Асосий биотехнологик терминлар луғати агар-агар


Download 144.5 Kb.
bet3/14
Sana09.11.2023
Hajmi144.5 Kb.
#1760063
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
БИОТЕХНОЛОГИК ТЕРМИНЛАР ЛУҒАТИ

Базипетал транспорт-ўсимликдаги моддаларнинг илдизнинг апикал меристемасига транспорти.
Бактериофаглар-бактерияларни инфекцияловчи вируслар.
Бинар-икки қисмдан иборат; бинарли номенклатура-микроорганизмларда авлод ва тур номи билан аталиши; бинарли бўлиниш-ҳужайраларнинг кўпайиш вақтида иккига бўлиниши.
Биогенез-тирик организмлар томонидан органик бирикмаларнинг ҳосил бўлиши.
Биомасса- микроорганизмларни ўстирилганида ҳужайралари массаси ёки тирик организм массаси; фаол биомасса-биологик фаоллик кўрсатувчи масса; қуруқ биомасса-организмларнинг қуруқ биомассаси. У ҳўл биомассанинг 15-30% ини ташкил этади; ҳўл биомасса-сузиш ёки айлантириш, чўктириш натижасида суюқ озуқа муҳитидан ажратиб олинган ҳужайра массаси.
Биореактор-биологик реакцияларни амалга оширишга мўлжалланган сиғим. Бу атама аэроб ва анаэроб организм ҳужайраларини ўстириш учун зарур бўлган сиғимларда ҳамда ҳужайра ва ферментларни тўплашда фойдаланадиган найчаларга нисбатан ишлатилади.
Биосинтез-ферментлар таъсирида тирик организмларда оддий бирикмалардан мураккаб органик моддаларнинг ҳосил бўлиши.
Биотехнология-тирик организмлар ёки биологик қонуният ва хусусиятларнинг саноат миқёсида ишлатилиши ҳақидаги фан йўналиши.
Вектор-генларни клонлашда фойдаланиладиган репликон.Табиий векторлар-кичик плазмидалар, вируслар ва бактериофаглар. Сунъий векторлар эса ДНК-лигаза ёрдамида ҳар хил манбалардан олинган ДНКни бирлаштириш асосида тузилади; ўрнини олиш вектори-клонлаштирувчи вектор; ўсимликларда клонлаш вектори-ўсимлик ҳужайрасига бегона ДНКни ўтказиш ва жойлаштириш билан шуғулланадиган ген муҳандислигида ишлатиладиган вектор; плазмида вектори-бегона, ёт ДНКдаги ген ёки бир неча генларни бу хилдаги генлари бўлмаган организмга ўтказиб қўйишида қатнашадиган плазмида.
Вируслар-бирорта тирик организмда ривожланиш қобилиятига эга бўлган, таркибида нуклеин кислоталар,оқсиллар, айримҳолларда липидлар бўлган заррачалар. Вируслар заррачалардан ташкил трпган бўлиб, улар нуклеин кислоталар ва оқсиллар пўстлоқли ҳолда бўлади. Вируслар 1892 йилда Д. И. Ивановский томонидан очилган бўлиб, 1889 йилда “вирус” атамаси М. Бейеринк томонидан таклиф этилган. Вирус ҳамма тирик организмларда касаллик қўзғатади ва ҳамма ерда тарқалган.

Download 144.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling