Баёни 9-феврл 2023 йил Гулбоғ мфй
Download 103.6 Kb.
|
fevral oyi ahborot va rasmlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- БАЁНИ 9-феврл 2023 йил Гулбоғ МФЙ Қатнашдилар
- Кўрилган масалалар
- Йиғилиш раиси: Н.Махмудова
Уйчи тумани 23- умумий ўрта таьлим мактабида “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчи қизларнинг одоби, муомала-маданияти, эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш ва эрта хомиладорликнинг салбий оқибатлари юзасидан ўтказилган йиғилиш БАЁНИ 9-феврл 2023 йил Гулбоғ МФЙ Қатнашдилар: 1.Мактаб ММИБДЎ Н..Махмудова 2.Гулбоғ МФЙ хотин қизлар бўйича мутахассис Д.Турдиева махалла отинойиси Х.Мамажанова, 3.Мактаб психологи М.Камбарова,М.Муминова 4.Мактаб хамшираси М.Ахунова 7.Мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси: М.Мадярова.8-11 синф ўқувчи – қизлари (жами 287 нафардан ) Кўрилган масалалар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш буйича кушимча чора-тадбирлар туғрисида”ги ПК-4307-сонли қарори ижроси туғрисида. Ўқувчи қизларнинг одоби, муомала маданияти; 3.Ўқув муассасаларида қизларни диний либослар кийишнинг салбий оқибатлари; 4.Балоғат давридаги ўзгаришлар ҳақида; 5. Қизларни эрта турмушга беришни олдини олиш ва уларни мустақил хаётга тайёрлаш. Йиғилишни мактаб ММИБДЎ Н.Махмудова ўз сўзи билан очиб кун тартибидаги масалалар билан қатнашчиларни таништирди ва сўзни махалла отинойиси Х.Мамажановага берди. Х.Мамажанова ўз сўзида ўқувчиларга яратилган шароитлар, кийиниш одоби, дарсларга кеч қолмасликлари, давомат пасайиб кетмаслиги учун ота-оналар ҳам масъуллигини айтиб ўтди Ўқув йили давомида олиб бориладиган ҳар қандай тадбирларда, фаол иштирок этиб дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш хакида гапириб ўтди. У ўз нутқида ўқувчи қизларни одоби,муомала ва кийиниш маданияти тўғрисида тушунча берди. Мактаб низоми бўйича қизлар оқ кофта ва қора юбка хамда костюм жорий қилинган. Диний либосларда ўқиш жараёнида тақиқланади. Сочлар турмакланган, ортиқча безаксиз бўлиши керак. Қизлар мобил телефондан фойдаланиши тақиқланади. Қимматбаҳо буюмлар ва ортиқча пул олиб юриш ҳам мумкин эмаслигни тушунтирди. Қизлар атрофдагилар билан қилган муомала,муносабатлари орқали тарбияланганлиги ва маданиятни намоён қилади. У сўзини якунида ростгўйлик,шарм-хаё, гўзал хулқ,обрў-эътибор келтирадиган инсонни бахтиёр этадиган буюк фазилатлардандир деб таъкидлаб ўтди Шундан сўнг сўз навбати мактаб психологи М.Муминовага берилди.У ўз сўзида диний экстремизм,ақидапарастлик ва унинг ғоявий илдизлари, маънавиятга тахдидлари хақида гапирди.Бугунги кунда шиддат билан чуқурлашиб бораётган дунёнинг глобаллашуви унда кечаётган жараёнлар барча мамлакатларни бирдек қамраб олаётган ғайри инсоний ҳаракатларни хатарли оқибатларини жиддий ошиб бораётганини такидлади. Шу билан бирга кизларни эрта турмуш қуришининг салбий оқибатлари ҳақида сўзлаб, ота-оналарни қизларини 11-синфни тамомламагунга қадар турмушга беришлари мумкин эмаслигини Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 майдаги 100-сонли йиғилиши қарорига асосан кўрсатиб ўтилганини таъкидлади. Кун тартибидаги масала юзасидан Гулбоғ МФЙ хотин қизлар бўйича мутахассис Д.Турдиева сўз олиб, қизларни турмуш қуришга тайёрлаш, шаръий никоҳдан ўтиш ва у асосида оилада аёлларга берилган ҳуқуқлар, шунингдек, оила бузилишларининг айрим сабаблари, никоҳдаги маҳр тушунчаси ва ундан фойдаланиш каби масалалар ҳақида тингловчиларга батафсил маълумот берди. Келажакда ёш авлод тарбиясига мутасадди бўлган академик лицей ўқувчилари яхши билим олиши, оила ва никоҳни тўғри тушуниши, ўз ҳуқуқ ва бурчларини билиши, оила ва фарзанд олдидаги масъулиятини ҳис қила билишга ўрганиши зарурлигини таъкидлади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Оила қонунчилигининг ёш оилаларни ҳуқуқий ҳимоя қилишдаги аҳамияти ҳақида тўлиқ тушунча берди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги оила ва никоҳ ҳақидаги моддалар, Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодексидаги 13-17- моддаларни кенг тушунтириб берди. Шунингдек, баъзи ҳолатларда йигит ва қиз ФҲДЁ бўлимидан рўйхатдан ўтмасдан, фақатгина шаръий никоҳ билан чекланиб қоладилар. Бу эса шу оилада жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Агарда оила бузилса, Ўзбекистон Республикаси Оила қонунчилигида бу оилани ҳуқуқий ҳимоя қилишдаги муаммолар ва бошқалар тўғрисида маълумот берди. Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари ҳақида мактаб хамшираси М.Ахунова ўз фикрларини билдирди. Қизларнинг ўсмирлик даврида организм ривожлана бориб, бу жараён 18-20 ёшгача давом этишини,ушбу жараён давом этаётган пайтда турмуш қуриш,организм соғлом ривожланишига салбий таъсир этиши ва турли асоратларни келтириб чиқришини таъкидлаб ўтди. Тиббий жихатдан қарайдиган бўлсак,организмини физиологик жихатдан тўлиқ ривожланиши 20-21 ёшга тўғри келишини ҳам эслатиб ўтди. Эрта турмуш қуриб,қизлар ўз соғлиғини йўқотиб ва дунёга ногирон фарзандларни келтириб, оилалар барбод бўлаётганлигин мисоллар тариқасида тушунтирди. Балогатга етиш даври организмнинг ривожланишидага муҳим ҳаётий жараён хисобланишини,балоғат даври қизларнинг келажагига бевосита таъсир этишини ва жинсий етилиш давридаги бир қатор ўзгаришларни тушунтирди. Кун тартибидаги юзасидан мактаб психологи М.Қамбарова сўз олиб, ҳозирги кунда бутун дунёда бўлаётган табиий офатлар ҳақида ва бу худонинг қудрати эканлиги, 12 асрдан буён ислом динининг Қуръон, Ҳадисларда айтилгандек, азалий қадриятларимизни ҳурмат қилишимиз кераклигини айтиб, қариндошлар ўртасидаги никоҳда ота-оналар соғлом бўлсада уларнинг фарзандларида ирсий касаллик билан туғилиш хавфи ҳамда келажакда фарзандларнинг соғ-саломат ва баркамол бўлиши ёшларнинг қўлида эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, оила бузилишларининг айрим сабаблари, никоҳдаги маҳр тушунчаси ва ундан фойдаланиш ҳамда никоҳдаги талоқ тушунчаси, шаръий никоҳнинг бекор қилиниши каби масалалар ҳақида тингловчиларга батафсил маълумот берди. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 2003 йил 23 aвгустдaги "Никoҳлaнувчи шaxслaрни тиббий кўрикдaн ўткaзиш тўғрисидaги Низoмни тaсдиқлaш ҳaқидa"ги 365-сoнли Қaрoри ҳақида кенг тушунча берди. Тиббий кўрикдан ўтмаган ҳолда турмуш қурган ёшлар оиласида тўйдан сўнг турли касалликлар аниқланиши натижасида ажримлар юзага келаётганлиги, фарзандлар ногирон туғилаётганлиги ҳақидаги ҳаётий мисолларни айтиб, мазкур қарор моҳиятини ўқувчиларга етказди. Шунингдек, соғлом фарзанд кўриш учун ота-она соғлом бўлиши, соғлом оилада соғлом фарзанд камол топиши ҳақида фикр билдирди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар. Йигилиш сўнгида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Махмудова бугунги машғулотда жуда долзарб масалаларга тўхталиб ўтилганлиги, никоҳ тузиш тартиби унга монелик қиладиган холатлар ҳақида ўқувчилар батафсил маълумотга эга бўлганликлари, бугунги кунда давлатимизда ёшлар тарбиясига жуда катта эътибор қаратилаётганлигини айтиб ўтди. “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ 11 йиллик мажбурий таълим жорий этилган, шунинг учун қизларимиз албатта ўқишни тамомлаб, бир касбни эгаллаб кейин турмушга чиқишлари кераклиги, чунки ҳам келинлик вазифасини ва ҳам ўқувчилик бурчини бажариш учун жисмонан, руҳан, маънан тайёр эмасликларини уқтириб ўтди. Бу эса “Соғлом она-соғлом бола” дастурининг асосий талабларидан бири эканлигини айтиб, ўқувчилар номидан меҳмонларга қизиқарли ва мазмунли суҳбатлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Йиғилиш раиси: Н.Махмудова 23- умумий ўрта таьлим мактабида “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчи қизларнинг одоби, муомала-маданияти, эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш ва эрта хомиладорликнинг салбий оқибатлари юзасидан ўтказилган йиғилиш Download 103.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling