Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
III-БOБ. ИШЛАБ ЧИАРИШ САНИТАРИЯСИ ВА ГИГИЕНАСИ 3.1.Ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенасининг вазифалари Ҳар қандай жисмоний меҳнат жараёнида ишлаб чикариш мухитининг одам вужудида салбий таъсири бўлади, чунки мушакларнинг куч таъсирида узайиб, қисқариши кўп маротаба такрорланиши эвазига марказий нерв толаларида зўриқиш пайдо бўлади. Шу сабабли, меҳнаткашнинг хавфсизлигини таъминланмаган шароитда ишлаши марказий нерв тизимини тезда толиқишига ва бутун вужудини чарчашига олиб келади. Бунинг 49 натижасида одамнинг сезувчанлиги ва ишлаш кобилияти кескин пасайиб боради. Зарарли меҳнат шароитининг сурункали таъсиридан одамни саломатлиги секин-аста ёмонлашиб, кўриш ва эшитиш қобилиятини пасайиши, титроқ касали, руҳий толиқишлар каби касбий хасталикларни аломатлари пайдо бўлабошлайди. Бунинг натижасида одамнинг ижобий меҳнат қилиш қобилияти қисман ёки буткул пасайиб боради. Бу ҳол касбий касаллик деб аталади. Ишчиларнинг соғлигига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллар қаторига меҳнат ва иқлим шароити, иш жойидаги зарарли шовқин ва тебранишлар, ёруғликни етишмаслиги, зарарли чанг ва газларнинг санитария меъёридан ошиб кетганлиги ва бошкалар киради. Буларнинг инсон саломатлигига салбий таъсирини олдини олувчи тадбирларни белгилаш ва яратиш билан меҳнат санитарияси ва гигиенаси шуғулланади. Унинг асосий вазифалари юкорида санаб ўтилган омилларнинг киши организмига қандай таъсир кўрсатиши ва унинг оқибатини ўрганиш билан бир қаторда, унга қарши чора-тадбирларни ишлаб чикиш ва зарарли омилларни рухсат этилган зарарсиз меъёрини белгилаб бериш билан шуғулланади. Шундай килиб, курилишда ишлаб чикариш санитариясининг вазифаси, тозалик ва озодалик бўйича тадбирлар мажмуасини тузишдан иборат бўлиб, максади ишлаб чикариш корхоналарида соғлом меҳнат шароитини яратишдир. Меҳнат жараёнида турли вазиятда одамга ҳархил салбий омиллар таъсир қилади. Буларни ишлаб чиқаришдаги зарарли омиллар деб юритилади ва уларнинг инсонга узоқ муддат таъсир этиши натижасида ишчининг касби билан боғлиқ бўлган хасталикларни пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Меҳнат шароитининг нобоблиги туфайли юзага келадиган хасталикларни тиббиётда қуйидаги жадвал 4.1.да 10-та асосий гурухларга бўлиш тавсия этилган [24]. Бундан ташқари барча зарарли омилларни одамга таъсир этиш хусусиятларига қараб 4-та йириклашган гуруҳларга бўлинади, яъни жисмоний, кимёвий, биологик ва психофизиологик. 50 Жисмоний зарарли омилларга зарарли газ ва чанг моддалари, шовкин на тебранишлар хамда коникарсиз иклим ва ёритилганлик шароитлари киради. Кимёвий зарарли омилларига эса захарланиш холларини чакирувчи заҳарли ва хавфли бўлган кимёвий моддалар киради. Биологик зарарли омилларга инсон танасига заҳарли газ ва буғларни нафас йўли орқали таъсир килувчи микроблар киради. Психофизиологик зарарли омилларга эса, ишчининг рухияти ва шахсониятига, иззат нафсига салбий таъсир кўрсатувчи жисмоний ва маънавий зўриқишлар киради. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling