Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
 
 


69 
3.6.Ишлаб чиқаришда шовқин ва титрашдан муҳофазаланиш 
Ишлаб чиқариш корхоналарида янги технологик жараёнларни жорий 
этилиши, технологик ускуналар қувватининг ортиши, ишлаб чиқариш 
жараёнларининг механизациялаш натижасида, ишловчилар доимий равишда 
ишлаб чиқаришдаги зарарли физик омиллар-шовқин ва титраш таъсирида 
бўладилар. 
Ҳаво муҳитининг ҳар хил такрорланма (частота) кучга эга бўлган 
товушларни ҳосил қиладиган тебранма ҳаракати шовқин деб аталади. Кучли 
ва узоқ давом этадиган шовқин, соғликга салбий таъсир кўрсатади. Натижада 
киши умумий толиқади, диққат эътибори пасаяди, рухий ҳис қилиши 
секинлашади ва чарчашини ошириб, иш қобилиятини ҳамда хавфларга 
нисбатан эътиборини пасайтирибгина қолмай, юрак-томир тизими ва ҳазм 
қилиш аъзоларининг фаолиятига таъсир қилиб, касб касаллиги - карлик 
ҳамда асаб бузилишининг аста-секин ривожланишига сабаб бўлади.
Озиқ-овқат саноати корхоналаридаги шовқин ҳосил бўлиш сабабларига 
кўра механиқ аэрогазогидродинамик ва электромагнит шовқинларига 
бўлинади. 
Механик шовқинларга машина ва унинг қисмларини ҳаракатланишидан, 
ташиладиган маҳсулотлардан, ишланадиган деталлар ва транспорт 
воситаларидан чиқадиган (занжирли ва тасмали узатмалар, кесиш 
натижасида ва ҳоказо) шовқинлар киради. 
Газлар 
ва 
суюқликларни 
қувурлар 
орқали 
ҳаракатланиши, 
шамоллатгичлар, насос, ичдан ёниш, юргизгичларни ишлаши натижасида 
ҳосил бўладиган шовқинлар, аэрогазогидродинамик шовқинларга мисол бўлади. 
Ўзгарувчан токда ишлайдиган электр машиналари, трансформаторларда 
ҳосил бўладиган шовқинлар электромагнит шовқинларига киради. 
Қурилиш корхоналарида механик ва аэрогазогидродинамик шовқинлар 
кўпрок учрайди. Машина ва улар қисмларининг катта такрорланма ва кичик 
амплитуда билан тебранишига механик титраш дейилади. 


70 
Маълумки, бирор бир жисм тебранганда ҳавонинг унга тегиб турган 
қатламларида бир томондан атмосфера босимига нисбатан ортиқча босим, 
иккинчи томонидан эса сийракланиш ҳосил бўлади. Ҳавонинг бу тебранишлари 
унинг қўшни қатламларига товуш тўлқинлари тарзида тарқалади. Товуш босими-
товуш тўлқинлари таъсирида ҳаво умумий босимининг атмосфера босимига 
нисбатан ўзгаришидир. Товуш босими Паскальда ўлчанади. 
Товуш тўлқинларининг ҳавода тарқалиш тезлиги муҳитнинг, зичлиги ва 
таранглийлигига, газ ҳолатидаги муҳит учун эса газнинг ҳароратига боғлиқ. Газ 
муҳити учун товушнинг тарқалиш тезлиги қуйидаги ифода орқали 
аниқданади: 
Нормал шароит учун товушнинг тарқалиш тезлиги (t=20 
0
C; Р=101330 Па) 
344 м/с қабул қилинган. Баъзи ҳолларда товуш жадаллиги (интенсивность) 
тушунчасидан фойда-ланишга тўғри келади. Товуш жадаллиги товуш 
тўлкиннинг 1с вақт ичида товушнинг тарқалиш йуналишига перпендикуляр 
бўлган 1м
2
майдонча орқали олиб ўтадиган товуш энергиясининг миқдоридир. 
Товуш жадаллиги бевосита ўлчанмайди, балки товуш босими орқали 
ҳисобланади. Одам қулоғи 16 Гц дан 20000 Гц бўлган тебранма (частота) 
товушларни эшитади. Бундан паст кўламдаги товушлар инфратовушлар, юқори 
кўламдаги товушлар ўта товушлар бўлиб, одам уларни эшитмайди, аммо улар 
одам аъзоларига зарарли таъсир этиши мумкин. Қулокнинг турли тебранма 
товушларнинг эшитиладиган товушларга сезгирлиги турлича ва жадаллиги бир 
хил бўлгани ҳолда, улар турлича баландликдаги товуш тарзида эшитилади. 
Бундан ташқари юқорироқ тебранма товушлар зарарлидир.
Шунинг учун шовқинни ташкил этадиган турли тебранмадаги 
товушларнинг йўл қўйиладиган жадаллиги ёки товуш босими стандарт 
кенгликдаги тебранма чизиғи (полоса) бўйича меъёрланади, бу чизиқларда 
юқориги ва пастки тебранмаларнинг нисбати 2 га тенг. Бундай чизиқ октова деб 
аталади. Меъёрларда ўртача тебранма 63 дан 8000 Гц гача бўлган саккизта 
октава чизиқлари учун пастки ва юқориги чегарадош тебранмалар орасидаги 


71 
ўртача геометрик қийматлар келтирилган. Қулоқнинг товуш тарзида (оғриқ 
тарзида эмас) қабул қиладиган энг катта ва энг кичик жадалликларининг 
(интенсивликлари) нисбати, масалан, 1000 Гц тебранмада 1013 ни ташкил 
этади.
Товушнинг жадаллиги ёки товуш босими ўзгарганда, қулоқ уларнинг 
абсолют ўзгаришини эмас, балки бирор ишорали нисбий усишини қабул 
қилади. Шу икки сабабга кўра товуш ёки шовқинларни ўлчашда товуш 
босимлари Р ёки товуш жадаллиги (интенсивлиги) дан бевосита 
фойдаланилмасдан, балки берилган Р ёки J нинг пастки бўсаға қийматлари 
учун тегишли катталиклар (РО ёки JO ) га нисбатининг ўнли 
логорифмларидан фойдаланилади: 
2
2
o
J
10 lg
10 lg
20 lg
J
s
o
o
P
P
L
P
P



Стандарт чегаравий катталиклар қабул қилинган: 1000 Гц частота J
0
- 10"
12 
ВТ/м
2
Р
0
= 2.1 0"
5
Па. Логарифмик катталик J- жадаллиги J
0
ёки товуш босими Р 
бўлган товушнинг жадаллик сатҳи ёки товуш босимининг сатҳи деб аталади. 
Сатҳнинг ўлчов бирлиги бел. J нинг қиймати J
0
га нисбатан 1 0 марта ортганда 
сатҳ О дан 1 Б гача ортади, 1 00 марта ортганда эса 2 Б гача ортади. 
Одам қўлоғининг товуш жадаллиги сатҳининг ёки товуш босими сатҳининг 
0,1 Б ёки 1Б га ўзгаришини фарқ қила олади. Сатҳнинг бундай ўзгаришига 
(1ДБ га) J нинг 1,26 марта ёки товуш босими Р нинг 1,12 марта ўзгариши мос 
келади.
Кўпинча ишлаб чиқариш биноларида бирта эмас балки бир нечта шовқин 
ҳосил қилувчи маънбалар мавжуд бўлиши мумкин. Турли манбаълардан ҳосил 
бўладиган товуш босими
сатҳлари қўйидаги ифода ёрдамида аниқланади: 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling