Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
Q
умумий 
= Q
T
 + Q
K
 + Q
И
 + Q
буғланиш
 + Q
ҳ

Келтирилган ушбу тенглама иссиқлик мувозанати тенгламаси деб 
аталади.Юқорида келтирилган иссиқлик узатилиши йўлларининг улуши 
доимий тарзда эмас ва бу ишлаб чиқариш иншоотининг ички қисмида 
мавжуд бўлган микро иқлим шароитлари кўрсаткичларига боғлиқ 
хисобланади, шунингдек одам танасини ўраб турган ташқи юза (девор, шифт, 


56 
қурилмалар ва бошқалар) ҳароратига боғлиқ бўлади. Агар бу юзаларда 
ҳарорат одам танаси ҳароратидан паст бўлса, у ҳолда иссиқлик алмашинув 
нурланиши одам танасидан ушбу муҳитга ўтиши, яъни иссиқроқ жисмдан 
совуқроқ жисмга узатилиши амалга ошади. Аксинча ҳолатда эса, қарама-
қарши йўналишда иссиқлик узатилиши, яъни иссиқ жисмлардан одам 
танасига иссиқлик ўтиши амалга ошади.
Конвекция усули ёрдамидаги иссиқлик алмашинуви ишлаб чиқариш 
иншоотининг ички ҳаво ҳароратига ва унинг ишлаш жойи соҳасида ҳаракат 
тезлигига боғлиқ ҳисобланиб, буғланиш орқали иссиқликнинг узатилиши эса 
– ҳавонинг нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги билан белгиланади. 
Одам организмидан ишлаб чиқариш муҳитида асосий иссиқлик улуши қисми 
(умумий иссиқлик
миқдорига нисбатан ўртача 90% га яқин иссиқлик 
миқдори) иссиқлик нурланиши, конвекция ва буғланиш тарзида узатилади. 
Одам организмининг меъёрий иссиқлик ҳолатини хис қилиши ишлаб 
чиқариш муҳитида иш бажариш жараёнида иш фаолиятининг барча 
белгиланган қийинлик тоифаларида хам юқорида келтирилган тенглама 
асосида хисобланувчи иссиқлик мувозанати назорат қилиниши талаб 
қилинади. Ташқи муҳитнинг ҳарорати одам организмига таъсири биринчи 
навбатда, танадаги терида жойлашган қон томирларнинг торайиши ёки 
кенгайиши орқали таъсир кўрсатади. Бунда паст ҳарорат таъсирида одам 
терисида жойлашган қон томирларининг торайиши амалга ошади, натижада 
эса тана юзаси бўйлаб қон айланиши секинлашади ва одам тана юзаси бўйлаб 
иссиқликнинг конвекция ва иссиқлик нурланиши тарзидаги узатилиши 
сусаяди.
Ташқи муҳитнинг ҳарорати юқори бўлган ҳолатларда аксинча ҳолатдаги 
кўриниш юзага келади: бунда одам терисида жойлашган қон томирларнинг 
кенгайиши юзага келиб, натижада эса қоннинг ҳаркатланиш тезлиги ортади 
ва танадан атроф муҳитга иссиқлик узатилиши миқдори ортиши кузатилади.


57 
Атроф муҳит ҳавосининг нисбий намлик даражаси ортиши билан (φ > 
85%) одам организми ва уни ўраб турган ташқи муҳит ўртасида иссиқлик 
алмашинуви одам танаси териси орқали намликнинг буғланиши сусайиши 
хисобига қийинлашади, нисбий ҳаво намлигининг пасайиши ҳолатида эса (φ 
< 20%) одам организмида нафас олиш тизими йўлларининг шиллиқ 
қаватларининг қуриб қолиши кузатилади. Ишлаб чиқариш иншооти ички 
қисмида ҳавонинг ҳаракатланиши тезлашиши одам организми ва уни ўраб 
турган ташқи муҳит ўртасида иссиқлик алмашинувчи жараёнини яхшилайди, 
бироқ ҳавонинг ортиқча ҳаракатланиши (елвизак) одам организмида 
шамоллаш билан боғлиқ касалликлар юзага келиш эҳтимоллигини ошириши 
мумкин.
Ишлаш муҳитида ишлаб чиқариш иншооти ички қисмида мавжуд 
бўлган микро иқлимнинг доимий тарздаги меъёрий кўрсаткичларининг 
ўзгаришлари, яъни ҳарорати ортиб кетиши ёки ҳарорати пасайиб кетиш 
ҳолатлари ушбу муҳитда ишлаётган одам организмига қуйидаги 
кўринишдаги салбий таъсирлар оқибатларини келтириб чиқаради: 
Ҳароратнинг ортиб кетиши натижасида – одам танасида тер ажралиши 
кучайиши, пульс уриши ва нафас олиш секинлашиши, кескин ҳолсизланиш, 
бош айланиши, қалтирашларнинг юзага келиши, бирмунча оғир ҳолатларда 
эса – одам организмининг иссиқлик уриши ҳодисаси амалга ошиши 
кузатилади.
Ишлаш муҳитининг микро иқлим ҳарорати пасайиб кетиши натижасида 
ушбу муҳитда меҳнат қилаётган одам организмида шамоллаш билан боғлиқ 
касалликлар, бўғимларнинг сурункали шамоллаши, мускулларнинг ва бошқа 
органлар тизимларининг шамоллаш касалликлари юзага келиши мумкин.
Юқорида санаб ўтилган салбий ҳолатлар юзага келмаслиги учун ишлаб 
чиқариш иншоотлари ички қисмида миқро иқлим кўрсаткичларини одам 
органзими учун қулай тарзда белгилаш ва доимий тарзда назорат қилиш 
талаб қилинади.


58 
Мавжуд меъёрий хужжатлар бўйича ишлаб чиқариш иншоотларида 
микро иқлим кўрсаткичларининг рухсат этилган ва меъёрий (оптималь) 
кўрсаткичлари қийматлари келтирилган.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling