Баённомаси 30 Ноябрь, 2022 йил Жалақудуқ туман, Охунбобоев шахри, Ўзбекистон кўча, 2-уй Қатнашдилар


Download 67 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi67 Kb.
#1386635
Bog'liq
4-Баённома. 30 Ноябрьь, 2022 йил


Андижон давлат университети
Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультети
«Ахборот технологиялари» кафедрасининг №4 йиғилиш


БАЁННОМАСИ

30 Ноябрь, 2022 йил Жалақудуқ туман, Охунбобоев шахри, Ўзбекистон кўча, 2-уй


Қатнашдилар: Факультет декани А.Медатов, кафедра мудири Н.Ўринов, катта ўқитувчилар: А.Рўзибоев, Ж.Абдурахмонов, Г.Темирова, Н.Комилжонов, Б.Шомирзаев ўқитувчилар: Н.Юсупова, Н.Алимқулов, М.Олимов, М.Абдужабборов, Г.Холмирзаева, Б.Ахмадалиев, Б.Тожибоев, Г.Холмирзаева, Ж.Анварбеков, М.Махмудов А. Махкамов ва техник ходимлар.
Кун тартиби:
1. ЎзР Президенти, ҳукумати, вазирлик қарорлари, вилоят ҳокимлиги ва университет ректорати топшириқлари билан жамоани таништириш ва улар асосида чора-тадбирлар белгилаш.
2. Кафедра аъзоларининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йилида бажарган ишлари ҳақида.
3. Ўқитувчиларнинг ўзаро дарсларга киришларини таҳлил қилиш.
4. Ижарада ва ТТЖ да яшовчи талабалар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
5. Фан тўгараклари фаолияти ва иқтидорли талабаларни олимпиадага тайёрлаш тўғрисида.
6. КИДТ мутахассислиги 2-курс магистрларининг ҳисоботи ва бошқа масалалар.


Эшитилди: Йиғилишни кафедра мудири Н.Ўринов Ўзбекистон Республикаси Президенти, ҳукумати, вазирлик қарорлари, вилоят ҳокимлиги ва университет ректорати топшириқлари билан жамоани таништирди.
Кафедра мудири Ўринов Нодирбек кафедра аъзоларининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йилида бажарган ишлари ҳақида сўз олиб доимий изланишда бўлиш ва юртимиз равнақи учун хизмат қилиш йўлида илмий янгиликлар билан ўз ҳиссамизни қўшишимиз кераклиги ҳақида сўзлаб ўтди.
Иш фаолиятини самарасини текшириш ва янада яхшилаш мақсадида ўқитувчиларнинг ўзаро дарсларга киришларини таҳлил қилишни малакали педагогларни ёш кадрлар дарсларини таҳлил қилиб ўз фикрлари билан тажрибаларини болишиши кераклиги айтилди. Бу вазифа асосан ката ўқитувчи Темирова Г ва Юсупова Н га топширилди.
Ижарада ва ТТЖ да яшовчи талабалар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотларни бериш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш учун факултет тюторлари таклиф эътилди ва унда ўқитувчилар билан ҳамкорликда ишларни олиб бориш, тадбирлар ўтказиш кераклиги тўғрисида фикрлар юритилди. Факултет тютери Юлдашев Бахтиёржон сўзга чиқиб талабалар билан ишлаш режасини кўрсатиб ўтди ва ҳамкорликда ишлаш янда ютуқ беришини таъкидлаб ўтди.
Фан тўгараклари фаолияти ва иқтидорли талабаларни олимпиадага тайёрлаш тўғрисида факултет ўқитувчиси Абдижабборов Мадаминжон сўзга чиқиб, ҳозирги кундаги талабаларимизнинг билим савиясини яхшиланганлиги ва уларга яртилган шароитларнинг етарли даржада эканлиги, олиб борилаётган тўгараклар, устоз шогирд анъаналари самараси ҳақида нутқ сўзлади. Ҳар бир ўқитувчига талабалар бриктирилиши кераклиги ҳақида, уларнинг самарасини эса олимпиада натижалари орқали кўрсатиш кераклигини айтиб ўтди.
КИДТ мутахассислиги 2-курс магистрларининг ҳисоботи юзасидан Якубов Жаҳонгир илмий ишининг 2-қисмини бошланганлиги айтиб ўтиб ўз ҳисоботи билан таништирди. Илмий ишларининг янгилари ва жараён яхши кеётганиини билдирди. Барча КИДТ магистрантлари ўз ҳисоботлари билан кафедра ўқитувчиларини танишитириб уларнинг саолларига жавоб бердилар. Кутилётган саволлар ва ҳиособотлар режа асосида толиқ бажарилди

Кафедра профессор–ўқитувчилари кафедра мудири Н.Ўриновнинг таклифини бир овоздан маъқулладилар.


Қарор қилинди:
1.ЎзР Президенти, ҳукумати, вазирлик қарорлари, вилоят ҳокимлиги ва университет ректорати топшириқлари билан жамоани таништириш ва улар асосида чора-тадбирлар белгилаш бўйича ишларни амалга ошириш.
2. Кафедра аъзоларининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йилида бажарган ишлари хисоботларини топшириш.
3. Ўқитувчиларнинг ўзаро дарсларга киришларини таҳлил қилиш.
4. Ижарада ва ТТЖ да яшовчи талабалар билан ишлашда тютерлар билан ҳамкорлик қилиш.
5. Фан тўгараклари фаолияти ва иқтидорли талабаларни олимпиадага тайёрлашда Устоз шогирт анъанасини қўллаш.
6. КИДТ мутахассислиги 2-курс магистрларининг ҳисоботлари қабул қилинсин.
Кафедра мудири: Н.Ўринов
Йиғилиш котиби: Б.Ахмадалиев
Download 67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling