Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети Табиий фанлар факултетида 2022-2023 ўқув йили бошланиши муносабати билан 5- сентябр таътилдан қайтган ва 1-курсга қабул қилинган талабаларни байрамона кутиб олиш тадбири ўтказилганлиги тўғрисидаги
БАЁННОМАСИ
Жиззах шахри. 05.09.2022
Қатнашдилар: Табиий фанлар факулғтети декани в.в.б. Б.Зикиров, Табиий фанлар факултети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Сапаров, Кимё ва уни ўқитиш методикаси кафедраси в.б. доценти, йиғилиш котиби Ғ.Шарифов , доценти У.Худанов, катта ўқитувчилари О.Холбоев ва Р.Калоновлар, тюторлар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Эшитилди: Табиий фанлар факултети декани в.в.б. Б.Зикиров кириш сўзида мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами ҳамда 2022-2023 ўқув йили бошланиши муносабати билан барча профессор-ўқитувчилар ва талабаларни табриклади, жамоат ишларида фаол қатнашишларини сўради. Талабаларга ўқув йили давомида ўзларига керакли бўлган маълумотларни айтиб ўтди. Талабалар турар жойи ва ижарада турадиган талабаларга тартиб қоидаларга риоя қилишларини дарсларни сабабсиз қолдирмасликлари ҳақида огоҳлантирди, ўқишларига омад тилаб сўзини якунлади.
Эшитилди: Сўзга Табиий фанлар факултети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Сапаров чиқиб барчани юртимизнинг мустақиллик байрами ҳамда янги ўқув йили муносабати билан табриклаб келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади. 1-курс талабаларга ўз йўналишлари бўйича маълумотлар бериб ўтди. Факултетда тўгараклар ташкил етилганлиги ҳамда талабалар ўзларини қизиқтирган фан тўгаракларига фаол қатнашишларини айтди. Бугунги кунда юртбошимиз томонидан ёшларнинг билим олиши учун берилаётган шарт-шароитлардан оқилона фоййдаланишлари талабаларнинг онгида фақат ўқиш бўлиши керак эканлигини айтиб ўтди.
Йиғилиш қарор қилади:
1. Ўқув гуруҳларида “Мустақиллик дарслари” ташкил этилсин ва унга кафедра профессор-ўқитувчилари жалб этилсин.
B.Zikirov
A.Saparov
Йиғилиш котиби: Ғ.Шарифов
Do'stlaringiz bilan baham: |