Баённомаси № “27” декабрь 2022 й Урмончи мфй йиғилиш раиси: И. Кудратов
“Жамият – ислоҳотлар ташаббускори”
Download 12.13 Kb.
|
1 2
Bog'liq75 мактаб Президент мурожатномаси 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”
- “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади”
“Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойили асосида барча масалалар бўйича халқ билан бамаслаҳат иш тутиш, умуман, маъно-мазмуни инсон қадрини улуғлаш руҳи билан бойитилган, келажак авлодларга муносиб хизмат қиладиган, Янги Ўзбекистонга мос бўлган Конституцияни ҳар томонлама ўйлаб, шошилмасдан ишлаб чиқиш, кириб келаётган янги, 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном бериш таклифи, Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўли эканлиги тўғрисидаги сўзларини алохида тушунтириб берди. Шунингдек у ўз сўзида, Президент Мурожаатномасида 2023 йилдаги устувор бўлган 6 та йўналиш, уларнинг 2 йўналишида биринчи навбатда, эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратиш, “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади” мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, муаллимларнинг шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиши, ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарур, келгуси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилиши, лекин уларда берилаётган таълим ва тарбия сифати, ўқитувчиларнинг билими ва маҳоратини талаб даражасида, деб бўлмаслиги, болалар мактабдан она тили ва чет тилларини пухта ўзлаштириб, компьютерда ишлашни ўрганиб чиқиши зарурлиги, уларни касб-ҳунарларга, санъат ва маданиятга қизиқтириш лозимлиги, ўқувчиларда эркин ва креатив фикрлашни, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш зарурлиги, бу борада Президент мактабларида 130 та мамлакатда маъқулланган “A-level” таълим дастури йўлга қўйилгани ўз самарасини бераётганлиги, бу жараёнда ҳар бир ўқувчи ўзининг қобилиятига қараб, аниқ йўналишлар бўйича чуқур ўқитилиши, дунёнинг нуфузли олийгоҳларига кириш имкониятлари кенгайиши, 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилишни бошланиши, бу ишларни тизимли йўлга қўйиш, янги дарсликларни ишлаб чиқиш, илғор таълим стандартлари ва методикаларини жорий этиш учун алоҳида илмий институт ва лабораториялар ташкил қилиниши, миллий ўзлик тимсоли, маънавият асоси бўлган она тилига эътибор янада кучайтирилиши тўғрисидаги таклифларига алохида тўхталиб ўтди. Мактаб директори ўз сўзида давом этиб Президентимизни Республика бўйлаб барча мактаб жамоаларига қилган мурожаатида ўқувчилар мактабдан чет тилларни, касб-ҳунар ва компьютер саводхонлигини пухта ўрганиб чиқиши, Янги Ўзбекистонда мактаб жамоалари ва муаллимларининг масъулияти – айнан ана шу масалаларда яққол намоён бўлиши, жонкуяр ўқитувчилар бу вазифани шараф билан уддалай олишлари, йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилганлиги, бу борада етарли тажриба орттирилганлиги, келгуси ўқув йилидан бошлаб ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилиши ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилганлиги, бу жараёнларни шаффоф тизим асосида ташкил этиш, ўқувчиларни соғлом ва сифатли овқат билан таъминлаш учун Халқ таълими вазири масъул ва жавобгар бўлишлиги, таълим соҳасидаги навбатдаги муҳим йўналиш, бу – ёшларнинг замонавий касб-ҳунар эгаллаши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат эканлиги тўғрисидаги таклифларини атрофлича уқтириб ўтди.
Юқоридаги масала юзасидан мактаб ММИБДЎ Х.Анарбаев сўз олиб Президент мурожаатномасида яна илгари сурилган мактаб битирувчиларининг 50 фоизи меҳнат бозорига ҳеч қандай касбга эга бўлмасдан кириб келаётганлиги, шу боис, 700 дан ортиқ касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар имкониятидан самарали фойдаланиш зарурлиги, бу мақсадда 2023 йилдан бошлаб янги дастур амалга оширилиши, хар бир вилоятда 1 тадан техникумда Европа касбий таълим стандартлари жорий этилиши, келгуси беш йилда барча коллеж ва техникумлар ушбу тизим билан қамраб олиниши, шу билан бирга, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, кимё саноати, электр техникаси, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида Муҳандислик мактаблари ташкил қилиниши, бу тизим бизда ҳозиргача бўлмаганлиги, лўнда айтганда, янги замон инженерлари тайёрлаш тизимини яратишимиз, бу рақамларни янада кўпайтиришни мақсад қилганлиги, лекин, таълим сифати нима бўлади, деган савол ҳаммани ўйлантириши кераклиги тўғрисидаги таклифларига муносабат билдирди. Юқоридаги масалаларни инобатга олиб йиғилиш Қарор қилади: 2022 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида кўрсатилган таклифлар маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. Мурожаатномада кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича таклифлар жамоа орасида ишлаб чиқилсин. Барча мактабнинг педагог келгуси йилдан бошлаб мурожаатномада кўрсатиб ўтилган таклифлар бўйича иш ташкил қилиш вазифа эътиб белгилаб қўйилсин. Мактабнинг ЎТИБДЎ, ММИБДЎ хамда ХИМ ларига мурожаатномада кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича ўз фикр-мулохазаларини 3 кун муддат ичида билдириши, ўз йўналишлари бўйича иш ташкил қилишлари вазифа қилиб белгилансин. Ушбу Қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. Мактаб директори: И.Кудратов Котиб: Ф.Нарзуллаев Download 12.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling