценоз
- Адвентив куртаклар
- Аденин
АСОСИЙ БИОТЕХНОЛОГИК ТЕРМИНЛАР ЛУҒАТИ Агар-агар-баъзи денгиз ўсимликларидан олинадиган маҳсулот; унинг энг муҳим таркибий қисми углеводлар қаторига киради, у совуқ сувга солинганида бўкади, қайноқ сувда батамом эрийди, эритмаси совиганда таъмсиз ва ҳидсиз, тиниқ, ивиқ чўкма ҳосил бўлади. Бу маҳсулот микроорганизмларга қаттиқ озиқа муҳити тайёрлашда, қандолатчиликда ширинликлар тайёрлашда ишлатилади. Турлари: ўт (сафро) суюқлиги ва бинафша ранг агар; жўхори уни қайнатмасидаги агар; пиво аталасидаги агар; ачитқи замбуруғли экстрактли агар; сув пептонли агар; глицеринли агар; узум шакарли агар; дезоксихолли агар; лактозали дезоксихолли агар; декстрозали агар; желатинали агар; сафроли агар; картошка ва қонли агар; крахмалли агар; қонли агар; лактоза-лакмусли агар маннитли агар; сут-пептонли агар; сийдикли агар; юмшоқ агар-микробларни икки қатламли озуқа муҳитида ундиришга ишлатиладиган агарнинг устки қатлами; гўшт-пептонли агар; озуқали агар; ярим суюқ агар; оддий агар; балиқ-желатинали агар; шакарли агар; қўрғошин-сиркали агар; қийшайтирилган агар; пиво аталали агар; зардобли агар; фенолфталеинли агар; фуксинли агар; тухум оқсилидаги агар; тухум сариғидаги агар. Агароза-денгиз сувўтларидан олинадиган полисахарид; электрофорез ва хроматографияда гелли муҳит сифатида фойдаланилади. Агрегация-айрим организм ёки ҳужайраларнинг тўпланиши, ғуж бўлиб қолиши. Агробиоценоз-экин экиладиган ерларда яшайдиган организмлар йиғиндиси. Адаптация-мослашиш-организмларнинг эволюция жараёнида юзага келган яшаш шароитига мослашуви. Адвентив куртаклар-ўсимликлардаги куртаклар, улар одатда пайдо қилмайдиган ҳужайра ва тўқималардан ҳосил бўлади. Аденилланиш- йўли билан ферментлар фаоллиги ўзгаришининг бир тури. Аденин - (аминопурин)-азотли органик бирикма бўлиб, аденин нуклеотиди таркибига киради. Азотобактерин- ушбу турга кирадиган бактериялардан ташкил топган бактериал ўғит. Азотобактер-эркин ҳолда яшаб, ҳаводан азот тўпловчи бактериялар тури. Download 144.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling