Баённомаси 2023 йил 26 апрель Наманган шаҳри Йиғилиш раиси: Ш. Иноятов Йиғилиш котиби: Ж. Т. Каландаров


Download 48 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi48 Kb.
#1530638
Bog'liq
2023-04-26


Наманган Давлат университети Физика ўқитиш методикаси кафедрасининг
- сонли йиғилиши
БАЁННОМАСИ
2023 йил 26 апрель Наманган шаҳри
Йиғилиш раиси: Ш.Иноятов
Йиғилиш котиби: Ж.Т.Каландаров


Қатнашдилар: Кафедра профессор-ўқитувчилари
Доцентлар: И.Зохидов, Ш.Иноятов
Катта ўқитувчилар: Н.Холбоева Ж.Сойипов.
Ўқитувчилар: А.С.Махмудов, А.Сайдалиев, Н.Мавлонова.
Стажёр-ўқитувчи: А.Абдукаримов, Ж.Каландаров, С.Тўрабоев
Кун тартиби:
1. Кафедрадаги директив ҳужжатлар ва унинг ижроси
2. Илмий ишларнинг самарадорлигини ошириш тўғрисида.
3. Гуруҳларда тарбиявий ишлар олиб борилиши тўғрисида.
4. Профессор ўқитувчилар томонидан яратилган ўқув адабиётлар ҳамда услубий мажмуаларнинг сифати тўғрисида
5. Турли масалалар.

Йиғилиш раиси: Ш.Иноятов йиғилишда кўриладиган масалаларни ўқиб эшиттирди:


Кун тартибига қандай ўзгариш ва таклифлар бор?
Овозлар: маъқуллансин.
1-масала
Йиғилиш раиси: Ш.Иноятов мажлисда кафедрага келган буйруқ ва хатларнинг мазмун ва моҳияти, уларнинг ижроси ҳақида ахборот берди ва уларнинг тегишли ижроси бажарилди:
Кафедра йиғилиши қарор қилади:
1. Кафедра мудири Ш.Иноятовнинг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2-масала
Йиғилиш раиси: Ш.Иноятов кафедрада илмий ишларнинг самарадорлигини ошириш тўғрисида сўз юритди.
Кафедрада мустақил тадқиқотчилар, таянч доктарантурага талабгорларни сонини кўпайтириш керак, докторантлар ҳамда профессор – ўқитувчилар халқаро миқёсдаги ва scopus журналларда мақолалар чоп этишлари лозимлигини такидлаб ўтди. Бундай ишларни амалга ошириш кафедра, қолаверса университет нуфузини, рейтингини кўтаришга хизмат қилишини тушунтирди.
Кафедра йиғилиши қарор қилади:
1.Кафедра мудирининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
3-масала.
Эшитилди: Кафедраси мудири Ш.Иноятов: академик гуруҳ рахбарлари ҳамда тюторлар гуруҳларда тарбиявий ишлар олиб борилиши тўғрисида сўзга чиқди.
Хозирги кунда ёшларни комил инсон, ўз Ватанининг илғор кишиси сифатида тарбиялаш энг асосий масалалардан бири хисобланади. Чунки айнан ёшлар давлатимизнинг келажагидир. Тарбиявий ишларни давр талабига жавоб берадиган холатга келтириши учун тарбиянинг асоси булган барча гоялар кайтадан куриб чикилиши, асосий эътибор шахсга каратилиши, йиллар давомида тупланган ижобий тажрибадан унумли фойдаланиш зарурлигини такозо этади. Талабаларда маданий ҳамда дунёвий билимларни эгаллашга булган талабларини шакллантириш, малака хосил килдириш, тобора устириб-бойитиб бориш ва эстетик тушунчаларни шакллантириш; Хар бир усмирнинг билимдонлигини ва ижодий имкониятларини аниклаб, уларни ривожлантириш, инсон фаолиятини турли сохаларда жорий килиб куриш; Инсонпарварлик одоби меъёрларини шакллантириш (бир-бирини тушинадиган, мехрибон, шафкатли, иркий камситишларга йул куймаслик) муомала одоби каби тарбия воситалари кенг кулланиши лозимлигин тушунтириш. Давомати пасайиб кетган гуруҳлар билан профессор ўқитувчилар алохида тартибда ишлашлари лозимлиги уқтирилди. Айниқса, кечки таълим шаклида таълим олаётган талабаларнинг дарсларга қатнашишлари пастлаб бораётганлиги, уларнинг гурух раҳбарлари эса етарли даражада иш ташкил этмаётганликлари тўғрисида эътироз билдирилди.
Кафедра йиғилиши қарор қилади:

  1. Кафедра мудирининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

4-масала
Эшитилди: кафедра мудири Ш.Иноятов: Кафедранинг тасдиқланган нашр режаси бўйича тайёрланган ўқув адабиётлар ҳамда услубий мажмуаларининг чоп этилиши ва сифати бўйича камчиликлар мавжудлиги айтиб ўтилди. Ушбу мажмуалар ва адабиётларни нашр режасида кўрсатилган тартибда бажарилиши таъкидланди. Ҳар бир профессор ўқитавчилар ушбу режа бўйича оғзаки хисоботга тайёрланиши ҳамда хисобот беришлари айтилди.

.
Кафедра йиғилиши қарор қилади:


1. Кафедра мудирининг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Кафедрадага профессор-ўқитувчилар хисоботлари тақдим этилсин.
Йиғилиш раиси Ш.Иноятов: кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди, агар бошқа фикр, мулоҳаза ва таклифлар бўлмаса бугунги йиғилишни якунлаймиз.


Йиғилиш раиси: Ш.Т.Иноятов
Йиғилиш котиби: Ж.Т.Каландаров
Download 48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling