Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

3.1-жадвал 
 
 
 
 
 
 
Т.р Зарарли омиллар 
Таъсир оқибати 
Меҳнат жараёни 
1 Ҳароратнипасайиши 
ва кучайиши 
Ҳарорат таъсирида, 
ангиноневроз, артрит 
Совуқ ва иссиқ ҳавода 
ишлаш 
2 Шовқининг зурайиши 
Эшитишни пасайиши, 
лорингит,невралгия 
Шовқин манбаи 
таъсирида ишлаш 

Тебранишнинг 
таъсири 
Қалтирок хасталиги, 
асабларни бузилиши 
Тебранма манбаъда 
ишлаш 

Ҳаводаги чангни 
кўпайинш 
Силикоз, астма яъни 
пневмакониоз, пливрит 
Чангли муҳитда 
ишлаш 

Заҳарли газлар ва 
буғни кўпайиши 
Заҳарланиш ва 
жароҳатланиши 
Заҳарли газлар бор 
муҳитда ишлаш 

Ҳаво босимини 
ўзгариши 
Кессон- касали ва кон 
кетиш хасталиги 
Ҳавода кислород кам 
жойда ишлаш 

Ёруғликни 
етишмаслиги 
Кўз толиқиши, бахтсиз 
ҳодисани пайдо бўлиши 
Ёритилганлик кам 
шароитда ишлаш 

Мушакларни 
зўриқиши 
Қон томирлари 
кенгайиши,ортрит,чурра 
Оғир қўл меҳнатини 
бажариш 
9 Юқори кучланиш ток 
таъсири 
Кўзкасаллиги-катаракт, 
конюктивит, неврит 
Электр пайвандлаш, 
лазерда ишлаш 
10 Ионлантирувчи нурлар 
таъсири 
Нурланиш касаллиги, 
тўқималарни бузилиши 
Гамма дефектоскоп 
асбобида ишлаш 


51 
3.2.Ишлаб чиариш объектлари лойихаларида санитария талабларини 
акс этилиши лойихаларида санитария талабларини 
 акс этилиши 
Ишлаб чиқарида санитария ва меҳнат гигиенаси масалалари бир қатор 
меъёрий хужжатлар асосида режалаштирилади. Бу хужжатларга саноат 
корхоналарини лойихалаштиришда мавжуд санитария меъёрлари, “Саноат 
корхоналари 
бош 
режасини”, 
лойихалаш 
меъёрлари, 
“Курилиш 
ташкилотларининг ёрдамчи бино ва хоналарини” лойихалаш буйича 
курсатма (СанПиН-276-81) ва бошқалар киради. Бу хужжатларнинг асосий 
вазифаси соғлом меҳнат шароитини яратиш орқали жарохатланиш ва касбий 
касалликларни олдини олишдан иборат. 
Буларда саонат корхоналарининг лойихалаш, куриш ва фойдаланиш 
даврида санитария талабларини режалаштириш чора-тадбирлари берилган. 
Саноат корхоналарида ажралиб чикадиган ва ишчи мухитта таркаладиган 
ҳархил зарарли чанг ва захарли газ моддаларини одам учун зарарсиз рухсат 
этилган микдори - (РЭМ) ни белгилаб беради. Ишчи хаво мухити деб пол ёки 
ер сатхидан то новча одамнинг нафас олиш аъзосини баландлигига тенг 2,0 м 
бўлган иш жойларидаги бўшлик - ҳаво муҳити тушунилади. 
СанҚМ 276-81 Санитария меъёрлари талабига кўра, саноат корхоналари, 
қурилиш майдонларида иш бошланишидан олдин ишчи ва хизматчилар учун 
ташкил қилиниши шарт бўлган ижтимоий бино ва хоналарни таркибига 
ечиниб-қийинадиган, 
ювинадиган, 
овқатланадиган, 
тиббий 
ёрдам 
кўрсатадиган ва дам оладиган хоналар, кийим қуритиш учун мўлжалланган 
хоналар ва ҳожатхоналар киритилган бўлиб, буларни ташкил этмасдан 
қурилишни бошлаш мумкин эмас. 
Қурилиш ташкилотлари учун бу каби ижтимоий хоналарни кўчма ҳолда 
ташкил қилиш иқтисодиёт нуқтаи назаридан анча тежамли ва маъқўл 
ҳисобналади. 
Қурилиш саноатига хос санитар-гигиеник талабларни ва зарарли 
омиларни ўз вақтида ечимини топиш, муҳандис ва тиббиёт ходимларига хеч 


52 
қандай қийинчиликсиз, ишчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилаоладиган 
зарурий тадбирларни тузиш ва ўз вақтида жорий қилиш имкониятини 
беради. 
Меҳнат гигиенаси ва ишлаб чиқариш санитарияси ўз олдига қўйган 
вазифаларни ечишда ва соғлом меҳнат шароитларини яратишда техника 
тараққиёти ютуқларидан унумли фойдаланади. Бу ишларни амалга ошириш 
тартибот жараёнларини масофадан туриб бошқариш, ишчиларни хавфли 
муҳитдан олиб чиқиш, зарарли моддалар ажратувчи ускуналарни очиқ 
ҳавода жойлаштириш, ишлаб чиқаришда ҳавонинг тозалигини автоматик 
назорат қилишни жорий этиш, заҳарли ва зарарли кимёвий моддаларни 
ютиш қобилиятига эга бўлган қурилиш материалларидан фойдаланиш
бинонинг қурилиш мосламаларини режа асосида ҳархил оксидловчи 
моддалар билан тез-тез қайта ишлаш, қўл меҳнати талаб қиладиган 
жараёнларни механизациялаштириш ва замонавий асбоб ускуналарни 
қўллаш, шунингдек ишчиларнинг соғлиғини ҳимоя қиладиган кийимлардан 
ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш, ҳамда 
тозаловчи ва ювувчи моддаларни кенг қўллаш зарур деб ҳисобланади. 
Юқорида санаб ўтилган чора-тадбирларнинг амалда бажарилиши, 
қурилиш, саноат корхоналарида меҳнат шароитининг тубдан ўзгаришига 
меҳнат унумдорлигини ошишига, ҳамда халк ҳўжалиги режаларини 
муддатидан илгари ва меҳнат хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб 
берадиган шароитларда бажарилишига кенг имконият яратади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling