Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Меҳнат шароити ва бахтсизлик сабабларини таҳлил қилиш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
2.1. Меҳнат шароити ва бахтсизлик сабабларини таҳлил қилиш 
Жисмоний меҳнат жараёнида инсон меҳнат қуроли ёрдамида бирор - 
бир жисмга таъсир этиш йўли билан унинг шаклини ва моҳиятини 
ўзгартиришга эришади. Ана шу меҳнатнинг самараси меҳнат қуроли ва 
ишчининг моҳирлигидан ташқари, яна иш жойининг ҳарорати ва 


47 
ёритилганлиги, озода ва саранжомлиги, ҳавонинг мусаффолиги ва шовкин - 
суроннинг йўклиги ва шунга ўхшаш бир қатор омилларга боғлиқким, 
буларнинг ҳаммаси биргаликда меҳнат шароитини ифодалайди (6-расм). 
Шундай қилиб, меҳнат шароити деб, инсоннинг меҳнати давомида унинг 
соғлиғига ва иш фаолиятига таъсир қилаоладиган ишлаб чиқариш омиллари 
йигиндисига айтилади ва улар 6-расмда кўрсатилган 6 хилдан иборат. 
 
6-расм. Меҳнат шароити кластери 
Энди ана шу меҳнат шароити омилларидан келиб чиққан ҳолда 
қурилишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни сабаблари шартли равишда 
6-та гуруҳга бўлиш тавсия қилинган: 
1.Ташкилий сабабларга хавфсизлик меъёрлари ва қоидаларини ўргатиш 
ва тушунтириш ишларни ўз вақтида ўтказилмаганлиги, курилишда ишни 
ташкил қилиш лойиҳаларининг ва техник назоратининг йўқлиги, иш 
жойининг қониқарсизлиги, меҳнатнинг оғирлиги ва узлуксизлиги
жомакорларни ва ҳимоя воситаларининг меҳнат турига мос бўлмаганлиги ва 
хоказолар киради. 
2.Техникавий сабабларга эса, талайгина сабаблар туркуми киради, яъни 
лойихада йўл қўйилган техник хатоликлар, иш тартиботининг бузилиши ёки 
номукаммалиги, лойиҳадан четга чиқиш, асбоб ва ускуналарнинг хамда 


48 
ёрдамчи мослама ва тўсиқларнинг йўқлиги ёки нобоблиги, дасгохдарда 
хавфсизлик 
воситаларининг 
йўқлиги, 
ёки 
уларнинг 
ўз 
вактида 
таъмирланмаганлиги, тадбирий назоратнинг йўқлиги ва бошқалар мисол 
бўлаолади. 
3. ва 4. Санитар-гигиеник ва руҳий-физиологик сабабларга, меҳнат 
шароитини санитария талабларига мос келмаслиги, микроиқлимий, экологик 
ва ёритилганлик талабларининг бажарилмаганлиги, ҳавонинг ифлослиги, 
шовқин суроннинг меъёрдан баландлиги, зарарли нурланиш хавфининг 
мавжудлиги, иш жойини саранжом-саришта эмаслиги, ўзгалар рухий 
мувозанатини бузганлиқ мағрурлиқ камситиш ва манманлик туфайли жамоат 
ўртасида ўзаро оқибатнинг юқолиши ва шунга ўхшашлар киради. 
5. Ижтимоий сабабларга қурилиш майдонида ижтимоий шароитни 
санитария талаби даражасида яратилмаганлиги, меҳнат интизомини 
бузганлиқ овқатланиш, мавсумга мос чой ва яхна салқин сувлар ичиш ва дам 
олиш жойларини ташкил қилинмаганлиги, ишига ва ёнидаги касбдошига 
нисбатан этиборсиз бўлиш кабилар киради. 
6. Эстетик сабабларга эса, иш жойини инсон дидига ва руҳий 
кайфиятини кўтарилишига хизмат қиладиган даражада эмаслиги, дам олиш 
пайтида мусиқавий радио эшитиришни ташкил этилмаганлиги, ишчининг 
меҳнат жараёнидаги холати ва ҳаракатининг ноқулайлиги кабилар киради. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling