Нишон - ҳужайра– у ёки бу фитогармон рецепторини тутувчи ва фитогармоннинг концентрацияси ўзгарганда метаболизмни ўзгартирувчи ҳужайра.
Нозерн-блот-РНК бўлакчаларини геллардан элюиция қилишда ишлатилади.
Нуклеин кислоталар – турли нуклеотидлар қолдиқларидан ташкил топган юқори молекуляр табиий бирикмалар (полимерлар). Ҳужайра мағзининг асосини ташкил қилади. Нуклеин кислоталарнинг икки тури: РНК, ДНК ҳужайраларнинг доимий компонентларидир.
Оперон – генетик регулятор структуранинг бирлиги, таркибида битта ёки бир нечта ўзаро бириккан структура, оперон ва регулятор қисмлар генларини тутади.
Органогенез – уюшмасдан ўсаётган каллус ҳужайраларида органлар (илдиз, бошланғич барглар ва ниҳоллар) ҳосил бўлиш жараёни.
Очиқ тизим – ташқи муҳит билан энергия ва моддалар билан алмашинадиган тизим.
Партеногенез – асоснинг фақат она ҳужайра генлари иштирокида ривожланиши.
Плазмида – автоном репликацияланишга қодир, таркибида реципиентларнинг бегона генларини ва бошқа ДНК изчиллигини тутиш ва геномга киритиш хусусиятига эга, икки занжирли ҳалқасимон ДНК плазмид вектори асоси.
Полиадениллаш – полиаденил кислота изчиллигининг эукариот РНК 3-учига унинг синтези тугаганидан сўнг бирикиши.
Полиплоидия – организм гаплоид хромосомалар йиғиндисининг каррали ортиши билан боғлиқ бўлган ирсий ўзгарувчанлик.
Пролиферация – ҳужайра ва тўқималарнинг кўпайиш йўли билан ҳосил бўлиши.
Промотор– геннинг транскрипцияси бошланиши учун жавобгар қисми.
Пронуклеус – уруғланган тухум ҳужайра ядроси.
Протон помпаси – махсус оқсиллар ёрдамида протонларнинг ҳужайра мембранаси орқали ўтиш жараёни.
Протопласт – механик йўл билан ёки ферментлар ёрдамида ҳужайралар қобиғидан маҳрум қилинган, мембрана ёрдамида шаклини ушлаб турувчи ўсимлик ҳужайраси.
Профаг – бактерия хромосомасига ўрнашган фаг геноми. Лизоген бактериялардан яширинган, юқмайдиган шаклдаги мўътадил бактериофаг.
Do'stlaringiz bilan baham: |