Баёни баймоқ шахарчаси 2023 йил 13 февраль


Download 1.19 Mb.
bet1/2
Sana18.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1211308
  1   2
Bog'liq
гиёхванд


Чуст туманидаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш


БАЁНИ
Баймоқ шахарчаси 2023 йил 13 февраль

Йиғилиш раиси – Мактаб директори: Т.Назаров


Йиғилиш котиби – А.Камолов

Қатнашдилар: Чуст туман ИИБ инспектор психологи капитан А.Деҳқонов синф рахбарлари ва мактабнинг 9-11 юқори синф ўқувчилари.




КУН ТАРТИБИ:



  1. Ёшлар ўртасида гиёхванд моддаларни тарқатишни олдини олиш қарши курашиш” мавзусида

  2. Ажалга элтувчи йўллар” номли видео ролик намоиши

  3. Биз гиёҳвандликга қаршимиз”



ЭШИТИЛДИ:
Йигилишни мактаб директори Т.Назаров очди ва олиб борди. У ўз сўзида мактабда вояга етмаганларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини химоялаш улар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликлар ва “Гиёхвандликка карши кураш” гиёхвандликни олдини олиш укувчи ёшлар уларни турли хил таъсирига тушиб қолишларидан сақланиш кераклиги тўғрисида фикрлар билдириб йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар берди.
Сўзни Чуст туман ИИБ инспектор психологи капитан А.Деҳқоновга берди. Улар ўз сўзида биз юксак маънавияти, бой маданияти ва ахлоқи билан дунёга довруғ қозонган, насл-насаби жаҳонни лол қолдирган давлат арбоблари, даҳо олимлар, саркардалар, шоиру-бастакорлар, фозилларга бой халқнинг фарзандларимиз. Бу юксак фахр биз учун буюк шухрат.мана шундай шухратнинг асослари, ота-боболаримизнинг қони ханух томирларимизда оқиб, руҳимизда, қалбимизда яшаб келмоқда. Биз буни унутмаслигимиз керак, уларга муносиб фарзандларни тарбиялаш бизнинг вазифамиздир. Гиёвандлик... Шу аталмиш жирканч иллат неча миллионлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлиб, қанчадан-қанча оилаларни ёстиғини қуритмоқда. Охирги йилларигача ҳам “Аср вабоси” дея аталган бу офат, афсуски XXI асрда ҳам ўз разиллигини кўрсатмоқда.Ҳозирги кунда гиёҳвандлик жаҳонда кенг тарқалаётган энг хавфли касалликдир. Айрим ёшларимимз борки, улар инсонга бир марта бериладиган умр қадрига етиш ўрнига, гиёҳвандлик иллатига берилиб, ўз таналарини руҳан ҳам жисмонан мажрух этадилар.ҳаётларини азоб-уқубат ва халокат билан якунлайдилар. Гиёҳвандлик (Наркомания) грекча наркоссиз сўзидан олинган, ўлим демакдир. Гиёҳвандлик наркотик моддаларга ўрганиш оқибатида уларсиз тура олмайдиган бўлиб қолишдир. Наркотик моддаларни истеъмол қилган кишининг боши айланади, оғзида нохуш таъм, баданида иссиқлик пайдо бўлади.
Ота-оналар, устозлар фарзандларнинг хулқ-атворида ўзгариш, улар нутқининг равон эмаслиги, кўзларининг чақнаб турганини билсалар, зудлик билан мутахассис маслаҳатига олиб келишлари керак. Гиёҳванд беморлар шифохонага қанчалик эрта мурожаат қилсалар, даволаниш шунчалик тез бўлади. Бугунги кунда ОИТС (Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) билан оғриган беморларнинг 70 % ни гиёҳвандлар ташкил этади. Кўриниб турибдики, гиёҳвандлик бошқа бир хавфли, юқумли касалликнинг кенг тарқалишига ҳам сабаб бўлмоқда. ОИТС ўта хавфли юқумли касаллик бўлиб одамнинг ҳимоя воситаси иммунитет системасини ва бошқа ҳаётий муҳим аъзоларини чуқур жароҳатлаб юқумли ва юқумсиз касалликларга мойил қилиб қўяди ва ўлим билан тугайди.
Шундан сўз мактаб психологи Н.Аминжоновага берилди. У ўз сўзида, хар бир синфларда «Биз жиноятчилик ва хуқуқбузарлик»ларга, «Биз зўравонликка» хамда «Биз гиёхвандликка» қаршимиз мавзуларида расмлар танлови ўтказилганлигини шу билан бирга мактабнинг юқори синф ўқувчилари томонидан ташкил этилган гурухлар орасида сахна чиқишлари ва иншолар танлови ўтказилганлигини, ғолиб бўлган гурухларга мактаб рахбарияти томонидан эсдалик совғалар, фахрий ёрлиқлар хамда ташаккурномалар берилганлигини бундай тадбирлар давом эттирилишини ва барча ўқувчилар фаол иштирок этишлари бўйича тушунчалар бериб ўтди


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling