Асосий биотехнологик терминлар луғати агар-агар


Цитозин-ДНК ва РНК таркибида бўлган пиримидин асоси. Эксплант


Download 144.5 Kb.
bet14/14
Sana09.11.2023
Hajmi144.5 Kb.
#1760063
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
БИОТЕХНОЛОГИК ТЕРМИНЛАР ЛУҒАТИ

Цитозин-ДНК ва РНК таркибида бўлган пиримидин асоси.
Эксплант – озиқа муҳитида инкубация қилинаётган тўқима ёки орган, ёки каллус тўқимаси олиш учун фойдаланиладиган фрагментлар.
Электропорация – ҳужайра мембранасида қўшимча тешикларни ҳосил қилишга ёрдам берувчи электр токи ёрдамида ҳужайрага генларни киритиш усули.
Электрофорез-электр майдони ёрдамида аралашмаларнинг бир жойдан иккинчи жойга ўтиши, бўлакларга ажратиш.
Эндонуклеазалар-фосфодиэфир боғларининг ўзига хос бўлмаган парчаланиши орқали нуклеин кислоталарини парчаловчи ферментлар. ДНКни пурин ёки пиримидин қисмларидан кесувчи ферментлар.
In vitro – тирик материални пробиркада сунъий озиқа муҳитларда стерил шароитда ўстириш.
In vivo – тирик материални табиий шароитда ўстириш.
De navo – ўсимликлар томонидан «фитоалексинлар» деб аталувчи антимикроб моддаларнинг синтезланиши


Мацерация – ферментлар таъсирида ҳужайраларни парчалаш, ҳужайрани бутунлигича бир – биридан ажратиш. Мисол учун нок пишганда пиетиназа ферменти пиктин моддасини глюкозага айлантиради. Шунинг учун нок ширин бўлади. Бу склеренхима тўқималарининг парчаланишидир.


Мезофилл – юксак ўсимликлар барги эт қисмидаги асосий тўқима. Устунсимон ва ғовак паренхимадан ташкил топган.

Ўсимликни агробактериялар билан зарарланиши натижасидаги трансформацияси қуйидагича кечади. Аниқланишича, агробактерия ҳам, Ti – плазмида ҳам ўсимлик ҳужайраси ичига кирмайди, лекин Ti – плазмиданинг бир қисми ўсимлик ҳужайраси ядросига ўтиб, ўсимлик геномига жойлашиб олиши мумкин Ti – плазмиданинг бу фрагменти Т-ДНК (инглиз тилидан transforming DNA – трансформацияланувчи ДНК) деб номланади. Т-ДНК нинг узунлиги 25 м.н.ж. Т-ДНК охирларида уни плазмида таркибидан қирқиш ва ўсимлик геномига интеграцияси учун зарур тўғри кетма-кетликлар (25 м.н.ж) жойлашган. Т-ДНК еттита ген: опинлардан бирини кодирлайдиган nos гени (нопалинсинтетаза) ёки ocs (октопинтетаза), шунингдек, шиш ҳосил бўлиш белгиларини кодирлайдиган олтита ген, улардан иккитаси ауксин синтези, биттаси цитокинин синтезини кодирлайдиган генларни тутади. Бу генлар экспрессияси натижасида ҳужайраларнинг гормонал статуси ўзгаради, бу эса уларнинг дедифференциаллашуви ва шиш ҳосил бўлишига олиб келади.







Download 144.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling