2
Мазкур
монографияда XI асрда яшаб, ижод қилган буюк мутафаккир
Юсуф Хос Ҳожибнинг ―Қутадғу билиг‖ асаридаги тўртликларнинг инглиз ва
рус тилларига бадиий таржима қилишнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ
этилган. Унда жумладан, асарнинг юртимиз ва жаҳонда ўрганилиши бўйича
амалга оширилган тадқиқотлар танқидий ва қиѐсий таҳлил этилган. Асарнинг
икки инглизча таржимаси муаллифлари Р.Денкофф ва В.Мей
томонидан
амалга оширилган таржималарнинг бадиий қиммати тўртликлар мисолида
аниқланиб, ютуқ ва камчиликлари кўрсатиб ўтилган ҳамда В.Мейнинг
инглизча талқинига воситачи – рус тилининг таъсири белгиланган.
Бадиий
таржимада қофия, шакл ва мазмун мутаносиблиги, мақол ва
афоризмлар
ҳамда шеърий санъатларнинг таржимада қайта яратиш имкониятлари,
тўртликлар поэтикасини таржимада қанчалик даражада акс этгани аниқлаган,
керак ўринларда тегишли тавсия ва таклифлар киритилган.
Монография филологлар, таржимонлар, олий ўқув юртлари профессор-
ўқитувчи
ва
талабалари,
магистрантлар,
аспирантлар,
мустақил
тадқиқотчилар
шунингдек, мумтоз адабиѐт тарихи, таржима назарияси ва
амалиѐти, адабий алоқалар билан қизиқувчилар ҳамда
кенг китобхонларга
мўлжалланган.
Масъул муҳаррир:
Боқижон Тўхлиев, филология
фанлари доктори,
профессор
Тақризчилар:
Насимхон Рахмонов, филология фанлари доктори,
профессор
Рахимжон Каримов филология фанлари номзоди,
доцент