Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
IV-БOБ. ЭЛЕКТРХАВФСИЗЛИК: ЭЛЕКТР ТОКИНИНГ ОДАМ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
IV-БOБ. ЭЛЕКТРХАВФСИЗЛИК: ЭЛЕКТР ТОКИНИНГ ОДАМ ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ, ЭЛЕКТР ТОКИ ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ВОСИТАЛАР Электр ускуналарида ишлайдиган кишилар учун электр токи катта хавф туғдиради, чунки киши танаси ток манбаларининг борлигини, иссиқлиқ ёруғлиқ ҳид билиш, ҳаракатланувчи қисмлар ва шунга ўхшаган ҳавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини сезганидек сеза олиш қобилиятига эга эмас. Шу сабабли кишининг электр токидан муҳофазаланиш реакцияси кучланиш остида бўлган электр жихозларига тўғридан-тўғри тегиб кетилгандагина намоён бўлади. Озиқ- овқат саноати корхоналарида рўй берган ишлаб чиқаришдаги жарох.атланиш- ларни таҳлил қилишда электр токидан оғир жарохатланишлар, умумий жарохат- ланишларнинг30-40 % ини ташқил қилишини кўрсатади. Бунга сабаб озиқ-овкат саноати корхоналарида қўлланиладиган ускуналар ва транспорт воситаларининг кўпчилиги электр токи ёрдамида ҳаракатга келтирилиши ва бу ишни бажариш учун қўйиладиган кишиларнинг электр хавфсизлиги бўйича билими ва иш фаолиятини пастлигидандир. Киши танасига электр токи биологиқ иссиқлиқ механик ва химиявий таъсир этиши мумкин. Биологик таъсир киши аъзоларида биологик жараёнларнинг, асаб тизимларини бузилишига, кўйиш, ҳатто киши 77 аъзоларининг бутунлай фаолиятини тўхташига олиб келиши мумкин. Иссиқлик таъсири тўқималарнинг қон томирларини, асаб, юрак ва шунга ўхшаш аъзоларини кизишига олиб келади. Механик таъсир тўқима, асаб тизими, қон томирларини электродинамик эффект таъсирида узилишига олиб келади. Химиявий таъсир қон ва лимфанинг химиявий ва физикавий таркибини бузилишидир. Электр токининг бу таъсири, электр токидан жарохатланишга ёки электр токи таъсирида қўйиш, белги ва терининг металланишига олиб келиши мумкин. Кишининг ток уриш даражаси бир неча омилларга боғлиқ бўлади. Айниқса такрорланма тезлиги 50 Гц бўлган ўзгарувчан ток киши соғлиги учун айниқса хавфлидир. Такрорланиш тезлиги (частотаси) 50 Гц, ток кучи 100 мА бўлган ўзгарувчан ток 3 секунд давомида киши танасидан ўтганда унинг соғлиғига зарар етказиб, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Электр токи таъсирида юракнинг фалаж бўлиши на фақат ток кучига боғлиқ бўлмасдан балким ток ўтаётганда юракнинг ишлаш даври, яъни сиқилиш ва кенгайиш жараёнида, юракнинг токка нисбатан ўта сезгирлигига боғлиқ бўлади. Шу сабабли киши танасидан кўпроқ вақт оралиғида ток ўтганда у албатта хавфли даврга тўғри келиши мумкин, бу эса ўз навбатида оғир оқибатларга олиб келади. Ток кучининг бир неча амперга ортиши юрак тўқималари толаларининг сиқилиши натижасида юракнинг фибрилляция (юрак қоринчаларининг тартибсиз равишда қалтираб туриши), бўлишига олиб келади, натижада қон айланиши тўхтаб ўлимга сабаб бўлади. Ток кучи 50-80 мA га етганда ток манбаига уланган киши ўз ихтиёри билан унинг таъсиридан қутула олмайди, чунки нафас олиш йўлларини фалаж бўлиши натижасида, бўғинларни бошқариш имкони бўлмай қолади, бармоқлардаги нерв толаларини қисқариши натижасида қўлда ушланган нарса қисилиб қолади. Кўп ҳолларда товуш чиқарувчи нерв толаларининг торайиши (спазма бўлиши) натижасида электр токига уланган кишилар бошка бировларни ёрдамга чакира олмайдилар. Электр манбаси тез узилмаса киши ўлиши ҳам мумкин. Ток манбаига уланган киши ўз ихтиёри билан ток манбаидан ажрала оладиган тоқ қўйиб юборадиган 78 ток дейилади. Эркаклар учун бундай токнинг кучи 10-23мА, аёллар учун 6-16 МА 10мА ток кучи хавфсиз деб ҳисобланади, аммо кўпгина ҳолларда 6 мА ток кучи ҳам киши ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.; 3-жадвал Ток кучини қийматига кўра киши аъзоларига таъсир этиш даражаси Ток кучи, мА Таъсир этиш даражаси Ўзгарувчан ток Ўзгармас ток 0,6-1,5 Ток таъсири сезилади, бармок учлари секин қимирлайди. Сезилмайди 2 - 3 Бармоқ учлари тез-тез титрайди. Сезилмайди 7 Кўл бўғинлари шал бўлади. Қўлнинг қизиши сезилади 8-10 Қўлни ток манбаидан олиш қийинлашади, бармоқ ва бўғинларда қаттик оғриқ сезилади. Қизиш орта боради 10-15 Қўл бўйлаб кучли оғрик сезилади. Кўп ҳолларда кўлни ток манбаидан олиб бўлмайди. Қизиш янада кўпроқ орта боради 15-20 Қўл шал бўлади, ток манбаидан кўлни олиш иложи бўлмайди, тўқималар ўта қизийди. Нафас олиш ийинлашади. Оғриқ кучаяди. Ўта қизийди, тўқималар бир оз қисқаради. 25- 50 Қўл ва кўкракда ўта оғриқ пайдо бўлади. Қўлда қаттиқ оғриқ сезилади. Нафас олиш оғирлашади, токни кўп ўтиши натижасида нафас олиш йўлларини шол эхтимоли бор пайдо бўлади. Қўлда қаттиқҳ оррик сезилади. Нафас олиш оғирлашади, токни кўп ўтиши натижа-сида нафас олиш йўлла-рини шол бўлиши эхти-моли бор.______ пайдо бўлади. Қўлда қаттиқҳ оррик сезилади. Нафас олиш оғирлашади, токни кўп ўтиши натижа-сида нафас олиш йўлла-рини шол бўлиши эхти-моли бор.______ Қўлда қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. 50- 80 Нафас олиш тўхтайди, юракнинг фибрилляцияси бошланади. Қўл тўқималари қисқаради.нафас олиш оғирлашади. 90- 100 Нафас олиш тўхтайди. 3сек.дан ортиқ ток ўтганда юрак тўхтайди. Нафас олиш тўхтайди. 100 ортиқ Тери қўйиш жараёни бошланади. Кучланиши 100 вольтгача бўлган ўзгармас тоқ частотаси 50 Гц бўлган ўзгарувчан токка нисбатан 3-4 маротаба хавфсизрокдир, кучланиш 400-500 В га етганда ўзгарувчан ва ўзгармас токларнинг хавфлилик даражаси ўзаро тенглашади, кучланиш бундан ортганда ўзгармас токнинг хавфлийлик даражаси ортади. Хозирги пайтда ток кучи 50 MA бўлган ўзгарувчан ток киши соғлиғи учун ҳавфли ҳисобланади. Электр токининг киши аъзоларига таъсир қилиш кучи, ток кучланишига ҳам боғлиқ, бўлади. Электр токининг кучланиши қанчалик юқори бўлса, у киши ҳаёти учун шунчалик ҳавфлидир, чунки бу ҳолда ток миқдори ортади. Электр токининг кучи ток ўтиш вақтига ҳам боғлиқ бўлади. 79 Электр токи киши аъзоларига 30 секунд давомида таъсир этса, киши аъзоларининг қаршилиги 25 %, 90 секунд таъсир этса-70 % камаяди. Кишидан ўтадиган токнинг таъсири, киши танасидан ўтадиган ток йўлига ҳамда токнинг кириш ва чиқиш жойларига боғлиқ бўлади. Электр токи ўнг қўлдан юрак орқали оёққа ўтганида, чап қўлдагига нисбатан ток таъсири икки маротаба кўпроқ бўлади. Агар ток одам танасидаги асосий нуқталардан, масалан бармоқдан ўтганда ҳам оғир оқибатларга хатто ўлимга олиб келиши мумкин. Киши танаси ҳам ҳар қандай ўтказгич сингари токка қаршилик кўрсатади. Қаршилик қанча катта бўлса, ток киши аъзоларига шунчалик кам таъсир кўрсади. Лекин киши танаси кўрсатаётган қаршилик бошқа ўтказгичлар қаршилигидан фарқли ўлароқ бир хилда бўлмай 400 дан 100000 ом чегарасигача ўзгариб туради. Киши танасининг электр токига кўрсатадиган қаршилиги ҳар хил кишидагина эмас, балки турли омиллар туфайли (терининг қуруқ, намлигига, кишининг терлаш даражасига, чарчаганлигига, мастлигига ва ҳоказо) бир кишининг ўзида ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. Киши танасининг электр токига кўрсатадиган қаршилиги икки қисмдан, яъни ички аъзолар ва терининг қаршилигидан иборат. Ички аъзоларнинг электр токига кўрсатадиган қаршилиги, ток ўтадиган жойнинг майдонига, ҳамда кишининг жисмоний ва рухий ҳолатига боғлиқ. бўлади. Бардам ва жисмонан тетик кишиларнинг электр токига кўрсатадиган қаршилиги, чарчаган кишига нисбатан бир неча маротабақ бўлиши мумкин. Ток ўтиш вақти ортиши билан тананинг қизиши ҳ.ам орта боради, тер ажралиб чиқиши ортади ва натижада терининг электрга нисбатан қашилиги камаяди. Ток ўтказишга баданнинг қанчалик кўп жойи теккан ва ток қанчалик узоқ таъсир этган бўлса, токдан шикастланиш хавфи шунчалик ортади. Масалан, қуруқ терининг 1 см Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling