Баённомаси 2020 йил 9-январь Касби тумани Раис: Ш. Рахимов Қатнашдилар: Мактаб ммибдў Н. Равшанов, Ёшлар иттифоқи етакчиси Ҳ.Ҳошимов, тўгарак раҳбарлари ва аьзолари. Кун тартибида


Download 1.08 Mb.
Sana25.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1228656
Bog'liq
5 та ташаббус бўйича адабиёт баённома (1)


Касби туман 38-умумий ўрта таьлим мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бўйича ташкил этилган тўгараклар ишларини ўрганиш ва тўгарак аьзолари билан ўтказилган сухбат жараёни
БАЁННОМАСИ
2020 йил 9-январь Касби тумани
Раис: Ш.Рахимов
Қатнашдилар: Мактаб ММИБДЎ Н.Равшанов,
Ёшлар иттифоқи етакчиси Ҳ.Ҳошимов,
тўгарак раҳбарлари ва аьзолари.
КУН ТАРТИБИДА:
1. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бўйича адабиёт фанидан ташкил этилган тўгараклар ишларини ўрганилди ва тўгарак аьзолари билан сухбат ўтказилди.
2. Тўгарак рахбарлари ишини назорат қилиш, ютиқ ва камчиликларини тахлил қилинди.
Сухбат жараёнида:
Тўгарак аьзолари билан ўтказилган сухбат жараёнида мактаб директори Ш.Раҳимов нутқ сўзлади. Нотиқ ўз сўзида президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббуснинг аҳамияти ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:
“Кейинги йилларда юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. 2017 йил 30 июнда ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёшларнинг талаб ва истакларини бирлаштирган холда фаолият олиб бораяпти. Бу жараёнда “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун дастури амал бўлмоқда. Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маьнавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.
Шу боис Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бугунги кунда ёшлар хаётида мухим ахамият касб этади” деб нотиқ ўз нутқини якунлади.
Кун тартибидаги масала юзасидан Биринчи ташаббус “Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва саньатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеьдодини юзага чиқариш” бўйича Адабиёт фанидан ташкил этилган тўгарак жараёни кузатилди. Тўгаракда тўгарак раҳбари Д. Қобилов ва тўгарак аьзолари томонидан “Зумрад ва Қиммат” саҳналаштирилган театри намойиш этилди.
“Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бўйича мактабимизда биз ёшлар учун бепул тўгараклар ташкил этилган. Мактабимиздаги барча тўгаракларга имкон қадар қатнашишга ҳаракат қиламан. Мен қатори барча ёшлар ўз қизиқишларидан келиб чиқиб ўзлари танлаган тўгаракларга қатнашмоқдалар . Мен ҳам ўз истеьдодимни юзага чиқариш учун Қобилов Деҳқон устозимдан адабиёт фанидан сабоқ олиб келмоқдаман” дейди 6А синф ўқувчиси .......
Сухбат якунида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга Ёшлар етакчиси ва тўгарак раҳбарлари жавоб бердилар.
38-умумий ўрта таълим мактаби директори: Ш.Раҳимов
Ёшлар иттифоқи етакчиси: Ҳ.Ҳошимов
Биринчи ташаббус бўйича адабиёт фанидан ташкил этилган тўгаракдан фотолавҳалар






Биринчи ташаббус бўйича адабиёт фанидан ташкил этилган тўгаракдан фотолавҳалар






Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling