Инициация-молекуляр биологиядаги трансляция жараёнининг биринчи босқичи.
Инкубация-ўстириш-маълум шароитда, ҳароратда микробларниушлаб туриш, ўстириш.
Инокулят-кўпайтириш усули-тирик организмлар, масалан, микроорганизмлар суспензияси озуқа муҳитга ўтказилгандан кейин янги авлод беради.
Интрон – геннинг транскрибцияланаётган “сукунат сақловчи” процессинг жараёнида РНК молекулалари ажралиб чиқаётган ва кодонлар мавжуд бўлмаган қисми.
Иссиқлик шоки оқсиллари (ИШО) - ҳароратнинг нормадан ошишига организм томонидан ҳосил бўладиган оқсиллар.
Клон – битта ҳужайра ёки молекуладан олинган ҳужайра ва молекулалар йиғиндиси.
Клонлаш – популяцияларнинг органлари билан генетик бир хил ҳужайралар олиш.
Клонли микрокўпайтириш – in vitro жинссиз усул ёрдамида бошланғич ўсимлик билан генетик бир хил ўсимликлар
Кодон – муайян аминокислоталар ёки комплементар терминацияловчи сигнални кодирловчи нуклеотидлар триплети.
Компитенция – ҳужайра, тўқима, орган ва организмнинг индуцирловчи таъсирларни қабул қилиши ва унга ривожланишини ўзгартириш орқали специфик таъсирланиш.
Комплементар занжир – РНК ва унга ҳамкорлик учун мос келадиган нуклеотидларни синтезлан учун фойдаланиладиган ДНК занжирларидан бири.
Лигаза-ДНК занжиридаги узилган қисмни фосфодиэфирбоғ ҳосил қилиш ёрдамида бирлаштирувчи фермент.
Лигирлаш – ДНКнинг бир занжирдаги узилиш орқали ажралган асослар орасидаги фосфодиэфир боғларининг ҳосил бўлиши. Бу ибора тўмтоқ учларни бириктириш ҳолларида ва РНК боғлар ҳосил бўлишида ҳам қўлланилади.
Лизис-эриб кетиш, парчаланиш-ферментлар, кислоталар ва ишқорлар таъсирида ҳужайраларнинг парчаланиши; бактерия ҳужайрасида бактериофагларнинг кўпайиши натижасида унинг эриб кетиши.
Маркер (ДНК) –электрофорез гелида фрагментлар ўлчамини аниқлашда фойдаланиладиган маълум ўлчамдаги ДНК фрагменти.
Маркер ген – жойлашган жойи аниқланган ва аниқ фенотипик кўринишга эга ген.
Матрица. 1) маълум бир тана (шакл) бўлиб, унга қараб янги шаклнинг ҳосил бўлиши; 2) (молекулали биологияда) ДНК ва РНК ипларини комплементлар синтезланиши учун асос сифатида хизмат қиладиган ва нуклеин кислоталардаги азот асосларининг кетлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |