Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
киши - токка уланган одамнинг қаршилиги ОМ; R-
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
киши
- токка уланган одамнинг қаршилиги ОМ; R- пойаф - токка уланган одам пойафзалининг қаршилиги ОМ; К- пол - одам турган полнинг қаршилиги ОМ; К из - изоляциянинг кдршилиги -ОМ. Нейтраль сими ажратилган (изоляция қилинган) тизимларда бир қутубли уланиш хавфсиз ҳисобланади. Лекин тасодиф (авария) пайтида, бир қутуб ерга 3 из пойаф киши к киши R R R И J 82 узилиб тушганда, бу тизим жуда ҳам хавфли ҳисобланади, чунки токка уланган киши иккинчи қутубга текканда тўлиқ кучланиш остида қолади. Икки қутбли уланишда кишига 380 В кучланишли ток таъсир этади, бу кучланиш бир қутубли уланишдаги кучланишдан 73 % кўп, қаршилик ва ток йўлининг узунлиги эса аввалги ҳолдагига қараганда кичик бўлади ва бунда кишидан ўтаётган ток кучи қўйидагича аниқланади; Бундай ток кучи киши учун ўта хавфли ҳисобланиб ўлдирадиган даражада бўлади. Ажратгич тешилиб электр ускуналаридан ерга ток ўтганда ёки тасодифан узилган электр сими ерга тушганда, шунингдек электр қурилманинг ерга улагичи ёки момоқалдироқдан сақловчи қурилма ўрнатилган жойларда, ер электр кучланиши таъсирида бўлиши мумкин. Бу ҳолда ерга улагичдан 20 м гача радиусда туташув токларининг оқиш майдони деб аталадиган майдон ҳосил бўлади. Бу майдонда ер юзасининг бир-биридан бир қадам 0,8 м наридаги икки нуқтаси орасидаги кучланиш қадам кучланиши дейилади. Қадам кучланишининг катталиги киши қадамининг катта-кичиклигига ҳам боғлиқ. Қадам қанчалик катта бўлса, кишига шунча катта кучланиш таъсир қилади, чунки ернинг шу пайтда оёқлар тегиб турган икки нуқта орасидаги потенциаллар фарқи ошади. Электр токидан шикастланмаслик учун мазкур майдондан кичик-кичик қадам ташлаб (25-30 см) чиқиб кетиши керақ шунда таъсир этувчи кучланиш унчалик катта бўлмайди. Туташув токларининг оқиш майдонида ишлаётган ишчиларнинг ҳаммаси, махсус пойафзал - диэлектрик калиш ёки резина этик кийиб олишлари шарт. Диэлектрикларнинг ўзаро ёки металлга ишқаланиши натижасида уларга статик электр деб аталувчи электр заряди ҳосил бўлади. Статик электр зарядлари қўйидаги ҳолларда ҳосил бўлади: МА R И J К л киши 380 1000 380 83 1. Дон ва шунга ўхшаган тўкилган нарсаларни қувурлар ёрдамида ҳаракатлантирилиши натижасида. 2. Баъзи бир суюкликларни қувурлардан босим остида ўтишида, суюқлик келиб тушадиган бакларда; 3. Идишларда яхши диэлектрик ҳисобланувчи органик суюқликлар (керосин ва ҳоказо) ташилаётганда (чунки суюкликлар идишларнинг деворларига ишқаланади.) 4. Хоналарда жуда кўп чанг чиққанда, (майда чанг зарралари ўзаро ишқаланиши натижасида) ва хоказо. Ҳосил бўлаётган статик электр зарядлари баъзан ўн минглаб вольтга етади, бу ишловчилар учун жуда катта хавф туғдиради, чунки чангнинг ҳаво билан аралашмаси, ёнувчи суюқликлар буғининг ҳаво билан аралашмаси статик электр учқунларидан алангаланиб, ёнғин чиқиши ва ҳатто портлаши мумкин. (ун чанги, бензин буғларининг ҳаво билан аралашмаси, газ). Статик электр учқуни чиқмаслик учун қуйидаги чора тадбирлар кўрилади; Буғ ва чанг портлайдиган даражадан кўп тўпланадиган хоналарда ҳавонинг обдан янгиланишини таъминлайдиган кучли шамоллатгич (вентиляция) қуриш ҳамда бутун хонада ёки унинг айрим бўлимларида ҳавони 80% га қадар намлаш. Ҳаво намланганда электр зарядларини яхши ўтказувчи сув зарядлар қувватини камайтириб уларни ерга туширади. Лекин ишлаб чиқариш манфаати ёки иктисодий жихатдан олганда, ҳавони намлаш усулини ҳамма вақт ҳам қўллаб бўлмайди. Атроф муҳит ва одам танасининг қаршилиги ўзгарувчан бўлганлиги сабабли, электр токидан шикастланиш кўпайиши ёки камайиши мумкин. Нам иш жойи, ток ўтказувчи чанг, буғ ва ҳоказо, таъсирида электр қурилмаларида ажратувчи қоплама (изоляция) емирилиши ва булар таъсирида киши аъзоларининг қаршилиги камая бориши, натижада кишилар электр токидан шикастланишлари мумкин. Электр қурилмалари тузилиши қоидаларига кўра 84 (ПУЭ) ураб турган муҳитга караб ишлаб чиқариш хоналари қўйидагиларга бўлинади 1.Қуруқ ишлаб чиқариш хоналари (СП) бундай хоналарда ҳавонинг нисбий намлиги 60 % дан, ҳарорат 30 0 С дан ошмаслиги ва бинода ҳеч қанақа химиявий моддалар электр ускуналарига таъсир қилмайдиган бинолар; 2.Нам ишлаб чиқариш хоналар (ВП), бундай ишлаб чиқариш биноларида баъзи пайтларда ҳавонинг намлиги 75 % ортиши мумкин. 3.Заҳ ишлаб чиқариш хоналари (СрП), бунда нисбий намлик доимий равишда 75 % юқори бўлади; 4.Ўта заҳ ишлаб чиқариш хоналар (ОСП), бунда нисбий намлик 100% яқин бўлиб хона ичидаги ҳамма нарсалар ҳўл бўлади. 5.Иссиқ ишлаб чиқариш хоналар (ЭСП), бунда ҳарорат ҳамма вақт 30° С дан ортиқ бўлади; 6.Чангли ишлаб чиқариш хоналар (ППП), ток ўтказувчи чанги бор хоналар; 7.Ток ўтказмайдиган чангли ишлаб чиқариш хоналар (ППП), химиявий моддалар таъсир этувчи ишлаб чиқариш хоналари (ПХА). Электр ускуналар ўрнатиладиган ва ишлатиладиган бинолар кишиларнинг электр токидан шикастланишига сабаб бўладиган шароитлар мавжудлигига қараб уч гурухга бўлинади: 1.Унчалик хавфли бўлмаган хоналар. Уларга қуруқ иситиладиган ҳавосининг ҳарорати 30 0 C ошмайдиган, чанг чиқмайдиган, поли ток ўтқазмайдиган бинолар киради. 2.Анча ҳавфли бўлган бинолар: заҳ ҳавосининг нисбий намлиги 75 % ча бўлган поли ток ўтказадиган (темир-бетон), ҳавосининг ҳарорати 30° С одамнинг, бир томондан электр асбоб - ускуналарнинг металл қисмларига ва иккинчи томондан, бинонинг ер билан туташган металл конструкцияларига ёки механизмларга тегиб кетиш эҳтимоли бўлган хоналар. 3.Нихоятда (ўта) хавфли бинолар жуда ҳам заҳ нисбий намлиги 100 % га якин, электр ускуналарининг ажратувчи қопламасини бузадиган заҳарли буғлар ва 85 газлар чиқиб турадиган бинолар, шунингдек нихоятда хавфлийлиги ошган хоналарга тегишли белгиларнинг бир йўла икки ва ундан ортиқига эга бўлган хоналар киради. Ерга улаш деганда электр ускуналарининг бирор бир метал қисмини атайлаб ерга туташтириш тушунилади. Бунинг учун ерга улагич ва ерга уловчи симлардан фойдаланилади. Ҳимоялаб ерга улагичларнинг вазифаси кучланиш остида бўлган электр ускуналарини металл қисмларида (корпус) тегиб кетилганда ток уриш хавфини камайтиришдан иборат. Ҳимоялаб ерга улагичларнинг ишлаш тамойили (принципи) ер билан кучланиш остида бўлган электр ускуналари орасидаги кучланишнинг хавфсиз даражагача пасайтиришга асосланган. Фараз қилайлик электр қабул қилувчи ускунанинг ажратувчи қопламаси (изоляция) емирилган, натижада ускунанинг ток ўтказувчи қисми ерга уланмаган металл корпус билан боғланиб қолади. Ерга уланмаган электр ускунасининг қисмларига тегиб кетган киши кучланиш остига қолиб унинг қиймати бир фазали кучланишга, яъни 220 Вга яқин ёки тенг бўлади. Ерга улагичнинг қаршилиги кичик қийматга эга бўлганлиги сабабли электр ускуналари металл қисмларидаги кучланиш, ерга улагич бўлмаган ускунага нисбатан бир неча маротаба кам бўлади. Ҳимоялаб ерга уланган электр ускунасига тегиб кетган киши "Корпус" - одамер", типидаги занжирни ҳосил қилади. Занжирга уланган кишидан ўтадиган ток кучини камайтириш учун ерга улагич қаршилигини имконияти борича кичик бўлишини таъминлаш керак бўлади. 3 3 3 4 J R J R Ерга улагич қаршилигини тўғри таъминлаш одамдан ўтадиган ток кучини хавфсиз миқдоригача камайтириш имкониятини беради. Электр ускуналар қурилмалари қоидаларига кўра (ПУЭ) ерга улагич мосламаларини қаршилиги 4 ОМ дан катта бўлмаслиги талаб қилинади. Агар таъминловчи трансформаторнинг қуввати 10 KB А дан ортиқ бўлмаса ерга улагич мосламанинг қаршилигини 1О ОМ гача оширишга рухсат берилади. Ерга улагич ерга кўмилган бирта металл ўтказгич 86 ёки бир тўда шундай ўтказгичлардан иборатдир. Ерга уловчи ўтказгич электр ускунанинг ерга уланадиган қисмларини ерга улагич билан ёки ерга улагичларнинг бир қанчаси билан туташтирувчи металл симдир. Ерга уловчи қурилма деб ўзаро бирлаштирилган ерга улагичлар билан ерга уловчи симлар йиғиндисига айтилади. 1-қобиқ ; 2-ерга улагич Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling