Баённомаси. 27-сентябр 2019 йил “Ўзбекистон” махалласи 20-умумтаълим мактаби Қатнашди: Мактаб директори Ў. Исмоилов, ммибў Д.Ғазиев, 23 нафар педагог ҳодим. Кун тартиби


Download 33.5 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi33.5 Kb.
#1325856
Bog'liq
1 Маънавият соати


Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ХТБ тасарруфидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби педагогик жамоаси ўртасида ўтказилган “Маънавият соати”нинг
Баённомаси.

27-сентябр 2019 йил “Ўзбекистон” махалласи 20-умумтаълим мактаби


Қатнашди: Мактаб директори Ў.Исмоилов, ММИБЎ Д.Ғазиев, 23 нафар педагог ҳодим.




Кун тартиби:

  1. “Маънавиятга таҳдид – ўзлигимизга таҳдид ” Маърузачи Д.Ғазиев .

Йиғилишни мактаб ММИБДЎ Д.Ғазиев очиб берди. У йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги масалалани эълон қилди. Сўнгра мактабнинг тарих фани ўқитувчиси томонидан тайёрланган “Маънавиятга таҳдид – ўзлигимизга таҳдид ” мавзусида маърузаси тингланди.


Эшитилди: Д.Ғазиев ўз маърузасида юртимизда ёш авлодни тарбиялашда миллий қадриятларимизни роли, бугунги кундаги “глобаллашув” ва унинг ёшлар тарбиясига салбий таъсири ҳақида, “оммавий маданият” ниқоби остида миллий қадриятларимизга қарши таҳдид ҳақида, диний ақидапарастлик ва экстремизмни бугунги кунда ёшлар онгига салбий таъсири ҳақида батафсил гапириб ўтиб, бугунги кунда бундай таҳдидларга қарши “мафкуравий иммунитет”ни шакллантириш таълим ва тарбияда асосий вазифалардан бири эканлиги ҳақида тушунча берди.(маъруза илова қилинади).
Сўзга чиққанлар: Сўнгра мактаб директори Ў.Исмоилов Президентимиз асарларини таълим муассасасида ўқитилиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларни билдириб, тарбиявий соатлар, миллий ғоя туркумига кирувчи фанлар, одобнома дарсларида “Юксак маънавият-енгилмас куч”, “Ўзбекистон мустақиллика эришиш остонасида”, ”Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш- энг олий саодатдир” асарларидан фойдаланиш ва ўқувчи ёшларга бу асарлар мазмун моҳиятини сингдириб бориш, жаҳон афкор-оммасида рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларни ўқувчиларга етказиб бориш мақсадга мувофиқ эканлигини айтиб ўтди.
Мактаб ўқитувчиларининг фикр ва мулоҳазалари тингланди.Юқоридаги эшитганлардан келиб чиқиб


Йиғилиш қарор қилади:



  1. Маърузачи Д.Ғазиев маърузаси маълумот учун қабул қилинсин ҳамда таълим жараёнида амалга тадбиқ этилсин.

  2. Мактабда Президентимиз И.А.Каримов асарларини ўқитилиш жараёни назоратга олинсин, чоршанба”Сиёсий билимлар куни”да “Маънавият дақиқалари”да жаҳон афкор-оммасида рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларни ўқувчиларга етказиб бориш таъминлансин.

Мактаб директори: __________________ Ў.Исмоилов.


ММИБДЎ: __________________ Д.Ғазиев
Download 33.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling